Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 28 / Солиқ солиш

Норезидент даромадлари

 

МЧЖнинг асосий фаолият тури – улгуржи савдо. Ходимлардан бири – ЎзР норезиденти, Белоруссия фуқароси. У билан меҳнат шартномаси тузилган.

Унинг даромадларидан қандай солиқларни тўлаш керак?

Н.Диребник.

 

– Хорижий жисмоний шахсларнинг даромадларига Солиқ кодексига мувофиқ, бироқ халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда ЎзР ҳудудида солиқ солинади. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида даромадлар ва мол-мулкка икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бош тортишликни бартараф этиш тўғрисида битим (Тошкент, 22.12.1994 йил) имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси резиденти – Ўзбекистонда доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат турган жисмоний шахс (Солиқ кодексининг 19-моддаси).

Чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг қуйидагилар сифатида турган даври унинг Ўзбекистон ҳудудида ҳақиқатда турган вақтига киритилмайди:

1) дипломатик ёки консуллик мақомига эга бўлган шахс сифатида;

2) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига кўра тузилган халқаро ташкилотнинг ходими сифатида;

3) дипломатик ёки консуллик мақомига эга бўлган шахсларнинг оила аъзоси сифатида, бундай жисмоний шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда;

4) фақат бир чет давлатдан бошқа чет давлатга Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтиш (транзит ўтиш) учун;

5) агар бу жисмоний шахс Ўзбекистонда фақат турист сифатида, даволаниш ёки дам олиш мақсадлари билан турган бўлса.

Ушбу белгиланган мезонларга жавоб бермайдиган шахс Ўзбекистоннинг норезиденти деб эътироф этилади.

 

ЖШДС

Хорижий жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқни ушлаб қолиш чоғида хорижий давлатнинг резидентлик сертификати муҳим ўрин тутади.

Норезидентда Беларусь Республикаси резиденти сертификати бўлмаса, у меҳнат шартномалари бўйича ЎзРдаги манбадан олган даромадларига тўлов манбаида чегирмаларсиз ­20%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 182-моддаси).

Беларусь Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ инспекцияси ёки унинг ваколатли вакили томонидан берилган резидентлик сертификати бўлганда эса, ходим меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи, фаолият тури ва бошқа ҳолатларга қараб, Битимда даромадларга Ўзбекистонда ва (ёки) Беларусь Республикасида солиқ солишнинг турли вариантлари назарда тутилиши мумкин (Битимнинг 15, 16, 17, 19-моддалари).

 

ЯИТ, суғурта бадаллари ва ШЖБПҲга ажратмалар

Жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ягона ижтимоий тўлов солинадиган объект ҳисобланади (Солиқ кодексининг 172, ­306-моддалари). ЎзР фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 16-моддаси). Хорижий фуқаро бўлган ходимга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга ЯИТ солиниши керак. Корхонангиз кичик корхона ёки микрофирма бўлса – ЯИТ 15%лик ставкада тўланади (29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорга 23-илова).

Жисмоний шахслар – ЎзР фуқаролари, шунингдек республикада доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчилардир (Солиқ кодексининг 305-моддаси). Бунда хорижий фуқаро ЎзР ички ишлар органлари томонидан берилган яшаш гувоҳномаси мавжуд бўлганда Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаро деб ҳисобланади (Низомнинг 2, 4-бандлари, 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга 2-илова). Ходимингиз – хорижий фуқаро ЎзРда яшаш гувоҳномасига эга бўлмаса, тегишинча, у суғурта бадалларини тўловчи ҳисобланмайди.

ШЖБПҲга ажратмалар бўйича қуйидаги тартиб амал қилмоқда: мамлакатимиз ҳудудида доимо яшайдиган хорижий фуқаролар ЎзР фуқаролари билан тенг ҳолатда жамғариб бориладиган пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқдан фойдаланадилар (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1109 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика