Norma.uz

Давлат бюджети маблағлари кўпайди

 

Жорий йилнинг биринчи ярмида Давлат бюджетига тушган солиқ тушумлари 24,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 143,1 фоиз кўп.

 

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, бунда мамлакатда тадбиркорлик субъектлари сони кўпайгани муҳим роль ўйнаган. Айни пайтда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони қарийб 430 минг нафарни ташкил этмоқда. Ўтган йилга нисбатан тадбиркорлар сони 30 мингга ошган.

Фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар сони эса 195 мингдан 230 мингга етди.

Бюджетга тушумларни тармоқлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, кимё саноати тармоғида тушумлар 209 млрд сўмни ташкил этди. Бу борада 187,3 фоиз ўсиш кузатилган.

Савдо корхоналаридан тушумлар 3,3 трлн сўм бўлиб, 170,7 фоиз ўсишга эришилди. Қурилиш соҳаси корхоналаридан тушган тушумлар эса 1 трлн сўмни ташкил этди (ўсиш – 170,6 фоиз).

Озиқ-овқат саноати корхоналаридан 833,5 млрд сўм, умумий овқатланиш корхоналаридан 104,6 млрд сўм, якка тартибдаги тадбиркорлар, маҳаллий тушумлар, бож ва йиғимлардан 2,9 трлн сўм даромад келди. Шу тариқа қарийб 1,5 баробар ўсиш таъминланди.

Бу рақамлар иқтисодиётимиз изчил ривожланаётгани, бюджетга тушумлар ўсаётганини кўрсатибгина қолмай, аҳоли даромадлари ва фаровонлиги ошаётганининг яққол далили ҳамдир.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 140 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика