Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 34 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ЭКИҲ индексацияси ижтимоий тўловлар суммасига таъсир кўрсатади

 

Президентнинг 7.08.2018 йилдаги ПФ–5504-сон Фармони билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.

 

Шу пайтгача кам таъминланган оилага ойлик моддий ёрдам (1,5 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача), шунингдек бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш бўйича оналарга тўланадиган нафақалар суммалари (1.01.2003 йилдан – ЭКИҲнинг 200%и) йил бошида белгиланган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланар эди.

 

Масалан, 2016 йил март ойида аёл болани парваришлаш таътилига чиқиб, ойлик нафақа ола бошлади. Йил бошида белгиланган ЭКИҲ миқдоридан (130 240 сўм) келиб чиқиб, нафақа суммаси 260 480 сўмни (130 240 х 200%) ташкил этди.

2016 йил 1 октябрдан ЭКИҲ ­15%га, 149 775 сўмгача индексацияланди. Бироқ амалдаги тартиб сабабли бу нафақа суммасини ҳисоблаб чиқаришга таъсир кўрсатмади ва аёл йил охиригача қолган чорак давомида 260 480 сўм олишда давом этди. Индексация нафақа олувчида фақат 2017 йил январда акс этди.

 

Президентнинг қуйидаги фармонларига ўзгартиришлар киритилиши билан вазият ўзгарди:

«Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида»ги (23.08.1994 йилдаги ПФ–938-сон);

«Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида»ги (25.01.2002 йилдаги ПФ–3017-сон).

Энди юқорида кўрсатилган моддий ёрдам ва ойлик нафақалар суммалари йил давомида амалга оширилган индексацияларни ҳисобга олган ҳолда амалдаги ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

 

Маълумот учун: ишлаётган оналарга болани 2 ёшга тўлгунча парвариш қилиш бўйича нафақалар иш берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади (АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 5, 13-бандлари). Ишламайдиган аёллар ва бюджет соҳаси ходималарига ушбу нафақа, шунингдек кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 15.02.2013 йилдаги 44-сон қарорига 1-илова) доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан маҳаллий бюджетлар маблағлари ва бюджетдан ташқари манбалардан тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 8.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег ЗАМАНОВ, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1342 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика