Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 33 / Бухгалтерга тавсиялар

Улгуржи савдода пулсиз ҳисоб-китоб

 

Пулсиз ҳисоб-китоб шакли – пул маблағларини сарфламасдан ўзаро мажбуриятларни қоплаш вариантларидан бири бўлиб, пули етишмаётган корхоналарга қўл келади.

Бугун улгуржи савдо корхонаси пулсиз операцияларни амалга ошириш чоғида товарлар тушумини қандай қилиб тўғри ҳисобга олиши кераклиги ҳақида сўз юритамиз.

 

Устав капиталига ҳисса

Улгуржи савдо корхонаси устав капиталини шакллантиришда (оширишда) муассис ўз улушини мол-мулк, шу жумладан товарлар билан тўлаши мумкин (ФКнинг 58-моддаси).

Товарлар муассислар (иштирокчилар) томонидан келишилган қийматда ҳисобга қабул қилинади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­4-сон БҲМСнинг 18-банди). Муай­ян ҳолатларда уларнинг қийматини баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотни жалб этиш зарур.

Бундай операцияни ўтказаётганда ҳиссани баҳолаш тартиби, шунингдек товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси шакли олувчи корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига (ТҲШ) қараб фарқланишини ҳисобга олинг.

 

Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ)

МЧЖнинг устав капиталига қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси унинг иштирокчилари умумий йиғилишининг бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси).

Муассисдан товарлар олинганини қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштиринг.

 

Акциядорлик жамияти (АЖ)

Жамиятни таъсис этишда АЖ акцияларига тўланадиган ҳақ сифатида киритилаётган мол-мулкнинг пулда ифодаланадиган баҳоси муассислар ўртасидаги шартномага мувофиқ чиқарилади. Бироқ жамиятнинг пулдан ўзга воситалар билан ҳақи тўланаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати ЭКИҲнинг 200 бараваридан кўпни ташкил этса, киритилаётган мол-мулкнинг баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан чиқарилиши зарур («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддаси).

Муассисдан товарлар олиниши қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Товарларни муассис-юридик шахс бераётган бўлса, у уларга ҳисобвара-фактура расмийлаштириши лозим.

 

Хусусий корхона (ХК)

ХК мулкдори устав фондига ўзи киритадиган мол-мулкни мустақил баҳолайди («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси) ва ўз қарорини ёзма равишда расмийлаштиради. Мулкдордан товарларнинг келиб тушиши далолатнома билан расмийлаштирилади.

Товарлар ҳисса ҳисобига олинаётганда шу билан боғлиқ харажатлар (божхона божлари ва йиғимлари, қопланмайдиган солиқлар ва йиғимлар, тайёрлаш ва етказиб бериш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари ва ҳ.к.) юзага келган бўлса, улар олинган товарлар таннархига киритилади (4-сон БҲМСнинг 24-банди).

 

МИСОЛ. Улгуржи савдо билан шуғулланувчи МЧЖнинг таъсис шартномасида назарда тутилишича, муассислардан бири товарларни устав капиталига ҳисса сифатида киритади. Олди-сотди шартномаси ва етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасига кўра муассис уларни 18 000 минг сўмга харид қилган. Муассисларнинг умумий йиғилишида ҳисса қиймати 20 000 минг сўм деб баҳоланди. Шунингдек МЧЖ товарларни муассис омборидан ўз омборигача ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 360 минг сўм миқдоридаги ташиш харажатларини тўлади.

МЧЖ транспорт харажатларини олинган товарлар таннархида ҳисобга олади. МЧЖ ҚҚСни ихтиёрий равишда тўламайдиган ЯСТ тўловчиси эканлиги сабабли ҚҚС суммаси ҳисобга киритилмайди ва товарлар қийматида ҳисобга олинади. Бинобарин, МЧЖ товарларни 20 360 минг сўмлик қийматда (20 000 + 360) кирим қилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Дебет

 

Кредит

 

Корхона устав капиталига ҳисса сифатида олган товарлар кирим қилинди

 

20 000

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

4610-«Устав капиталига муассисларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

Ташиш харажатлари олинган товарлар қийматида ҳисобга олинди

 

360

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

 

 

Ҳадя қилиш

Товарлар текинга олинганда ҳадя шартномасини тузинг (ФКнинг 502-моддаси). Товарларни ҳадя қилувчи юридик шахс бўлса, у уларга ҳисобварақ-фактура расмийлаштириши лозим. Ҳисобварақ-фактурага қўшимча равишда қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш мумкин.

Ҳадя қилишга оид ҳужжатларда олинган товарлар қиймати кўрсатилмаган бўлса, уни бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги жорий (бозор) қийматидан келиб чиқиб аниқланг (4-сон БҲМСнинг ­19-банди). Товарларнинг бозор қиймати тўғрисидаги ахборотни қуйидагилардан олиш мумкин:

● уларни юклаб жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;

● етказиб берувчиларнинг прайс-варақлари;

● оммавий ахборот воситалари;

● биржа маълумотлари;

● давлат статистика органлари.

Товарлар олинаётганда юзага келган харажатларни (масалан, транспорт, мажбурий сертификатлаш) уларнинг таннархига киритинг ­(4-сон БҲМСнинг 24-банди).

 

МИСОЛ. Улгуржи савдо корхонаси товарлар туркумини текинга олди. Қабул қилиш-топшириш далолатномасида уларнинг қиймати кўрсатилмаган. Етказиб берувчининг прайс-варағи маълумотларига кўра бозор қиймати 2 000 минг сўм деб белгиланган. Товарларни ташиш харажатлари 500 минг сўмни ташкил этди. Уларни сертификатлаштиришга 300 минг сўм сарфланди. Олинган товарлар 2 800 минг сўмлик қийматда (2 000 + 500 + 300) ҳисобга қабул қилиниши керак:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Дебет

 

Кредит

 

Корхона текинга олган (ҳадя шартномаси бўйича) товарлар кирим қилинди

 

2 000

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

8530-«Текинга олинган мол-мулк»

 

Ташиш харажатлари олинган товарлар қийматида ҳисобга олинди

 

500

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Сертификатлаштириш харажатлари олинган товарлар қийматида ҳисобга олинди

 

300

 

 

 

 

Айирбошлаш

Товарларни бошқаларига айирбошлаб олиш айирбошлаш шартномаси билан расмийлаштирилади. Айирбошлаш шартномасига нисбатан олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланади. Бунда ҳар қайси тараф алмаштириш йўли билан топшириш мажбуриятини олган товарни сотувчи ва қабул қилиш мажбуриятини олган товарни сотиб олувчи ҳисобланади (ФКнинг 497-моддаси).

Товарларни айирбошлашда Ўзбекистон ҳудудида бартер операциялари тақиқланганлигини инобатга олинг (9.08.1996 йилдаги ПФ-1504-сон Фармоннинг 4-банди). Яъни ўз товарларини фақат бошқа давлатлардан келтирилганларига айирбошлаб олиш мумкин.

Худди шундай товарларга айирбошлаш йўли билан олинган товарларнинг таннархи берилган товарларнинг баланс қийматига тенг. Худди шундай бўлмаган товарларга айирбошлаш йўли билан олинган товарларнинг таннархи эса берилган товарларнинг жорий (бозор) қийматига тенг (4-сон БҲМСнинг 20-банди).

Нархи тенг бўлмаган товарлар айирбошланганда уларни олинаётган товарлар нархидан паст нархда бераётган томон товарлар ёки уларга доир товарларни тасарруф этиш ҳужжатлари берилгандан кейин дарҳол нархлар ўртасидаги фарқни тўлаши шарт. Бу ҳолда олинган товарларнинг таннархи берилган товарларнинг айирбошланиш чоғида берилган (олинган) пул маблағлари суммасига оширилган (камайтирилган) жорий қийматига тенг бўлади.

 

Бухгалтерия ҳисобида товарларни айирбошлаш қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Товарларнинг чиқиб кетиши

 

Товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Товарларнинг реализация қилиниши акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

Товарларнинг келиб тушиши:

 

худди шундай

 

Худди шундай товарлар келиб тушди

 

2910-«Омбордаги товарлар» – берилган товарларнинг баланс қиймати суммасига

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Берилган товарларнинг баланс қиймати суммасидаги қарз ҳисобга олинди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

худди шундай бўлмаган, қўшимча тўлов тўланадиган

 

Пул маблағлари қўшимча тўланадиган худди шундай бўлмаган товарлар келиб тушди

 

2910-«Омбордаги товарлар» (берилган товарларнинг жорий қиймати ва тўланган пул маблағлари суммасига)

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Берилган товарларнинг жорий қиймати суммасидаги қарз ҳисобга олинди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Қўшимча тўлов – айирбошлаб олинган товарлар қийматининг берилган товарлар қийматидан ошган қисми ўтказилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

5200-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари»

худди шундай бўлмаган, пул маблағлари олинадиган

 

Пул маблағлари олинадиган худди шундай бўлмаган товарлар келиб тушди

 

2910-«Омбордаги товарлар» (берилган товарларнинг жорий қиймати ва олинган пул маблағлари фарқига)

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Берилган товарларнинг жорий қиймати ва олинган пул маблағлари ўртасидаги фарқ суммасидаги қарз ҳисобга олинди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Фарқ – айирбошлашга берилган товарлар қийматининг олинган товарлар қийматидан ошган қисми келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

5200-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1388 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика