Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 33 / Божхона

Контрафакт радиоэлектроника

 

Шаҳар бедарвоза эмас, деган гап бор. Дарҳақиқат, мамлакатга товарларни олиб кириш ёки ундан олиб чиқишнинг ўз меъёрлари, тартиб-қоидалари бор. Уларга риоя этмаганлар эса тегишли тарзда жавобгар бўладилар.

 

Самарқанд халқаро аэропортига «Внуково-Самарқанд» авиарейси билан учиб келган республикамиз фуқароси А.Ж. «яшил» йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтаётганда ундан олиб кирилишда махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор-йўқлиги оғзаки сўралди. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтган. Лекин унга тегишли сумка холислар иштирокида текширилганда унда 5 млн сўмга яқин симсиз кенг полосали тармоқ, яъни «MikroTik NetMetal5», «MikroTik SXTsq Lite5», «MikroTik SEXTANT G» номли радиоэлектрон воситалар борлиги аниқланди. Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизмати ўтказган хулосага кўра мазкур радиоэлектрон воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастотали спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида низомга (АВ томонидан 2.12.2005 йилда 1531-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан тегишли рухсатномасиз республикамизга олиб кириш рухсат этилмайди.

Суд А.Ж.га нисбатан маъмурий жазо тайинлашда унинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги, жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, оилавий шароитини инобатга олди ҳамда унга нисбатан ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади. Алоқа ахборот сигнали тарқатувчи ускуналар эса давлат фойдасига мусодара қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмаларни келтириш тўғрисидаги тартиб (АВ томонидан 9.11.1998 йилда 526-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосида амалга оширилади.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1140 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика