Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 34 / Бухгалтерга тавсиялар

Импорт операциялар ҳисоби

 

«Norma» МЧЖ эксперти Наталья МЕМЕТОВА
импорт операцияларини ҳисобда акс эттириш хусусиятлари билан ўқувчиларимизни таништиришда давом этади.

 

Хорижий валюта сотиб олиш

Корхоналар импорт контрактлари бўйича ҳақ тўлаш учун тижорат банкларида хорижий валютани чекловсиз сотиб олишлари мумкин (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармон).

Бунинг учун банкка қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

● харид қилиш мақсади кўрсатилган буюртманома;

● контракт;

● буюртманоманинг асослилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Банк ҳужжатларни 3 иш куни мобайнида кўриб чиқади (Низом, ВМнинг 10.07.2001 йилдаги 294-сон қарорига 2-илова).

Валюта банк ва корхона ўртасида тузилган шартнома асосида сотиб олинади.

Банк ва корхона ўртасидаги ҳисоб-китоблар шартнома тузилгандан кейин 2 иш куни мобайнида амалга оширилади. Ушбу муддат ичида ҳисоб-китоб амалга оширилмаса, валютанинг олди-сотди битими бекор қилинади.

Шу тариқа, валюта сотиб олишга кўпи билан 5 кун сарфланади.

Банклар валютани бозор курсида конвертация қиладилар, у ЎзР МБ курсидан унча фарқ қилмайди.

 

Эътибор беринг!

1. Корхоналар махсус валюта счётларига ўтказилган маблағлардан тузилган шартномаларга мувофиқ қатъий белгиланган мақсадда фойдаланадилар.

2. Сотиб олиниб, корхонанинг махсус валюта счётига ўтказилган пайтдан эътиборан 15 иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз тартибда банкка қайта сотилиши лозим.

 

Хорижий валюта олди-сотдиси бўйича воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил равишда белгиланади ­(ПФ-5177-сон Фармоннинг 4-банди). У кўп жиҳатдан олди-сотди суммасига боғлиқ бўлади ва 0,1%дан 1%гача бўлиши мумкин.

Валюта бозор курсида сотиб олиниши ва сотилиши, валюта счётларидаги ҳисоб эса ЎзР МБ курси бўйича юритилиши боис харид натижасида ижобий ёки салбий курс фарқи юзага келиши мумкин.

 

Хорижий валютани МБ курсидан юқори курсда сотиб олишга мисол

Корхона 7 000 АҚШ долларилик суммага импорт контрактини тузди.

Хорижий валюта тижорат банкида 1 АҚШ доллари учун 8 145 сўмлик курс бўйича сотиб олинган эди. Валютани сотиб олиш санасида МБ курси 1 АҚШ доллари учун 8 139 сўмни ташкил этган.

Бухгалтерия ҳисобида бу қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Хорижий валютани сотиб олиш учун сўм ўтказилиши акс эттирилди (7 000 х 8 145)

 

57 015 000

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Тўлов топшириқномаси

 

Хорижий валютани ЎзР МБ курсидан юқори курсда сотиб олиш акс эттирилди (7 000 х 8 139) (7 000 х (8 145 – 8 139))

 

56 973 000

42 000

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»;

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

Валюта счёти бўйича банк кўчирмаси; бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

 

Хорижий валютани МБ курсидан қуйи курсда сотиб олишга мисол

Корхона 7 000 АҚШ долларилик суммага импорт контрактини тузди.

Хорижий валюта тижорат банкида 1 АҚШ доллари учун 8 135 сўмлик курс бўйича сотиб олинган. Валютани сотиб олиш санасида МБ курси 1 АҚШ доллари учун 8 139 сўмни ташкил этган.

Бухгалтерия ҳисобида бу қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Хорижий валютани сотиб олиш учун сўм ўтказилиши акс эттирилди (7 000 х 8 135)

 

56 945 000

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Тўлов топшириқномаси

 

Хорижий валютани ЎзР МБ курсидан қуйи курсда сотиб олиш акс эттирилди (7 000 х 8 139) (7 000 х (8 139 – 8 135))

 

56 945 000

28 000

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

5530-«Бошқа махсус счётлар»;

9540-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

Валюта счёти бўйича банк кўчирмаси; бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

 

 

Импортда активларнинг келиб тушиши

Активларнинг бошланғич қиймати сўмда белгиланади. Бунинг учун хорижий валютадаги суммалар, шу жумладан қўшимча харажатлар БЮД тўлдирилган санадаги МБ курси бўйича қайта ҳисобланади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 17-банди; АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 13-банди).

Активни тан олиш мезонларидан бири – унга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши, бироқ БЮДни расмийлаштириш санаси доим ҳам активга бўлган мулк ҳуқуқи ўтиши (уни сотиб олиш) санасига мос келмайди. Бу шартномада назарда тутилган етказиб бериш шартларига (Инкотермс) боғлиқ.

 

 

Масалан, етказиб бериш шартларига қараб мулк ҳуқуқининг ўтиши:

EXW етказиб бериш шарти учун – товар етказиб берувчининг заводида юклаб жўнатилган пайтда;

FCA етказиб бериш шарти учун – товар тарафлар келишган жойда ташувчига (транспорт харажатлари харидор зиммасида бўлса) ёки харидорнинг вакилига (транспорт харажатлари етказиб берувчи зиммасида бўлса) берилганда;

CIP ва DAP етказиб бериш шартлари учун – товар харидорга берилганда тан олинади, сабаби ушбу шартларда транспорт харажатлари етказиб берувчи зиммасида бўлади.

 

Товар берилганлиги далили инвойс (ҳисобварақ-фактура) билан, ишлар (хизматлар) эса – бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланади.

 

Товарни божхонада расмийлаштирилгунга қадар сотиб олишга мисол

Импортчи EXW етказиб бериш шартларига кўра етказиб берувчининг заводидан 10 000 АҚШ долларилик товарни олди. Ташиш, божхонада расмийлаштириш харажатлари импортчининг зиммасида.

МБдаги АҚШ доллари курси:

товар олинган санада – 8 140 сўм;

БЮД расмийлаштирилган санада – 8 115 сўм.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Дебет

 

Кредит

 

Асос

 

Товар келиб тушди

(10 000 х 8 140)

81 400

 

2970-«Йўлдаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Инвойс (ҳисобварақ-фактура)

 

Товар қиймати БЮД тўлдирилган санадаги курс бўйича қайта ҳисобланди

10 000 х (8 140 – 8 115)

250

 

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»;

2970-«Йўлдаги товарлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»

БЮД

 

Товар корхона омборига келиб тушди

 

81 150

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

2970-«Йўлдаги товарлар»

 

Юкхат

 

 

 

Импортчи товарни етказиб берувчининг омборидан олиши сабабли товар импортчининг омборига келиб тушгунига қадар 2970-«Йўлдаги товарлар» счётида ҳисобга олинади.

Товар қиймати товар келиб тушган ва божхонада расмийлаштирилган саналар ўртасида юзага келган курслар фарқи суммасига тузатилади. 

 

Товар божхонада расмийлаштирилгандан кейин уни сотиб олишга мисол

Импортчи «CIP-харидор омбори» етказиб бериш шартларига кўра 10 000 АҚШ долларилик товарни олди, у ўз омборига етказиб берилди. Товарни ташиш, божхонада расмийлаштириш харажатлари етказиб берувчининг зиммасига тушди.

МБдаги АҚШ доллари курси:

БЮД расмийлаштирилган санада – 8 140 сўм;

товар олинган санада – 8 115 сўм.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Дебет

 

Кредит

 

Асос

 

Товар келиб тушди

(10 000 х 8 115)

81 150

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Инвойс (ҳисобварақ-фактура)

 

Товар қиймати БЮД тўлдирилган санадаги курс бўйича қайта ҳисобланди

10 000 х (8 140 – 8 115)

250

 

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»;

2910-«Омбордаги товарлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»

БЮД

 

 

 

 

Активларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:

● рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва асосий воситаларга ҳуқуқлар сотиб олиниши (олиниши) муносабати билан амалга оширилган бошқа шунга ўхшаш тўловлар;

● божхона божлари ва йиғимлари;

● активлар сотиб олиниши муносабати билан тўланадиган солиқлар ва йиғимлар (агар улар қопланмаса);

● сотиб олиш билан боғлиқ бўлган ахборот ва маслаҳат хизматларига харажатлар;

● активларни етказиб бериш хатарларини суғурталаш харажатлари;

● улар орқали активлар сотиб олинган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;

● сотиб олиш билан боғлиқ сертификатлаштириш харажатлари;

● активларни етказиб бериш, ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва фойдаланишга тушириш харажатлари;

● активларни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.

 

 

Норезидент томонидан монтаж қилиниши керак бўлган асбоб-ускуналарни
импорт қилиш хусусиятлари

Етказиб берувчининг вакиллари томонидан монтаж қилиниши керак бўлган асбоб-ускуналар импорт қилинганда контрактда монтаж қийматини алоҳида кўрсатишни тавсия этамиз.

Бу асбоб-ускуналарнинг божхона қийматини осон белгилаш ва унинг монтаж қийматига оширилишини истисно этиш учун зарур. Бу ўз навбатида божхона тўловларида ҳам акс этади.

Асбоб-ускуналарнинг божхона қийматини аниқлашда битим нархидан монтаж харажатлари, башарти улар божхона ҳудудига олиб кириладиган асбоб-ускуналар учун ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархдан ажратиб олинган бўлса, чиқариб ташланади (БКнинг 305-моддаси).

Бундан ташқари, асбоб-ускуналарни монтаж қилиш – хизматлар импорти бўлиб, у бажарилган ишлар далолатномаси билан тасдиқланиши шарт. Асбоб-ускуналарни монтаж қилиш бўйича оборотга ҚҚС солинади, сабаби хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси).

Норезидентга даромад тўлаш манбаи сифатида сиз унинг даромадидан солиқ ушлаб қоласиз (Солиқ кодексининг ­155-моддаси).

Агар Ўзбекистон ва ишларни (хизматларни) етказиб берувчи резиденти бўлган мамлакат ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома тузилган бўлса, норезидентнинг даромадидан солиқ ушлаб қолинмайди ёки пасайтирилган ставкада ушланади. Бунда норезидент ўз мамлакатидаги резидентлигини тасдиқловчи, ушбу мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ҳужжатни тақдим этиши шарт.

Эътибор беринг! Контрактда монтаж қийматини алоҳида кўрсатмасангиз, хизматлар импортидан солиқларни тўлаш мажбурияти зиммангиздан соқит бўлмайди. Яъни монтаж қийматидан икки марта – божхона тўловлари ва хизматлар импортидан солиқлар кўринишида солиқ тўлайсиз.

 

Монтаж қиймати контрактда алоҳида кўрсатилмаган бўлса, уни бозор қиймати бўйича аниқлаш мумкин. Бунда қуйидагилар асос қилиб олиниши мумкин:

● шунга ўхшаш хизматларни етказиб берувчиларнинг прайс-варақлари;

● ОАВдан олинган маълумотлар;

● биржа маълумотлари;

● статистика маълумотлари.

Шу сабабли импорт қилинаётган асбоб-ускуналарни монтаж қилиш қийматини контрактда алоҳида кўрсатинг.

 

Монтаж қилиниши керак бўлган асбоб-ускуналарни сотиб олишга мисол

Корхона қиймати 200 000 АҚШ долларилик асбоб-ускуналарни импорт қилмоқда. Контрактда асбоб-ускуналар 20 000 АҚШ долларига монтаж қилиниши ҳам қўшимча равишда назарда тутилган. Етказиб берувчи резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмади.

МБдаги АҚШ доллари курси:

олдиндан тўлов (асбоб-ускуналар қийматининг 50%и) тўланган санада – 8 140 сўм;

асбоб-ускуналар келиб тушган санада – 8 118 сўм;

монтаж ишлари бажарилганлиги тасдиқланган ва якуний ҳисоб-китоб қилиш санасида – 8 115 сўмни ташкил этган.

Божхона тўловлари 327 967,2 минг сўмни ташкил этади.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Асбоб-ускуналарни етказиб берувчига аванс тўланди (100 х 8 140)

 

814 000

 

4320-«Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Шартнома, банк кўчирмаси

 

Асбоб-ускуналарнинг келиб тушиши акс эттирилди (200 х 8 118)

 

1 623 600

 

0720-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар – хорижий»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

БЮД, ҳисобварақ-фактура

 

Божхона тўловлари акс эттирилди

 

327 967,2

 

0720-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар – хорижий»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

БЮД, ҳисобварақ-фактура

 

Курс фарқи ва аванс ҳисобга олинганлиги акс эттирилди (100 х (8 140 – 8 118))

 

2 200

811 800

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

4320-«Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

Ҳисобварақ-фактура, юкхат

 

Асбоб-ускуналарни монтаж қилишга бериш акс эттирилди

 

1 951 567,2

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

0720-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар – хорижий»

 

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

Монтаж қилиш харажатлари акс эттирилди (20 х 8 115)

 

162 300

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисобварақ-фактура, инвойс ва б.

 

Норезидент бажарадиган асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ишлари қийматидан ҚҚС ҳисобланди ва тўланди (20 х 8 115 х 20%)

 

32 460

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби, банк кўчирмаси

 

Тўлов манбаида даромад солиғи ҳисобланди ва тўланди (хорижий етказиб берувчи бажарган монтаж) (20%лик ставка) (20 х 8 115 х 20%)

 

32 460

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби, банк кўчирмаси

 

Етказиб берувчига ҳақ тўлангани – якуний ҳисоб-китоб акс эттирилди (220 – 100 – 20 х 20%) х 8 115

 

941 340

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Шартнома, валюта счётидан банк кўчирмаси

 

Курс фарқи акс эттирилди (100 х (8 118 – 8 115))

 

300

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби

 

 

 

Асбоб-ускуналарни монтаж қилиш – ҚҚС солинадиган хизматлар импорти (7-проводка).

Етказиб берувчи унинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаганлиги сабабли импорт қилувчи корхона солиқ агенти сифатида унинг даромадидан 20% миқдорида солиқ ушлаб қолади (8-проводка). 216 000 АҚШ долларилик (200 + 20 – 4) солиқни чегирган ҳолда етказиб берувчига асбоб-ускуналар қиймати ва уни монтаж қилиш қиймати ўтказилади.

 

 

ТМБни импорт қилиш ва унга доир харажатлар

ТМБни импорт қилиш билан боғлиқ харажатлар улар сотиб олингунга қадар ёки сотиб олингандан кейин юзага келиши мумкин. Улар 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 13-бандида санаб ўтилган.

Ушбу харажатларни ТМБ қийматига киритгунга қадар уларни 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счётида жамлашни тавсия этамиз.

 

 

Материаллар сотиб олиш ва унга доир харажатларни ҳисобга олишга мисол

ҚҚС тўламайдиган корхона 50 000 АҚШ долларилик материалларни импорт қилади. Корхона материалларни Ўзбекистон чегарасигача ташиш харажатлари – 3 000 АҚШ долларини тўлади. Айрим ҳужжатлар йўқлиги сабабли материаллар дастлаб 70-«Вақтинча сақлаш» режимида расмийлаштирилди. Вақтинча сақлаш учун йиғим – 405,9 минг сўм.

Импорт режимига расмийлаштиришда тўланадиган божхона тўловлари – 81 961,5 минг сўм.

МБдаги АҚШ доллари курси:

олдиндан тўлов (материаллар қийматининг 30%и) ва юк ташиш хизматлари ҳақи тўланган санада – 8 140 сўм;

импорт режимида расмийлаштириш, юк ташиш далолатномасини расмийлаштириш ва материаллар учун якуний ҳисоб-китоб қилиш санасида – 8 115 сўмни ташкил этган.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Материалларни етказиб берувчига аванс тўланди
(50 х 30% х 8 140)

 

122 100

 

4320-«Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Шартнома, банк кўчирмаси

 

Юк етказиб берилганлиги учун аванс тўланди
(3 х 8 140)

 

24 420

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Юк ташилганлиги тўғрисида шартнома, банк кўчирмаси

 

Вақтинча сақлаш учун божхона йиғими акс эттирилди

 

405,9

 

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

БЮД – 70-режим

 

Божхона тўловлари акс эттирилди

 

81 961,5

 

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

БЮД – 40-режим

 

Юк ташиш бўйича курс фарқи (3 х (8 140 – 8 115)) ва аванс ҳисобга олиниши акс эттирилди

 

75

24 345

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби

 

Юк ташиш харажатлари акс эттирилди

 

24 345

 

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Ҳисобварақ-фактура, инвойс, бажарилган ишлар далолатномаси

 

Курс фарқи (50 х 30% х (8 140 – 8 115)) ва аванс ҳисобга олиниши акс эттирилди

 

375

121 725

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

4310-«ТМБ учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

Ҳисобварақ-фактура, юкхат

 

Товар етказиб берувчига ҳақ тўлангани акс эттирилди
(50 х 70% х 8 115)

 

284 025

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Шартнома, банк кўчирмаси

 

Материалларнинг келиб тушиши акс эттирилди

 

405 750

512 462,4

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»;

1000-«Материаллар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»

Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби

 

 

 

Юк Ўзбекистон ташқарисида ташилган, шу сабабли импорт қилувчи корхона юк ташиш бўйича хизматлардан ҚҚС тўламайди (Солиқ кодексининг 202-моддаси).

 

Консигнация шартномаси бўйича ТМБни импорт қилиш хусусиятлари

Консигнация шартномаси бўйича сотувчи (консигнант) товарни савдо воситачиси (консигнатор) омборига етказиб беради, у эса товарни ўз номидан ва консигнант ҳисобидан сотиши шарт. Бунда воситачи омборига келиб тушган товарга мулк ҳуқуқи товар сотилгунга қадар сотувчига тегишли бўлади.

Импортчи импорт қилинган товарнинг сотувчиси ва эҳтимолий харидорлари ўртасида воситачи ҳисобланади, холос. Шу сабабли у импорт қилинадиган товарни 004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар» балансдан ташқари счётида акс эттиради. Товар сотилишига қараб ушбу счётдан ҳисобдан чиқарилади. Бу импортчининг харажатлари ҳисобланадиган божхона тўловларига ҳам тааллуқли.

Сотувчида (норезидентда) товарларни сотишдан даромад юзага келса, солиқ агенти бўлган импортчи ушбу даромаддан солиқ ушлаб қолади, иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро битим қоидалари амал қиладиган ҳоллар бундан мустасно (Солиқ кодексининг 155-моддаси).

Даромад норезидентга тўланадиган сумманинг олиб кирилган товарнинг контракт (фактура) қийматидан ошиши сифатида белгиланади.

 

Консигнация шартномаси бўйича товарларни импорт қилишга мисол

ҚҚС тўламайдиган корхона консигнация шартномаси бўйича 10 000 АҚШ долларилик суммадаги товарни импорт қилади. Ҳисобот даврида товарнинг 70%и сотилди. Сотиш суммаси 7 500 АҚШ доллари + воситачининг ҳақини (сотилган товар улушида контракт бўйича қийматидан 50%ни) ташкил этди.

Божхона тўловлари суммаси – 35 868,3 минг сўм.

МБдаги АҚШ доллари курси:

БЮД расмийлаштирилган ва божхона тўловлари тўланган пайтда – 8 115 сўм;

товар сотилган ва комитент билан ҳисоб-китоб қилинган пайтда – 8 118 сўм.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Консигнация шартномаси бўйича товарлар келиб тушди
(10 000 х 8 115)

 

81 150

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

 

БЮД, инвойс (ҳисобварақ-фактура)

 

Божхона тўловлари ҳисобланди ва тўланди

 

35 868,3

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

БЮД, банк кўчирмаси

 

Сотишдан тушум келиб тушди

 

89 298

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

Банк кўчирмаси

 

Консигнантга тўланадиган, сотилган товар қийматининг бир қисми (70%) акс эттирилди
(7 500 х 8 118)

 

60 885

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Ҳисобварақ-фактура

 

Воситачилик ҳақи суммаси акс эттирилди
(10 000 х 70% х 50% х 8 118)

 

28 413

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Ҳисобварақ-фактура

 

Аванс ҳисобга олинди

 

89 298

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Маълумотнома-ҳисоб-китоб

 

Сотилган комиссион товар қиймати ҳисобдан чиқарилди
(81 150 х 70%)

 

56 805

 

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

Ҳисобварақ-фактура

 

Сотилган товарлар улушига тўғри келадиган божхона тўловлари харажатларга ҳисобдан чиқарилади (70% х 35 868,3)

 

25 107,81

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

Маълумотнома-ҳисоб-китоб

 

Норезидент даромадидан солиқ ушлаб қолинди ва тўланди (7 500 – 10 000 х 70%) х 8 118 х 20%

 

811,8

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Маълумотнома-ҳисоб-китоб

 

Норезидентга сотилган товар қиймати қоплами суммасини ва уни сотишдан даромадни (солиқни чегирган ҳолда) тўлаш
(7 500 х 8 118 – 811 800)

 

60 073,2

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Банк кўчирмаси

 

 

 

Божхона тўловлари бўйича харажатлар сотилган товар улушида воситачининг молиявий натижаларига ҳисобдан чиқарилади (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 16-банди).

Норезидентда 500 АҚШ доллари миқдорида даромад юзага келади, воситачи даромад тўлаш манбаи сифатида ундан 20%лик ставкада солиқ ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 155, 160-моддалари).

 

Воситачи корхона ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базани сотилган товарга тўғри келадиган улушда товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига камайтиради (Солиқ кодексининг 356-моддаси).

 

Бир неча турдаги товарларни импорт қилишда харажатларни тақсимлаш

Сотиб олиш харажатлари муайян импорт қилинаётган товар билан боғлиқ бўлса, унинг таннархига киритилади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта товарларни импорт қилиш чоғида умумий – ташиш, юклаб ортиш-юклаб тушириш, сақлаш, суғурталар ва бошқа харажатлар юзага келади.

Ушбу умумий харажатларни товарлар қийматига мутаносиб равишда уларнинг таннархига киритинг.

Сотиб олиш харажатларини тақсимлаш тартиби корхонанинг ҳисоб сиёсатида албатта акс эттирилган бўлиши керак.

 

МИСОЛ. Корхона битта контракт бўйича қиймати 24 300 ва 56 700 минг сўмлик 2 турдаги товарни импорт қилди. Товарлардан бири учун акциз тўланади.

МБнинг божхона расмийлаштируви санасидаги АҚШ доллари курси – 8 100 сўм.

Харажат тури

 

Сумма, минг сўмда

 

1-сон товар (акциз тўланадиган)

 

2-сон товар

 

Божхона божи

 

(24 300 + 56 700) х 10% = 8 100

 

8 100 / 81 000 х 24 300 = 2 430

 

8 100 / 81 000 х 56 700 = 5 670

 

Акциз солиғи

 

24 300 х 10% = 2 430

 

2 430

 

 

ҚҚС

 

(81 000 + 8 100 + 2 430) х 20% = 18 306

 

(24 300 + 2 430 + 2 430) х 20% = 5 832

 

(56 700 + 5 670) х 20% = 12 474

 

Божхона йиғими

 

25 АҚШ доллари х 8 100 = 202,5

 

202,5 / 81 000 х 24 300 = 60,75

 

202,5 / 81 000 х 56 700 = 141,75

 

Сақлаш хизматлари

 

2 000

 

2 000 / 81 000 х 24 300 = 600

 

2 000 / 81 000 х 56 700 = 1 400

 

Жами:

 

31 038,5

 

11 352,75

 

19 685,75

 

 

Акциз солиғи фақат 1-сон товарга тегишли. ҚҚС ҳар бир товар учун алоҳида ҳисобланади, сабаби 1-сон товар учун солиқ солинадиган базага акциз солиғи киритилади, 2-сон товар учун эса киритилмайди.

Қолган харажатлар (божхона божи ва йиғими, сақлаш хизматлари) иккала товар учун умумий ҳисобланади, қийматига мутаносиб равишда улар ўртасида тақсимланади.

 

Брокерлик хизматлари

Божхона брокери – товарнинг божхона расмийлаштируви бўйича хизматларни кўрсатадиган воситачилик ташкилотлари (БКнинг 15-моддаси).

Божхона брокери билан тузилган шартномада божхона тўловларини брокер тўлаши, импорт қилувчи корхона эса у сарфлаган харажатларни қоплаши назарда тутилиши мумкин.

Брокернинг харажатларини қоплаш унинг учун даромад ҳисобланмайди ҳамда фойда солиғи ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди (Солиқ кодексининг ­129-моддаси 12-банди; 355-моддаси 11-банди).

Брокер хизматлари импорт қилинадиган активлар қийматига киритилади.

 

МИСОЛ. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун материалларни импорт қилади. Божхона расмийлаштируви билан брокер шуғулланади, божхона тўловларини ҳам шартномага кўра унинг ўзи тўлайди.

Брокер хизматлари қиймати – 300 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 50 минг сўм.

Брокер 2 500 минг сўм миқдоридаги божхона тўловларини, шу жумладан ҚҚС – 1 200 минг сўмни бюджетга тўлади.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Брокерга қарз ҳисобига божхона тўловлари ҳисобланди

 

1 300

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (божхона брокери)

 

БЮД

 

ҚҚС ҳисобга олинди

 

1 200

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (божхона брокери)

 

Ҳисобварақ-фактура, БЮД

 

Брокерлик хизматлари ҳақини тўлаш харажатлари акс эттирилди

 

250

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (божхона брокери)

 

Шартнома, ҳисобварақ-фактура

 

Брокерлик хизматлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинди

 

50

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (божхона брокери)

 

Ҳисобварақ-фактура

 

Брокер хизматлари ҳақи, шу жумладан божхона тўловлари суммалари тўланди

 

2 800

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (божхона брокери)

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

 

 

Брокер тўлаган ва унинг хизматлари қийматига кирадиган ҚҚСни импорт қилувчи корхона – ҚҚС тўловчи ҳисобга олиш қоидаларига риоя этган ҳолда ҳисобга олиши мумкин (Солиқ кодексининг 39-боби).

 

Чегирмалар ҳисоби

Контракт шартларига кўра пуллик чегирмалар берилиши мумкин. Масалан, муддатидан олдин ҳақ тўланганда ёки бошқа шартлар бажарилганда. Бунда импорт қилинган товарлар уларни ҳисобга олмасдан, яъни тўлиқ қиймати бўйича акс эттирилади.

Чегирмалар ўз навбатида улар юзага келган даврда бошқа даромадлар сифатида акс эттирилади (Солиқ кодексининг ­132-моддаси 16-банди). ЯСТ тўловчиларда чегирмалар суммаси солиқ солинадиган базани камайтиради (Солиқ кодексининг 356-моддаси 6-банди).

 

МИСОЛ. Товар қиймати сўмдаги эквивалентда – 20 000 минг сўм. Чегирма – 10%, яъни чегирма суммаси – 2 000 минг сўм. Импортчи – умумбелгиланган солиқларни тўловчи.

БЮД расмийлаштирилган санадаги АҚШ доллари курси – 8 100 сўм.

Божхона божи – 1 800 минг сўм ((10% / (20 000 – 2 000) х 10%)).

ҚҚС – 3 960 минг сўм ((20% / (20 000 – 2 000 + 1 800) х 20%)).

Божхона йиғими – 202,5 минг сўм (25 АҚШ доллари х 8 100).

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Материалларни сотиб олиш акс эттирилди

 

18 000

2 000

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

Шартнома, инвойс (ҳисобварақ-фактура)

 

Божхона божи ва йиғим ҳисобланди

 

1 800

202,5

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

БЮД

 

ҚҚС ҳисобланди

 

3 960

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

БЮД

 

Етказиб берувчига ҳақ тўланди

 

18 000

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Банк кўчирмаси

 

 

 

Чегирма суммаси (2 000 минг сўм) фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблашда бошқа даромадлар таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 16-банди).

ҚҚС суммаси (3 960 минг сўм) амалда бюджетга тўланганда ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-қисми 3-банди).

 

Бонусли чегирмалар – импортчи учун фойда солиғи ёки ЯСТ бўйича солиқ оқибатларини келтириб чиқарадиган (импортчига солиқ солиш тизимига қараб) товар-моддий бойликларнинг текинга олиниши.

 

Кўп оборотли қайтариладиган идишлар ҳисоби

Шартномада кўп оборотли қайтариладиган идишларда етказиб бериш назарда тутилиши мумкин. Одатда импортчи унинг учун гаров суммасини тўлайди.

Қайтариладиган идиш балансдан ташқари 002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий бойликлар» счётида гаров қиймати бўйича акс эттирилади. Шартномага кўра идишнинг гаров қиймати белгиланган бўлса, у тўланган гаров қиймати бўйича балансдан ташқари ҳисобга кирим қилинади. Идиш шартномада белгиланган муддатда қайтарилганда гаров суммаси етказиб берувчига қайтарилади.

 

МИСОЛ. Корхона маҳсулотни қайтариладиган идишда импорт қилади ва 500 АҚШ доллари миқдорида гаров суммасини тўлайди, у шартнома шартларига кўра етказиб берувчига идиш қайтариб берилгандан кейин унга қайтарилади.

Қуйидаги санада доллар курси:

гаров тўланган – 8 140 сўм;

идиш қайтарилган (ёки қайтарилмаган тақдирда идиш сотиб олинган деб тан олинган) – 8 115 сўм;

гаров суммаси қайтарилган – 8 100 сўм.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Идиш учун гаров суммаси тўланди

 

500 х 8 140 = 4 070 000

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Шартнома, банк кўчирмаси

 

Идиш балансдан ташқари счётга кирим қилинди

 

4 070 000

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий бойликлар»

 

 

Юкхат

 

Идиш етказиб берувчига қайтарилиши акс эттирилди

 

4 070 000

 

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий бойликлар»

 

Юкхат

 

Идиш учун гаров импортчига қайтарилди

 

500 х 8 100 = 4 050 000

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Банк кўчирмаси

 

Салбий курс фарқи акс эттирилди

 

500 х (8 140 – 8 100) = 20 000

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

 

Идиш муддатида қайтарилмаса, у импортчи томонидан сотиб олинган деб ҳисобланади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Идиш сотиб олингани акс эттирилди

 

500 х 8 115 = 4 057 500

 

2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»;

1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Шартнома

 

Курс фарқи акс эттирилди

 

(500 х (8 140 – 8 115)) = 12 500

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Гаров суммаси ҳисобга олинди

 

500 х 8 115 = 4 057 500

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

 

Кўп оборотли қайтариладиган идишлар қийматидан тўланган ҚҚС, агар импорт қилувчи корхона ҚҚС тўловчи бўлса, ҳисобга олиш шартларини бажарган тақдирда ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 218-моддаси).

 

Жавобгарлик

Валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 8 бараваридан 12 бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган.

Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 12 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 171-моддаси).

Ўзбекистон ҳудудига илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани олиб киришга, шунингдек уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш, республика манфаатларига анча миқдорда зарар етказган бўлса, ЭКИҲнинг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 171-1-моддаси).

 


*Охири. Боши «СБХ»нинг 14.08.2018 йилдаги 33 (1253)-сонида.

Прочитано: 2396 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика