Фирмамиз жисмоний шахслардан 7,5%лик ставкада даромад солиғи ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда ижара ҳақини тўлаб, жисмоний шахсдан бинони ижарага олади.
Ҳисобланган суммаларни ЖШДС бўйича ҳисоботнинг қайси сатрларида акс эттириш лозим?
– Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари МВ ва ДСҚнинг қарори (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган.
Жисмоний шахсларнинг ижара ҳақини олиш билан боғлиқ даромадларини юридик шахс-ижарага олувчи чорак якунларига кўра қуйидаги ҳисоботларда акс эттиради:
1) Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда.
Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши) 001-сатрда, асосий бўлмаган иш жойи бўйича 003-сатрда акс эттирилади.
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 004-сатрда, солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база) 007-сатрда, мол-мулкни ижарага топширишдан даромадлар ҳисобланиши 010-сатрда акс эттирилади.
Бюджетга ҳисобланган ЖШДСнинг умумий суммаси 012-сатрда, ҳисобланган ЖШДС 015-сатрда акс эттирилади.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 018-сатрда, жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси – 019-сатрда, бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси 020-сатрда кўрсатилади;
2) Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасида (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) (Маълумотларга 1-илова).
ЖШДС чегирилган ҳолда тўланган даромадлар суммаси 2 ва 3-устунларда, ҳисобланган ЖШДС 5-устунда акс эттирилади.
Мол-мулкни ижарага беришдан жисмоний шахсга даромад тўлаш – 6 ва 7-устунларда, бюджетга ҳисобланган ЖШДС – 12-устунда;
3) йил якунларига кўра – Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкасида (Маълумотларга 3-илова) жисмоний шахсларнинг даромадлари 01-сатрда, мулкий даромадлар – 03-сатрда ва мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар 031-сатрда акс эттирилади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.