Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 33 / Хўжалик юритиш қоидалари

Кадастр – давлат ҳужжати

 

Кўп қаватли уйлар лойиҳаларини тайёрлаш хизматларини кўрсатадиган хусусий корхона кўп квартирали уйлардаги айрим квартиралар учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланмоқчи. Бундай фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома олиш тартиби қандай?

М.Саидаҳмедова.

 

Кўрсатилган фаолиятни фақат давлат органи амалга оширишга ваколатли. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари кўчмас мулк объектларининг кадастр йиғмажилдларини шакллантиришга ҳақли эмас.

Мулк эгаси бўлган ёхуд бинолар ва иншоотларга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки улар томонидан ваколат берилган шахслар бино ёки иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлгандан, ўзгаргандан ва тўхтагандан ёхуд ҳуқуқий ҳолати ўзгаргандан кейин бир ой муддатда бино ва иншоотга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома беришлари шарт (Низомнинг ­8-банди, ВМнинг 2.06.1997 йилдаги 278-сон қарорига 1-илова).

Кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва қиймати, шунингдек унинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақидаги материаллар ва маълумотларни ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни жамлаш йўли билан филиал томонидан тайёрланади (АВ томонидан 3.11.2015 йилда 2725-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 3-банди).

Шу тариқа, хусусий ташкилотларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилмаган.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 1410 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика