Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 33 / Солиқ солиш

Мол-мулкдан текин фойдаланиш оқибатлари

 

Ижрочи корхона (ЯСТ тўловчи) пуллик хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича буюртмачига хизматлар кўрсатади. Унда кўрсатилишича, буюртмачи ижрочига буюртмачи учун маркетинг тадқиқоти ўтказишга ускунани тақдим этади.

Буюртмачидан олинган ускунани қайси счётда акс эттириш керак?

Ижрочи ва буюртмачи учун ускунани кирим қилиш ва унинг чиқиб кетиши қандай солиқ оқибатларига олиб келади?

 

Буюртмачига маркетинг хизматларини кўрсатишда фойдаланиш учун буюртмачидан олинган ускуна 011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мол-мулк» балансдан ташқари счётида буюртмачи илова қилинган ҳужжатларда кўрсатган нархда ҳисобга олинади.

Сизнинг пуллик хизмат кўрсатиш шартномангиз ссуда шартномаси элементларига эга, сабаби хизматларни олиш учун буюртмачи ускунани ҳақ ундирмасдан вақтинча фойдаланишга бераяпти.

Текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФКнинг 617-моддаси). Чунончи, ссуда шартномаси бўйича ашё ссуда олувчига мулк қилиб ва истеъмол қилиш учун эмас, балки фақат вақтинча фойдаланишга берилаяпти.

Реализация қилиш – сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш) (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Ссуда шартномаси бўйича ссуда берувчи ускунани бераётганда уни сотиш, айирбошлаш, текинга бериш мақсадини кўзламайди, сабаби унда мулк ҳуқуқи сақланиб қолади. Бинобарин, унинг учун бу операция реализация қилиш ҳисобланмайди. Ускунанинг берилиши ва қайтарилиши ссуда берувчи (буюртмачи) учун ҳеч қандай солиқ оқибатларига олиб келмайди.

Ускунадан текин фойдаланишдан олинган бошқа даромадлар ижрочида юзага келади. Уларнинг миқдори ҳужжатлар билан тасдиқланган бозор қиймати бўйича белгиланади. Жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари ҳужжатлар билан тасдиқлаш сифатида хизмат қилиши мумкин. Яъни пуллик хизмат кўрсатиш шартномасида текин фойдаланишдан олинадиган даромад миқдори белгиланган бўлса, солиқ солиш мақсадида шу сумма олинади. Шартномада даромад суммаси белгиланмаган бўлса, у амалда фойдаланиш муддати ёки фойдаланиш давридаги амортизацияни ҳисобга олган ҳолда етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар), ОАВдан олинган маълумотлар, биржа маълумотлари ёки статистика органларининг маълумотларидан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 132, ­135-моддалари). Текин олинган мулкий ҳуқуқлар тарзидаги бошқа даромадлар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди, балки фақат солиқ солиш мақсадида ҳисоблаб чиқарилади, солиқ солинадиган ялпи тушум таркибида корхонанинг асосий фаолият тури учун белгиланган ставкада ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1700 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика