Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 33 / Солиқ солиш

Совғадан солиқлар

 

Ташкилот (ЯСТ тўловчи) акция бўйича ғолиб бўлган жисмоний шахсга автомобиль тақдим этаяпти.

Қандай солиқларни тўлаш керак?

 

ЯСТ

Корхона учун мазкур операция мол-мулкни текинга бериш ҳисобланади ҳамда ҳадя шартномаси (ФКнинг 504-моддаси) ва ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади.

Жисмоний шахсга автомобилни тақдим этувчи корхона ЯСТ тўлайди. Товарлар текинга берилганда товарлар таннархи ёки уларни олиш нархи ЯСТ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

ЖШДС

Мусобақаларда, кўрикларда, танловларда совринли ўринлар учун бериладиган совғалар, совринлар, пул мукофотлари, ютуқли ўринлар жисмоний шахслар учун бошқа даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 178-моддаси), уларга ЖШДС солиниши керак.

Бошқа даромадлар, агар даромаднинг тўлов манбаи юридик шахс бўлса, тўлов манбаида ЖШДС солинадиган даромадларга киради (Солиқ кодексининг ­184-моддаси).

Шу сабабли ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиқиб корхонангизга юклатилади.

Ютуқ натура ҳолида (соврин) олинганлиги боис жисмоний шахс ютуқни олаётганда автомобиль қийматидан шкала бўйича ёки энг юқори ставкада ҳисобланган ЖШДСни ташкилотингиз кассасига тўлаши (ҳисоб-китоб счётига ўтказиши) керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1227 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика