Корхона (ЯСТ тўловчиси) экспорт билан шуғулланади, тушум чет эл валютасида келиб тушади, фаолияти – лицензияланмайдиган. Улгуржи савдога лицензия олишни режалаштирмоқдамиз. Лицензия олингандан кейин банк экспорт бўйича тушумдан 5%лик аванс тўловларини бюджетга ундирадими?
У.Апонина.
– Йўқ, чет эл валютасида келиб тушган тушумдан ЯСТ бўйича аванс тўловлари ушланмайди.
Аванс тўловларини ўтказиш тартиби Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини аванс тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 14.01.2010 йилда 2065-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.
Тушадиган маблағларнинг 5%и миқдорида ЯСТ бўйича аванс тўловларини ушлаб қолиш ва ўтказиш учун фақат миллий валютада махсус банк счётлари очилади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.