Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 33 / Хўжалик юритиш қоидалари

Воситачи учун мажбурий бўлган бошланғич ҳужжатлар

 

Юридик шахс воситачилик шартномаси асосида иш юритади. У Тартибда (3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) назарда тутилган ҳужжатларни (ҳисобот, далолатнома, ҳисобварақ-фактура) мажбурий равишда расмийлаштирган ҳолда комитентнинг товарларини ўз номидан сотишга ҳақли.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабларини бажармаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Бухгалтер.

 

– Воситачи (ишончли вакил) комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома асосида амалга ошириладиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ва (ёки) сотиб олиш операциялари бўйича унга ҳисобот тақдим этади. У бирламчи ҳужжатлар учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган воситачи (ишончли вакил) ва комитентнинг (топшириқ берувчининг) барча реквизитларига эга бўлиши керак (Тартибнинг 23-банди, ­3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Комитентнинг товарларини (ишларини, хизматларини) воситачилик шартномаси бўйича реализация қилишда воситачи ўзининг номидан 2 нусхада ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида қўшимча равишда «Воситачи» кўрсатилади. Ҳисобварақ-фактурада воситачи ва сотиб олувчининг реквизитларидан ташқари комитентнинг реквизитлари ҳам кўрсатилиши мумкин (Тартибнинг 26-банди).

Операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси).

Бошланғич ҳисоб ҳужжатини (ҳисобот, далолатнома, ҳисобварақ-фактура) расмийлаштирмаслик ёки лозим даражада расмийлаштирмасликка бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини бузиш деб қаралади.

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади (МЖТКнинг 175-1-моддаси).

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 855 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика