Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ташқи бозорларда ўз маҳсулотларини сотиш ва хизматлар кўрсатишга йўналтирилган кичик корхоналар улушини ошириш имконини беради.
Ташқи иқтисодий фаолият чет эллик ҳамкорлар билан мамлакат ҳудудида ва хорижда операциялар бажаришни назарда тутади. Ушбу фаолият доирасида савдо, сервис, инвестиция операциялари амалга оширилади, ташкилотлар устав капиталига ҳиссалар киритилади, ижара расмийлаштирилади ва ҳ.к.
Ушбу мақолада «Norma» эксперти товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини ҳисобга олиш ва унга солиқ солиш хусусиятлари ҳақида тушунтириш беради.
ЭКСПОРТ КОНТРАКТИ
Ҳар қандай бошқа шартнома сингари, у Фуқаролик кодекси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган умумбелгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда расмийлаштирилади.
Бундан ташқари, қуйидагиларга мувофиқ халқаро контрактларга (экспорт контракти улар жумласига киради) қўшимча талаблар қўйилади:
● Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова) II бўлими;
● Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 21.12.2017 йилдаги 1006-сон қарори билан тасдиқланган) 4-боби – ЎзР ТСВда рўйхатдан ўтказиладиган контрактлар учун.
Бош бухгалтер бухгалтерия ҳисобида акс эттириладиган ва экспорт битимига солиқ солинишига асос бўладиган ахборотга эътибор қаратиши зарур. Улар:
● контракт предмети, бунда товарнинг (ишлар, хизматларнинг) номи, техник хусусиятлари, сони ва сифати, шунингдек битим тури кўрсатилади;
● халқаро Инкотермс қоидалари бўйича белгиланадиган етказиб беришнинг асосий шартлари;
● товарни етказиб бериш муддати. Бу муҳим элемент ҳисобланади, сабаби етказиб бериш муддатларини бузиш экспортчи жарима санкциялари кўринишида қўшимча харажат қилишига олиб келиши мумкин;
● контрактнинг нархи ва умумий қиймати. Товар нархини белгилашда контрактда ТИФ ТН кодига биноан товарнинг ўлчов бирлиги, товар бирлигининг нархи, қайд этиш услуби, асосий нархи («Инкотермс» етказиб бериш шартларига биноан товар нархини белгилаш ҳамда харажатларни етказиб берувчи билан харидор ўртасида тақсимлаш тартиби) кўрсатилади;
● тўлов шартлари – тўлов валютаси, шакли ва муддати. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, валютанинг қайта ҳисоб-китоб курси ва мазкур курсни белгилаш санаси кўрсатилган бўлиши керак;
● товарни қадоқлаш ва тамғалаш. Агар товарнинг тури бўйича қадоқлаш ва идишга жойлаш зарур бўлса, контрактда қадоқлаш ва идиш тури, уларнинг ўлчами ва сифати кўрсатилади. Агар қадоқлаш воситалари ва идишлар сотувчига қайтарилса ва уларнинг нархи товарнинг умумий қийматига киритилмаган бўлса, улар кимнинг ҳисобидан ва қандай муддатларда қайтарилиши кўрсатилади;
● кафолатлар. Мувофиқлик бўйича сертификатланиши лозим бўлган товарлар учун сотувчи томонидан тақдим этиладиган ҳажмлар, кафолат муддатлари белгиланади. Сотувчи зиммасига кафолат муддатида товар сифати учун жавобгарлик юкланади. Контрактда сотувчи кафолат мажбуриятини бажариши тартиби ва у амал қиладиган вақт белгиланади;
● санкциялар – контракт мажбуриятларини бажармаганлик ёки тегишли даражада бажармаганлик учун пеня ва (ёки) жарималар. Айбдор томон зиммасига жабрланган томон талабига кўра унга жарима тўлаш мажбурияти юклатилади. Булар ўз вақтида товар ҳақини тўламаганлик, ўз вақтида етказиб бермаганлик ёки тўлиқ етказиб бермаганлик, товарнинг контрактда қайд этилган стандартлар, техник шартларга мувофиқ эмаслиги, комплектланмаган товарни етказиб берганлик учун жарима жазолари бўлиши мумкин.
ТСОЯЭАТ
Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) ташқи савдо контрактлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда экспортчилар, божхона ва солиқ органлари, Марказий ва тижорат банклари ўртасида ахборот айирбошлаш учун яратилган.
Экспортчи корхоналар электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланиб, ТСОЯЭАТга қуйидаги маълумотларни киритадилар:
● божхона органларида ҳисобга қўйиладиган контрактлар бўйича – бу ҳақда ариза беришдан олдин;
● қолган контрактлар, шу жумладан бепул асосда тузилганлари бўйича – божхона органига божхона юк декларациясини тақдим этишдан олдин.
Банклар ТСОЯЭАТдаги маълумотларни контракт шартлари билан солиштирадилар. Контракт билан киритилган маълумотлар ўртасида тафовут бўлмаса, улар ушбу контракт бўйича банк операцияларини ўтказадилар, шунингдек маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тизимга киритадилар.
Божхона постлари экспортчи ТСОЯЭАТга киритган контракт маълумотларини БЮД маълумотлари билан солиштириб, тафовут бўлмаганда уни расмийлаштирадилар.
Кўриб турганимиздек, банклар ҳам, божхона органлари ҳам сиз тизимга киритган ахборотни контракт маълумотлари билан солиштирадилар. Шу сабабли ТСОЯЭАТ тизимига бошланғич ахборотни қанча сифатли киритсангиз, битимнинг кейинги босқичлари шунча осон ўтади.
Қуйидагиларнинг контрактни расмийлаштирмай экспорт қилишига рухсат берилган:
● Интернет тармоғидаги онлайн-дўконлар орқали хорижий валютага экспорт қилиш учун дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи Миллий реестрга киритилган корхоналар – дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилар (20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарорнинг 7-банди; АВ томонидан 8.01.2014 йилда 2549-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2, 4-бандлари);
● Интернет тармоғидаги онлайн-дўконлар орқали хорижий валютага ишлар ва хизматларни экспорт қилувчи «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентлари (Низомнинг 34, 37-бандлари, ВМнинг 15.08.2017 йилдаги 631-сон қарорига 2-илова);
● башарти тўлиқ тўлов Ўзбекистон банкларидаги счётларига тушса, Интернет тармоғидаги онлайн-дўконлар орқали товарлар, ишлар ва хизматларни экспорт қилувчилар (ВМнинг 8.09.2015 йилдаги 259-сон қарори 3-банди);
● агар етказиб бериш суммаси БЮДни расмийлаштириш кунида 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаса ва хорижий валютада 100 фоизлик олдиндан тўлов олинган бўлса, инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар (6.11.2017 йилдаги ПҚ-3377-сон қарорнинг 1-банди);
● Ўзбекистон Республикаси банкларидаги счётларига олдиндан тўлов 100 фоиз тушгандан сўнг инвойслар асосида товарларни (хом ашё товарларидан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт қилувчилар (3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарорнинг 2-банди).
Бунда битимлар ҳақидаги ахборотни ТСОЯЭАТга киритиш мажбурий. Инновация маркази резидентлари бундан мустасно, улар ваколатли банк номига ёзган хат билан экспортдан олинган тушумни тасдиқлашлари керак.
Электрон тижорат орқали реализация қилинган 3 минг АҚШ долларигача бўлган товарларни (хизматларни) экспорт қилишда ҳам ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди (14.05.2018 йилдаги ПҚ-3724-сон қарорнинг 1-банди).
ТОВАРГА ИЛОВА ҚИЛИНУВЧИ ҲУЖЖАТЛАР
Тижорат ва транспорт ҳужжатлари экспорт битимининг кузатув ҳужжатлари ҳисобланади (БКнинг 9-моддаси).
Тижорат ҳужжатлари жумласига инвойс, юклаб жўнатиш ва ўров варақлари ҳамда божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ битимлар тузилганлигини тасдиқлаш учун фойдаланиладиган бошқа ҳужжатлар киради.
Транспорт ҳужжатлари товарларни ташиш шартномаси борлигини тасдиқлайди ҳамда шундай ташишда кузатиб борувчи ҳужжат ҳисобланади.
ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Экспорт-импорт операциялари бўйича асосий тўлов шакллари банк ўтказмалари; ҳужжатли аккредитивлар; инкассо ҳисобланади.
Банк ўтказмаси банклар томонидан харидорнинг тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади. Товарнинг ҳақи аванс (олдиндан тўлов) воситасида тўлиқ ёки қисман ёхуд товар юклаб жўнатилгандан кейин тўланиши мумкин. Олдиндан тўлов тўлангач товар етказиб берилганда экспортчи хорижий харидордан тўлов келиб тушмаслиги хатаридан суғурталанган бўлади.
Сотувчи товар юклаб жўнатилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этгандан кейин банк харидорнинг (импортчининг) кўрсатмасига кўра сотувчи (экспортчи) фойдасига муайян суммани тўлаш учун ҳужжатли аккредитив очади. Битим томонлари бир-бирини етарлича танимаганда ушбу тўлов шакли қулайлик туғдиради, сабаби битимда воситачи сифатида банкнинг иштирок этиши иккала томоннинг таваккалчилигини камайтиради. Белгиланган муддатда товар юклаб жўнатилганлиги ёки ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин банк харидор юклаб жўнатилган маҳсулот ҳақини тўлашини сотувчига кафолатлайди. Харидор сотувчи тақдим этган ҳужжатлар аккредитив талабларига жавоб берган ҳолдагина тўлов амалга оширилиши кафолатини олади.
Инкассо – ушбу операцияда банк ўз мижозининг топшириғига кўра ҳужжатлар асосида тўловчидан пул маблағларини олади ва уларни мижознинг счётига қайд этади.
Инкассо тоза ва ҳужжатли бўлиши мумкин.
Тоза инкассо – молиявий ҳужжатлар (ўтказма ва оддий векселлар, чеклар, тўлов тилхатлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар) бўйича тўловни ундириш. Бунда экспортчи тижорат ҳужжатларини (счётлар, транспорт, суғурта ҳужжатлари, мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжатлар, келиб чиқиш, сифат сертификатлари, спецификациялар ва б.) банк иштирокисиз бевосита хорижий харидорга (импортчига) беради. Бу билан банк товар берилишини назорат қилмайди, балки харидор банкидан тўлов келиб тушгандан кейин экспортчининг счётига пул ўтказиб, фақат молиявий ҳужжатлар асосида тўловни амалга оширади. Бу экспортчи учун пул олишнинг хатарли усули, сабаби у товарни бериб, унинг ҳақи тўланиши кафолатини олмайди.
Ҳужжатли инкассо – тижорат ҳужжатлари илова қилинган молиявий ҳужжатлар бўйича ёхуд фақат тижорат ҳужжатлари бўйича ундириш. Ушбу ҳисоб-китоб шакли экспортчи учун камроқ хавф туғдиради, сабаби импортчи фақат товарлар ҳақи тўлангандан кейин уларни олади.
Банк фақат акцепт ёки тўлов рад этилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни жўнатади ва топширади. Тўловни эса фақат харидорнинг пул ўтказиш ҳақидаги аризасига кўра ўтказади.
Товарларни (янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва хом ашё товарлари бундан мустасно) олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ҳамда экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан ҳам хорижий валютага экспорт қилиш мумкин (ПҚ-3351-сон қарорнинг 1-банди). Бироқ олдин амалга оширилган экспорт операциялари бўйича корхонада муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд бўлмаганда ушбу шартларда экспорт қилиш мумкин бўлади.
Экспорт қилинган товарлар учун тушум тушадиган ягона муддат – хизматлар (ишлар) экспорти учун – бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган кундан бошлаб, товарлар экспорти учун эса – БЮД расмийлаштирилган кундан бошлаб 120 календарь куни.
Валюта тушуми тушиши 30 банк кунидан (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун – 60 банк кунидан) ортиқ кечиктирилганда белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин тушмаган валюта маблағлари суммасидан фоизларда:
● 180 кунгача кечикканда – 10%;
● 180 кундан 365 кунгача кечикканда – 20%;
● 365 кундан ортиқ кечикканда – 70% жарима тўлашга тўғри келади (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори 4-банди).
Экспортчининг счётига экспорт контрактини суғурталаш полиси бўйича суғурта қопламаси суммаси тушганда, контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси молиявий санкцияларни қўллаш мақсадлари учун суғурта қопламаси суммасига камайтирилади (ПҚ-3351-сон қарорнинг 1-банди «д» кичик банди).
ҲУЖЖАТЛАР АЙЛАНИШИ ЖАДВАЛИ
Экспорт битими – мураккаб жараён, унинг ҳар бир босқичида муайян ҳужжатлар расмийлаштирилади. Уларни ўз вақтида расмийлаштириш, улар асосида хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, корхона бўлинмалари ўртасидаги ҳужжатлар ҳаракатини назорат қилиш учун ҳужжатлар айланиши жадвалини ишлаб чиқишни тавсия этамиз.
Жадвалда ҳужжатларни расмийлаштириш, текшириш, ишлов бериш ва сақлашга бериш учун масъул шахслар (хизматлар), уларни бажариш муддатлари қайд этилади. Ҳар битта ҳужжат учун жадвал ишлаб чиқилади. У бухгалтерия учун айниқса муҳим, сабаби бошланғич ҳужжатлар хўжалик операцияларини ҳисобга олиш учун асос бўлади.
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
Экспорт операциялари бухгалтерия ҳисоби 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома» (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган), 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» (АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва бошқалар, шунингдек Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган) нормаларига мувофиқ юритилади.
Реализация қилишдан даромад
Экспортда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни, товарларни, ишларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар товарлар юклаб жўнатилганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида эътироф этилади (Солиқ кодексининг 130-моддаси). Товарни реализация қилиш чоғида одатда инвойс (ҳисобварақ-фактура) расмийлаштирилади.
Ишларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромад бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланади.
Масалан, етказиб бериш шартларига қараб реализация қилишдан олинадиган даромад қуйидаги пайтда эътироф этилади:
EXW – товар етказиб берувчининг заводида юклаб жўнатилган пайтда;
FCA – товар томонлар келишган жойда ташувчига (транспорт харажатлари харидор зиммасида бўлса) ёки харидорнинг вакилига (транспорт харажатлари етказиб берувчи зиммасида бўлса) топширилаётганда;
CIP ва DAP – товар харидорга топширилаётганда, сабаби бундай шароитда транспорт харажатлари етказиб берувчи зиммасида бўлади.
МИСОЛ. Корхона 5 минг АҚШ долларилик маҳсулотларни, товарларни, ишларни (хизматларни) экспорт қилади. Уларни топшириш санасида ЎзР МБ томонидан белгиланган долларнинг сўмга нисбатан курси – 8 118 сўм.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Маҳсулотлар реализация қилинди
|
40 590 (5 000 х 8 118) |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»
|
Шартнома, бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисобварақ-фактура
|
Товарлар реализация қилинди
|
9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»
|
|||
Ишлар (хизматлар) реализация қилинди
|
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Маҳсулотлар, товарлар, ишлар (хизматлар) таннархи
Маҳсулотлар, товарлар, ишлар (хизматлар) таннархи реализация қилишдан олинадиган даромадни тан олиш билан бир вақтда ҳисобдан чиқарилади. Экспорт қилишда етказиб берувчининг омборидан олиб чиқилган ТМЗ харидорга дарҳол топширилмаслиги сабабли 2840-«Йўлдаги тайёр маҳсулотлар» ва 2970-«Йўлдаги товарлар» қўшимча счётларидан фойдаланишни тавсия этамиз.
МИСОЛ. Экспорт қилинаётган маҳсулотлар, товарлар, ишлар (хизматлар) таннархи – 10 000 минг сўм.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Етказиб берувчининг омборидаги маҳсулотлар, товарлар берилди
|
10 000
|
2840-«Йўлдаги тайёр маҳсулотлар», 2970-«Йўлдаги товарлар»
|
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»; 2910-«Омбордаги товарлар» |
Юкхат
|
Экспорт қилинаётган маҳсулотлар таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
10 000
|
9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»
|
2840-«Йўлдаги тайёр маҳсулотлар»
|
Таннарх ҳисоб-китоби
|
Экспорт қилинаётган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»
|
2970-«Йўлдаги товарлар»
|
||
Экспорт қилинаётган ишлар (хизматлар) таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
|
Чегирмалар ҳисоби
Чегирма – товарнинг базавий нархини пасайтириш. Савдо ва пуллик чегирмаларнинг ҳисобда акс эттирилиши қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМС; 21-сон БҲМС).
Савдо чегирмаси маълум бўлиб, шартнома тузиш пайтида харидорга тақдим этилади (шартномадаги нарх чегирма билан кўрсатилган), бу базавий нархнинг оддий камайтирилишидир.
Пуллик чегирмалар харидор муайян шартларни бажарганда (шартнома бўйича 100 фоиз олдиндан тўлов, муайян муддатда ҳақ тўлаш ва ҳ.к.) тақдим этилади. Шартномада қайд этилган муайян шарт бажарилганда умумий ҳисобварақ-фактура нархи шу суммага камайтирилади. Пуллик чегирмалар одатда харидорни олдинроқ ҳақ тўлашга рағбатлантириш учун қўлланилади.
Харидорларга тақдим этилган пуллик чегирмалар суммалари бухгалтерия ҳисобида 9050-счётда акс эттирилади (Йўриқноманинг 376–380-бандлари, 21-сон БҲМСга 2-илова). Улар товарларни реализация қилишдан тушган ялпи тушумни камайтиради.
Тушум чегирма тақдим этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (қўшимча ҳисобварақ-фактура) асосида камайтирилади (Солиқ кодексининг 222-моддаси).
Товар етказиб берилган пайтдан бошлаб бир йиллик муддат ёки кафолатли муддат (агар белгиланган бўлса) доирасида чегирма тақдим этилган бўлса, тушум камайтирилиши мумкин (Солиқ кодексининг 131, 357-моддалари).
МИСОЛ. Товарни сўмдаги эквивалентда реализация қилиш қиймати – 20 000 минг сўм. Чегирма – 10%, яъни чегирма суммаси – 2 000 минг сўм. Товар таннархи – 15 000 минг сўм.
Бухгалтерия ҳисобида пуллик чегирма қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Дебет
|
Кредит
|
Товар реализация қилинишидан олинадиган даромад акс эттирилди
|
20 000
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»
|
Реализация қилинган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
15 000
|
9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»
|
2900-«Товарлар»
|
Чегирма тақдим этилди
|
2 000
|
9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Молиявий натижа аниқланди
|
2 000
|
9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»
|
9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»
|
18 000
|
9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»
|
9910-«Якуний молиявий натижа»
|
|
15 000
|
9910-«Якуний молиявий натижа»
|
9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»
|
Бонусли чегирмалар – моҳиятан олганда, бу товар-моддий бойликларни текинга бериш. Сотувчи бонусли товарни текинга берилган мол-мулк сифатида барча солиқ оқибатлари билан бирга акс эттиради.
МИСОЛ. Етказиб берувчи товарнинг 10 000 та бирлигини сўмдаги эквивалентда 2 000 сўмлик нархда экспорт қилмоқда. Бонус сифатида қўшимча равишда товарнинг 100 та бирлигини жўнатмоқда. Товар бирлигининг таннархи – 1 500 сўм.
Бухгалтерия ҳисобида операция қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Дебет
|
Кредит
|
Берилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
15 150 (1,5 х 10 000)
|
9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»
|
2900-«Товарлар»
|
Товарлар берилди
|
20 000 (2 х 10 000) 150 (1,5 х 100) |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»
|
Бонусли товарларни беришдан зарарлар акс эттирилди
|
150 (1,5 х 100)
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Экспортчида текинга берилган товарлар таннархи фойда солиғи ёки ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган база таркибига киритилади.
Идишлар ҳисоби
Товарлар омборларда қадоқланса, бир марта фойдаланиладиган идишлар (қоғоз, картон, полиэтилен ва б.) маҳсулот таннархига ёки реализация қилиш харажатларига киритилади.
МИСОЛ. Идишлар қиймати – 2 000 минг сўм.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Ишлаб чиқариш жараёнида қадоқланганда бир марта фойдаланиладиган идишлар ҳисобдан чиқарилди
|
2 000
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
|
1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»
|
Ҳисобдан чиқариш далолатномаси
|
Омборда қадоқланганда бир марта фойдаланиладиган идишлар ҳисобдан чиқарилди
|
9410-«Сотиш харажатлари»
|
Кўп марта фойдаланиладиган (қайтариладиган) идишлар етказиб берувчига қайтарилади.
Контрактда бўшаган идишлар ишга яроқли ҳолатда олингандан кейин харидорга қайтариладиган гаров суммаси назарда тутилиши мумкин (4-сон БҲМСнинг 69-банди).
Товар етказиб берувчига идишларнинг қайтарилиши унинг учун даромад ҳисобланмайди. Фақат у сотилганда даромад юзага келади.
МИСОЛ. Корхона маҳсулотларни қайтариладиган идишларда экспорт қилади. Харидор гаров суммаси – шартнома шартларига кўра етказиб берувчига идишлар қайтарилгандан кейин унга қайтариладиган 500 АҚШ долларини тўлайди.
АҚШ доллари курси:
гаров тўланган санада – 8 140 сўм;
экспорт қилинадиган товар қайтариладиган идишларда етказиб берилган санада – 8 118 сўм;
идишлар қайтарилган (ёки қайтарилмаган тақдирда идишларни реализация қилишдан олинадиган даромад тан олинган) санада – 8 115 сўм;
гаров суммаси қайтариладиган санада – 8 100 сўм.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Идишлар учун гаров суммаси олинди
|
4 070 000 (500 х 8 140) |
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Шартнома, банк кўчирмаси
|
Қайтариладиган идишлар юклаб жўнатилганлиги акс эттирилди
|
4 059 000 (500 х 8 118) |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»
|
Шартнома, ҳисобварақ-фактура
|
Харидор идишларни қайтарганлиги акс эттирилди
|
4 057 500 (500 х 8 115) |
1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Шартнома, ҳисобварақ-фактура
|
Салбий курс фарқи акс эттирилди
|
1 500 (500 х (8 118 – 8 115)) |
9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
|
Идишлар учун гаров харидорга қайтарилди
|
4 050 000 (500 х 8 100) |
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
Банк кўчирмаси
|
Ижобий курс фарқи акс эттирилди
|
20 000 (500 х (8 140 – 8 100)) |
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»
|
|
Харидор идишларни ўз муддатида қайтармаса, уларнинг қиймати реализация қилишдан олинадиган даромадга киритилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Харидор ўз муддатида қайтармаган, қайтариладиган идишларни реализация қилишдан олинадиган даромад ҳисобга олинди
|
4 057 500 (500 х 8 115) |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Шартнома
|
Гаровдаги идишлар ҳисобдан чиқарилди
|
4 057 500 (500 х 8 115) |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Шартнома
|
Бошқа мажбуриятлар счёти (гаров суммасига) ёпилди
|
4 057 500 (500 х 8 115) |
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Шартнома
|
Ижобий курс фарқи акс эттирилди
|
12 500 (500 х (8 140 – 8 115))
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»
|
|
Сақлаш, ташиш чоғидаги йўқотишларни ҳисобга олиш
Товарни тайинланган жойгача етказиб бериш шарти билан экспортга етказиб беришда экспортчи нафақат уни ташиш, сақлаш харажатларини, балки товарни йўқотиш хатарларини зиммасига олади. Масалан, тез синадиган товар синиши ёки тез бузиладиган товар ҳарорат режими бузилганда айниб қолиши мумкин.
Харидорнинг вакили товарни қабул қилиш чоғида йўқотишни аниқлайди. Бу рекламация далолатномаси билан тасдиқланади, унда сифатсиз ва (ёки) тўлиқ етказиб берилмаган товарларнинг аниқ сони ва номи кўрсатилади.
Экспортчи айбдор ташкилотга (омборхона, транспорт ташкилоти) нисбатан йўқотиш суммасига даъво тақдим этиши, суғурта ҳисобидан қоплаши, харажатларга ҳисобдан чиқариши мумкин (54-сон Низомнинг 2.1.2.9-банди).
МИСОЛ. Товарни харидорга топшириш чоғида товарнинг 10 000 минг сўмлик қисми синганлиги аниқланди. Товарнинг ҳақиқий қиймати – 8 000 минг сўм.
I вариант – йўқотишни транспорт компанияси қоплайди.
II вариант – йўқотиш экспортчи зарарига ҳисобдан чиқарилади.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Дебет
|
Кредит
|
I вариант – йўқотишни қоплаш
|
|||
Бузилган товарларнинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
8 000
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
2900-«Товарлар»
|
Бузилган, ундирилиши лозим бўлган товарларнинг ҳақиқий қиймати акс эттирилди
|
8 000
|
4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
Бузилган, ундирилиши лозим бўлган товарларнинг бозор қиймати билан уларнинг ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилди
|
2 000
|
4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»
|
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
II вариант – зарарга ҳисобдан чиқариш
|
|||
Бузилган товарларнинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
8 000
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
2900-«Товарлар»
|
Бузилган товарларни ҳисобдан чиқаришдан зарар акс эттирилди
|
8 000
|
9410-«Сотиш харажатлари»
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
Ҳар қандай контрактда форс-мажор шартлари назарда тутилади. Форс-мажорда юзага келадиган йўқотишлар фавқулодда зарарларга киритилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Дебет
|
Кредит
|
Форс-мажор ҳолатларда бузилган товарларнинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
8 000
|
9720-«Фавқулодда зарарлар»
|
2900-«Товарлар»
|
Сертификатлаштириш харажатлари
Сертификатлаштириш харажатлари реализация қилиш бўйича харажатларга киритилади (54-сон Низомнинг 2.1.4-банди).
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Сертификатлаштиришга берилган маҳсулотлар, товарлар ҳисобдан чиқарилди
|
9410-«Сотиш харажатлари»
|
2800-«Тайёр маҳсулотлар»; 2900-«Товарлар» |
Сертификатлаштириш хизматларига харажатлар ҳисобдан чиқарилди
|
9410-«Сотиш харажатлари»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Реализация қилишга доир бошқа харажатлар
Маҳсулотлар, товарларни экспортга сотиш чоғида турли хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар жалб этилади:
● божхона брокерлари;
● транспорт ташкилотлари;
● омборхоналар;
● суғурта ташкилотлари;
● воситачилик ташкилотлари ва бошқалар.
Экспортчининг ушбу хизматларга ҳақ тўлаш харажатлари реализация қилишга доир харажатларга киритилади.
54-сон Низомга мувофиқ, улар қуйидаги харажатлардир:
● товарларни темир йўл, ҳаво, автомобиль, денгиз, дарё транспорти ва от-уловда ташиш (54-сон Низомнинг 2.1.1-банди);
● товарларни сақлаш (54-сон Низомнинг 2.1.2.7-банди);
● мол-мулкни суғурталаш (54-сон Низомнинг 2.1.2.11-банди);
● реализация қилишга доир бошқа харажатлар (54-сон Низомнинг 2.1.4-банди).
Ҳисобда улар қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Реализация қилишга доир харажатлар тўланди
|
4330-«Бошқа берилган аванслар»; 4510-«Суғурта бўйича аванс тўловлари» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Реализация қилишга доир харажатлар (транспорт харажатлари, сақлаш, воситачилик хизматлари ва бошқалар) ҳисобдан чиқарилди
|
9410-«Сотиш харажатлари»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
ҚҚС ҳисобга олинди (тўловчилар учун)
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»; 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» |
6990-«Бошқа мажбуриятлар»; 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)» |
Мол-мулкни суғурталаш харажатлари ҳисобдан чиқарилди
|
9410-«Сотиш харажатлари»
|
6510-«Суғурта бўйича тўловлар»
|
Аванслар ҳисобга олинди
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»; 6510-«Суғурта бўйича тўловлар» |
4330-«Бошқа берилган аванслар»; 4510-«Суғурта бўйича аванс тўловлари»
|
Божхона йиғимлари
МИСОЛ. Корхона 5 минг АҚШ долларилик маҳсулотларни экспорт қилмоқда.
БЮД расмийлаштирилган санада АҚШ доллари курси – 8 118 сўм.
Товарларни «Экспорт» режимида божхонада расмийлаштириш йиғими ставкаси божхона қийматидан 0,1%, бироқ ЭКИҲнинг 50%идан кам бўлмаган миқдорда этиб белгиланган (25.08.2011 йилдаги ПҚ-1604-сон қарорга 2-илова). Мисол маълумотларига кўра божхона қийматининг 0,1%и 40,59 минг сўмга ((5 000 х 8 118) х 0,1%) тенг, бу ЭКИҲнинг 50%и – 86,12 минг сўмдан (172 240 х 0,5) кам. Шу сабабли божхона йиғими суммаси 86,12 минг сўмга тенг бўлади.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Божхона йиғими ҳисобланди ва тўланди
|
86,12
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»; 6990-«Бошқа мажбуриятлар» |
6990-«Бошқа мажбуриятлар»; 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
БЮД, банк кўчирмаси
|
Харидор билан ҳисоблашиш. Курс фарқларини ҳисобга олиш
Шартномада товар ҳақини тўлашнинг бир нечта варианти – тўлиқ ёки қисман олдиндан тўлаш, товар харидорга берилгандан кейин тўлиқ ёки қисман тўлаш назарда тутилиши мумкин. Юзага келадиган дебиторлик ёки кредиторлик қарзлари баланснинг валюта моддалари ҳисобланади ҳамда ҳар ойда ойнинг охирги санасида ва МБ курси бўйича хўжалик операцияларини амалга ошириш санасида қайта баҳоланиши керак (22-сон БҲМСнинг 14-банди; 1411-сон Низомнинг 17-банди).
Қарзларни қайта баҳолашда юзага келадиган курс фарқлари корхонанинг молиявий натижаларига киритилади. Бунда бевосита киритиш усули ёки жамғариш усулидан фойдаланилиши мумкин. Танланган усул ҳисоб сиёсатида акс эттирилган бўлиши керак.
МИСОЛ. Корхона 5 минг АҚШ долларилик маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Шартномада олдиндан тўлов – товар қийматининг 50%и, қолган сумма олингандан кейин 5 кун давомида тўланиши назарда тутилган.
АҚШ доллари курси:
олдиндан тўлов санасида – 8 140 сўм;
маҳсулотларни реализация қилиш санасида – 8 118 сўм;
қолган суммани тўлаш санасида – 8 115 сўм.
Курс фарқини турли усулларда ҳисобга олишдаги вазиятни кўриб чиқамиз.
Курс фарқини молиявий натижаларга бевосита киритиш усулидан фойдаланганда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Харидордан олдиндан тўлов келиб тушди
|
20 350 (5 000 х 0,5 х 8 140) |
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»
|
Банк кўчирмаси
|
Маҳсулотларнинг реализация қилиниши акс эттирилди
|
40 590 (5 000 х 8 118) |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»
|
Шартнома, ҳисобварақ-фактура
|
Ижобий курс фарқи акс эттирилди ва аванс ҳисобга олинди
|
55 ((8 140 – 8 118) х 2 500) 20 295 |
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»
|
9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»; 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
Бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
Товар учун қолган сумма тўланди
|
20 287,5 (2 500 х 8 115) |
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Банк кўчирмаси
|
Салбий курс фарқи акс эттирилди
|
7,5 ((8 118 – 8 115) х 2 500) |
9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
Курс фарқини жамғариш усулидан фойдаланганда бухгалтерия ҳисоби қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Харидордан олдиндан тўлов келиб тушди
|
20 350 (5 000 х 0,5 х 8 140) |
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»
|
Банк кўчирмаси
|
Маҳсулотларнинг реализация қилиниши акс эттирилди
|
40 590 (5 000 х 8 118) |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»
|
Шартнома, ҳисобварақ-фактура
|
Ижобий курс фарқи акс эттирилди ва аванс ҳисобга олинди
|
55 ((8 140 – 8 118) х 2 500) 20 295 |
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»
|
6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»; 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
Бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
Товар учун қолган сумма тўланди
|
20 287,5 (2 500 х 8 115) |
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Банк кўчирмаси
|
Салбий курс фарқи акс эттирилди
|
7,5 ((8 118 – 8 115) х 2 500) |
3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
Жамғарилган ижобий курс фарқи ҳисобдан чиқарилди
|
55
|
6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»
|
9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»
|
Бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
Жамғарилган салбий курс фарқи ҳисобдан чиқарилди
|
7,5
|
9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»
|
3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»
|
Бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
Хорижий валютадаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича жамғарилган курс фарқи улар қопланишига қараб молиявий натижаларга киритилади (1411-сон Низомнинг 22-банди).
Қарзларни қоплаш муддати бир йилдан ортиқ бўлса, жамғарилган курс фарқларининг узоқ муддатли қисми 7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ва 0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счётларида ҳисобга олинади. Кейинчалик жамғарилган курс фарқларининг жорий қисми ушбу счётлардан 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» ва 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётларига ўтказилади.
Жарима санкцияларини ҳисобга олиш
Контрактда томонлар шартноманинг у ёки бу шартларини бузганликлари учун пеня, жарималар, неустойкалар кўринишидаги жавобгарлиги назарда тутилади. Масалан, тўлов муддатини бузганлиги учун харидорнинг жавобгарлиги, етказиб бериш муддатини бузганлиги учун етказиб берувчининг жавобгарлиги.
Етказиб берувчи (экспортчи) харидорга жарима санкциялари учун даъво билдирган ва у жарималарни тўлаётган бўлса, етказиб берувчида асосий фаолиятдан олинадиган бошқа даромад юзага келади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Жарима санкциялари суммаси акс эттирилди
|
4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»
|
9330-«Ундирилган жарима, пеня ва неустойкалар»
|
Солиштириш далолатномаси, даъво хати
|
Пул маблағлари олиниши акс эттирилди
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»
|
Банк кўчирмаси
|
Етказиб берувчи жарима санкцияларини харидорга тўлаётган бўлса, етказиб берувчида бошқа операцион харажатлар юзага келади (54-сон Низомнинг 2.3.15.12-банди):
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Жарима санкциялари суммаси эътироф этилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»
|
Солиштириш далолатномаси, даъво хати
|
Жарима санкциялари тўланди
|
6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
Банк кўчирмаси
|
Воситачи иштирокидаги битимлар
Воситачининг экспортда иштирок этиши топшириқ шартномаси ёки воситачилик шартномаси билан расмийлаштирилиши мумкин.
Топшириқ шартномаси бўйича воситачи (ишончли вакил) экспортчи учун харидор топиш ва у билан контракт тузиш мажбуриятини олади (ФКнинг 817-моддаси). Контракт экспортчи номидан ва унинг ҳисобига тузилади. Воситачи ўз хизмати учун ҳақ олади. Экспорт операцияларининг бухгалтерия ҳисоби стандарт бўлиб, фақат воситачи билан ҳисоб-китобларнинг ҳисобга олиниши қўшилади.
Воситачилик шартномаси бўйича воситачи комитентнинг топшириғига кўра ўз номидан ҳақ эвазига харидор билан битим тузади (ФКнинг 832–848-моддалари). Бунда комитент воситачига ҳақ тўлайди, шунингдек у сарфлаган харажатларни қоплайди.
Шартномада воситачи иштирок этган ёки иштирок этмаган ҳисоб-китоблар назарда тутилиши мумкин. Ҳисоб-китобларда воситачи иштирок этганда пул маблағлари унинг счётига келиб тушади. Воситачилик ҳақи чегирилган ҳолда келиб тушган суммани у комитентга ўтказади.
Маҳсулотларни экспорт қилишдан олинган даромадни комитент воситачи томонидан товар харидорга сотилгандан кейин воситачининг ҳисоботи асосида тан олади.
МИСОЛ. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона 5 000 АҚШ долларилик товарларни экспорт қилади.
Товарнинг ҳақиқий қиймати 10 000 минг сўмни ташкил этади.
Воситачи хизматлари қиймати – 1 200 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 200 минг сўм.
Шартнома бўйича тушум комитент (экспортчи) счётига келиб тушади. Воситачилик ҳақи тушум келиб тушгандан кейин тўланади.
АҚШ доллари курси:
товарлар реализация қилинган санада – 8 118 сўм;
тушум келиб тушган санада – 8 120 сўм бўлган.
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Воситачилик шартномаси бўйича товарларнинг реализация қилишга берилиши акс эттирилди
|
10 000
|
2960-«Комиссияга берилган товарлар»
|
2910-«Омбордаги товарлар»
|
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат
|
Товарларнинг реализация қилиниши акс эттирилди
|
40 590 (5 000 х 8 118) |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»
|
Шартнома, ҳисобварақ-фактура, воситачининг ҳисоботи
|
Юклаб жўнатилган товарнинг ҳақиқий қиймати акс эттирилди
|
10 000
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
2960-«Комиссияга берилган товарлар»
|
Ҳисобварақ-фактура, воситачининг ҳисоботи
|
Божхона йиғими ҳисобланди
|
86,1
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
БЮД
|
Экспорт қилинган товар учун тушум келиб тушди
|
40 600 (5 000 х 8 120) |
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Банк кўчирмаси
|
Курс фарқи акс эттирилди (қарз юзага келган пайтдан тўлаш пайтигача)
|
10 (5 000 х (8 120 – 8 118)) |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»
|
Бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
Воситачининг хизматлари акс эттирилди
|
1 000
|
9410-«Сотиш харажатлари»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Ҳисобварақ-фактура
|
ҚҚС ҳисобга қабул қилинди
|
200
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»; 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» |
6990-«Бошқа мажбуриятлар»; 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)» |
Ҳисобварақ-фактура, бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
Воситачи хизматларига ҳақ тўлаш акс эттирилди
|
1 200
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Банк кўчирмаси
|
СОЛИҚ СОЛИШ
Қўшилган қиймат солиғи
Товарларни хорижий валютада экспорт қилишга (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) ноль даражали ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 212-моддаси).
Ўз маҳсулотларини ёки экспортга қайта сотиш учун сотиб олинган товарларни реализация қилувчи экспортчилар (ҚҚС тўловчилар) ноль даражали ставкани қўллашлари мумкин.
Товарларнинг экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир (Солиқ кодексининг 213-моддаси):
● контрактнинг тасдиқланган кўчирма нусхаси;
● товарлар экспорт режимига чиқарилганлиги тўғрисидаги божхона органининг белгиси қўйилган БЮД;
● божхона органининг товарлар тайинланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.
Воситачи орқали реализация қилинганда:
● воситачилик ёки топшириқ шартномасининг кўчирма нусхаси;
● экспорт контрактининг тасдиқланган кўчирма нусхаси;
● товарлар экспорт режимига чиқарилганлиги тўғрисидаги божхона органининг белгиси қўйилган БЮДнинг кўчирма нусхаси.
Эътибор беринг!
ҚҚС солиш мақсадида реализация қилиш обороти товар Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтиши далилига қараб белгиланади, буни товарлар экспорт режимига чиқарилганлиги тўғрисидаги божхона органининг белгиси қўйилган БЮД тасдиқлайди. Реализация қилиш обороти, товар харидорга берилганлиги далилидан қатъи назар, товар Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқилган пайтда юзага келади (Солиқ кодексининг 212-моддаси).
Экспортни тасдиқловчи ҳужжатлар назорат органларига уларнинг талабига кўра текширув ўтказиш пайтида, шунингдек ноль даражали ставкани қўллаш натижасида юзага келган ҚҚС бўйича салбий фарқни қоплаш учун ариза берилганда тақдим этилади.
Товарлар Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқилгани тасдиқланмаса, уларни реализация қилиш оборотига 20%лик ставкада ҚҚС солинади.
Товарлар экспортида харидор экспорт қилинаётган товарлар ҳақини тўлаганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси мавжуд бўлган ҳолдагина ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинади (Солиқ кодексининг 218-моддаси).
МИСОЛ. ҚҚС тўловчи корхона маҳсулотларни экспортга реализация қилади. Ҳисобот даврида реализация ҳажми 150 000 минг сўмни ташкил этди (ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси). Бунда ҳисобот даврида экспорт тушумининг фақат 70%и келиб тушди.
Реализация қилинган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 60 000 минг сўмлик суммадаги ҚҚС билан сотиб олинган материаллардан фойдаланилган.
Экспорт қилинаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган материаллар қийматидаги ҚҚС ҳисобот даврида келиб тушган валюта тушумидан улушда ҳисобга қабул қилинади.
Мисолимизда экспорт тушумининг фақат 70%и келиб тушди.
Материаллар қийматида ҚҚС – 60 000 / 120 х 20 = 10 000 минг сўм.
Ҳисобга олиш мумкин бўлган ҚҚСни аниқлаймиз: 10 000 х 70% = 7 000 минг сўм.
Экспорт бўйича оборотга ҚҚСнинг ноль даражали ставкасида солиқ солиниши сабабли ҳисобга киритиладиган солиқ суммаси ариза асосида корхона – ҚҚС тўловчига қайтарилади. Бундай аризани ортиқча сумма ҳосил бўлган ҳисобот даври тугаганидан кейин 12 ойдан кечиктирмай топшириш лозим (Солиқ кодексининг 227-моддаси).
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
● корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзини солиштириш далолатномаси. У ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида тузилади ва календарь ойи давомида амал қилади;
● ҚҚС ҳисоб-китоби;
● қайтарилган суммалар тўғрисидаги маълумотлар (илгари корхонага ҚҚС бўйича ортган суммалар қайтарилган бўлса);
● контрактларнинг тасдиқланган кўчирма нусхалари;
● товарларни экспорт режимига чиқарган божхона органининг белгиси қўйилган БЮДнинг кўчирма нусхалари;
● контрактлар бўйича хорижий валютадаги тушум суммаси келиб тушганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаларининг нусхалари (юклаб жўнатилган товарлар туркуми бўйича);
● товарлар тайинланган мамлакатга жўнатилганлиги тўғрисида божхона органининг белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;
● корхона воситачи (ишончли вакил) билан тузган воситачилик (топшириқ) шартномаларининг кўчирма нусхалари – товарлар воситачи орқали реализация қилинган тақдирда;
● солиқ тўловчининг банкдаги счётига қайтарилиши лозим бўлган ҚҚС бўйича ортиқча сумма ҳисоб-китоби – аризада кўрсатилган, қайтариладиган ҚҚС суммасини асослаш учун.
ҚҚС қуйидаги навбат билан қайтарилади:
1) аввал Ўзбекистон норезиденти республика ҳудудида тақдим этган ишлар, хизматлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҚҚС қопланади;
2) сўнг бошқа солиқлар бўйича қарз;
3) сўнгра ЎзР МВ пул маблағларини солиқ тўловчининг банкдаги счётига ўтказади.
МИСОЛ. Корхона 7 000 минг сўмлик ҚҚС бўйича салбий фарқни қайтаришни сўраб ДСБга ариза берди. Бунда корхонада хизматлар импортидан ҚҚС бўйича 3 000 минг сўмлик қарз бор. Бошқа солиқлар бўйича қарзи йўқ.
Мазкур вазиятда ҚҚСни қайтариш навбатига риоя этганда:
хизматлар импортидан ҚҚС бўйича қарз (3 000 минг сўм) қопланади;
ҚҚС бўйича салбий фарқнинг қолган суммаси – 4 000 минг сўм ариза олинган пайтдан бошлаб 15 иш куни давомида корхона счётига қайтарилади (АВ томонидан 7.04.2016 йилда 2775-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 5-банди).
Ариза 12 ойдан кейин берилган бўлса, ҚҚСнинг ортиқча суммаси қайтарилмайди, балки корхонанинг бошқа солиқлар бўйича қарзини қоплашга йўналтирилади (2775-сон Низомнинг 3-банди).
Тақдим этилаётган ҳисоб-китоблар, бошланғич ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг ишончлилиги ва асослилиги, тўлов ҳужжатларининг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши учун шахсан жавобгарлик корхонанинг раҳбари ҳамда бош бухгалтери зиммасига юкланади (2775-сон Низомнинг 4-боби).
Фойда солиғи, ЯСТ
Товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган тушум фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга ва ЯСТни ҳисоблашда ялпи тушумга киритилади.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум юклаб жўнатилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) қийматидан келиб чиққан ҳолда товарларни жўнатиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланади (Солиқ кодексининг 130-моддаси).
Товарлар таннархидан паст нархларда (текинга) экспорт қилинганда* у товарларнинг таннархидан келиб чиқиб белгиланади. Махсус эксперт комиссияси қарорлари асосида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспорти бундан мустасно. Бу ҳолда реализация қилишдан олинадиган тушум реализациянинг ҳақиқий нархидан келиб чиқиб аниқланади (Солиқ кодексининг 130, 355-моддалари; 21.06.2017 йилдаги ПҚ-3077-сон қарорнинг 1-банди).
Экспорт қилишда юзага келадиган бошқа даромадлар фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга ва ЯСТни ҳисоблашда ялпи тушумга киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси):
● ижобий курс фарқлари (ЯСТни ҳисоблашда – ижобий курс фарқининг салбийсидан ортган суммаси);
● ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар, пенялар, неустойкалар;
● қайтариладиган идишлар қайтарилмаган бўлса, уларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад;
● бузилган, ундириб олиниши лозим бўлган товарларнинг бозор қиймати билан уларнинг ҳақиқий қиймати ўртасидаги ижобий фарқ;
● бошқа даромадлар.
*Таннархдан паст нархларда экспорт қилиш чоғида солиқ солиш ҳақида «Зарарли» экспорт» материалида батафсил шарҳ берилган («СБХ»нинг 27.02.2018 йилдаги 9 (1229)-сони).
Норезидентларнинг хизматларидан солиқлар
Экспортчи айрим турдаги ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун чет ташкилотларни жалб этиши мумкин. Ишларни (хизматларни) норезидент бажарадиган бўлса, солиқ оқибатларига олиб келувчи ишлар (хизматлар) импорти юзага келади.
Биринчидан – реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, ишлар (хизматлар) импортидан ҚҚС (Солиқ кодексининг 207-моддаси).
Солиқ солинадиган база норезидентга тўланиши лозим бўлган суммадан келиб чиқиб, фойда солиғи суммасини чегирмаган ҳолда аниқланади.
Олинган ишлар (хизматлар) ҳақи хорижий валютада тўланса, солиқ солинадиган оборот у амалга оширилган санада МБ томонидан белгиланган курсда миллий валютага қайта ҳисобланади.
ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси ушбу суммани ҳисобга олиш ҳуқуқини беради.
Импорт хизматлар имтиёзлилар рўйхатига киритилган бўлса, улардан солиқ ушлаб қолинмайди (Солиқ кодексининг 208–210-моддалари). Масалан, таваккалчиликларни суғурталаш хизматлари.
Норезидентнинг фақат Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилган ишларига (хизматларига) ҚҚС солинади. Хизматлар кўрсатиш жойини аниқлаш учун Солиқ кодексининг 202-моддасига амал қиламиз.
ҚҚС солинадиган импорт ишларга (хизматларга) қуйидагилар киради:
● Ўзбекистонда бўлган кўчар мулкни монтаж қилиш, созлаш, йиғиш, қайта ишлаш, ишлов бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
● маслаҳат бериш, аудиторлик, юридик (адвокатлик), реклама, инжиниринг хизматлари, шунингдек ахборотга ишлов бериш хизматлари. Хизматларни реализация қилиш жойи уларнинг буюртмачиси фаолиятни амалга оширадиган (давлат рўйхатидан ўтказилган) жойга қараб аниқланади. Масалан, сиз (Ўзбекистон резиденти) экспорт қилинадиган товарлар рекламасини бошқа мамлакатда жойлаштириш учун норезидентга буюртма берган бўлсангиз, ушбу хизматларга ҚҚС солинади, сабаби сиз Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилгансиз;
● интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш. Хизмат реализация қилинадиган жой ҳам буюртмачи жойлашган (давлат рўйхатидан ўтказилган) жойга қараб аниқланади;
● ходимлар бериш, агар ходимлар хизматлар буюртмачиси ўз фаолиятини амалга ошираётган жойда ишлаётган бўлса;
● кўчар мулкни ижарага бериш, транспорт воситалари бундан мустасно;
● воситачилик хизматлари (масалан, экспорт қилинган товарнинг харидорини излаш), агар норезидент уларни Ўзбекистондаги доимий муассаса (ДМ) орқали кўрсатаётган бўлса ва ҳ.к.
Иккинчидан, норезидентга даромад тўлаш манбаи сифатида, агар даромад ДМ билан боғлиқ бўлмаса, унинг даромадидан солиқ ушлаб қоласиз (Солиқ кодексининг 155-моддаси).
Солиқ суммаси норезидентга даромад тўланган санада МБ томонидан белгиланган курс бўйича ҳисобланади. Солиқ ҳам даромад тўланган санадан кечиктирмай тўланади (Солиқ кодексининг 165-моддаси).
Норезидентнинг ДМ билан боғлиқ бўлмаган даромади қуйидаги ишларни (хизматларни) бажаришдан олиниши мумкин:
● роялти;
● таваккалчиликларни суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари;
● Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиладиган мол-мулкни ижарага топшириш;
● транспорт воситалари, контейнерлар, трейлерлар ва қўшимча ускуналардан фойдаланиш, уларни ижарага бериш ёки ҳар қандай бошқа шаклларда фойдаланиш, юкни ортиш, қайта юклаш ишлари;
● халқаро ташишларда ва Ўзбекистон ҳудудидаги ташишларда транспорт-экспедиторлик хизматлари;
● норезидент томонидан Ўзбекистон ҳудудида бажариладиган бошқа ишлар (хизматлар).
Ўзбекистон билан ишларни (хизматларни) етказиб берувчи резиденти бўлган мамлакат ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро битим тузилган бўлса, норезидентнинг даромадидан солиқ ушлаб қолинмайди ёки пасайтирилган ставка қўлланган ҳолда ушлаб қолинади. Бунда норезидент ўз мамлакатида резидентлиги борлигини тасдиқловчи, ушбу мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ҳужжатни тақдим этиши лозим.
МИСОЛ. Экспортчи корхона 1 000 АҚШ долларилик экспорт қилинаётган ускунани юклаб ортиш учун махсус техникани ижарага олиш мақсадида норезидент корхона билан шартнома тузди. Хизмат кўрсатилганлиги тасдиқланган ва норезидентга даромад тўланган санада АҚШ доллари курси – 8 115 сўм. Норезидент резидентлик сертификатини тақдим этмади.
Техникани ижарага олиш – импорт қилинадиган хизмат, хизмат харидори – Ўзбекистон резиденти бўлганлиги сабабли у кўрсатиладиган жой Ўзбекистон ҳисобланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми 4-банди).
Экспортчи корхонада ижара бўйича оборотга 20%лик ставкада ҚҚС солинади:
1 000 х 8 115 х 20% = 1 623 000 сўм.
Экспортчи ижара бўйича даромад тўлаш манбаи ҳисобланганлиги боис норезидентнинг даромадидан 20%лик ставкада солиқ ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 160-моддаси).
Норезидентнинг даромадидан солиқ 1 623 000 сўмни (1 000 х 8 115 х 20%) ташкил этади.
Экспортчи қуйидагиларни тўлайди:
норезидентга – солиқ ушлаб қолинган ижарадан даромад – 800 АҚШ доллари (1 000 х 80%);
бюджетга – даромад тўланган кунда норезидент даромадидан солиқ – 1 623 000 сўм;
бюджетга – Солиқ кодексида белгиланган муддатларда ҚҚС (Солиқ кодексининг 226-моддаси) – 1 623 000 сўм.
Экспортчилар учун имтиёзлар
Муддати
|
Имтиёзни ким олади
|
Қандай солиқлар бўйича
|
Имтиёз
|
Асос
|
Доимий
|
Хорижий валютага экспорт қилувчи корхоналар (қимматбаҳо металлар бундан мустасно)
|
ҚҚС
|
Имтиёз – мақсадсиз. Ставка – 0% |
Солиқ кодексининг
|
Доимий
|
Акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар
|
Акциз солиғи
|
Имтиёз – мақсадсиз. Акциз тўланадиган товарларни экспортга реализация қилиш озод қилинади, ЎзР ВМ томонидан белгиланадиган уларнинг айрим турлари (табиий ва суюлтирилган газ) бундан мустасно
|
Солиқ кодексининг
|
2020 йилнинг 1 январигача
|
Миллий реестрга киритилган ДТ воситалари ишлаб чиқувчи корхоналар
|
Барча турдаги солиқлар ҳамда мажбурий ажратмалар; Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, ДТ воситаларига бож тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)
|
Имтиёз – мақсадли. Имтиёзнинг амал қилиш муддати, агар ўзлари ишлаб чиқарган ДТ воситаларини экспорт қилиш ҳажми сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50%ини ташкил этган тақдирда, 2 йилга узайтирилади
|
20.09.2013 йилдаги
|
Хўжалик юритувчи субъектни кичик саноат зонаси (КСЗ) ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 2 йил муддатга
|
Рўйхатга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этилаётган ташкилотлар – КСЗ иштирокчилари, киритилган инвестициялар ҳажми 3 000 ЭКИҲдан кам бўлмаганда
|
Мол-мулк солиғи, фойда солиғи, ЯСТ
|
Имтиёз – мақсадсиз. Имтиёзнинг амал қилиш муддати ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий ҳажмининг камида 30%и экспортга реализация қилинганда яна 2 йилга узайтирилади
|
18.05.2017 йилдаги 10.08.2017 йилдаги |
Эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) фаолияти давомида
|
Корхоналар –
|
Божхона божлари
|
Имтиёз – мақсадсиз. Экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар қисмида олиб келинадиган хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун имтиёз
|
26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармон; 12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармон; 3.05.2017 йилдаги ПФ-5032-сон Фармон |
2020 йилнинг 1 январигача
|
«Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотлари
|
Божхона божлари
|
Имтиёз – мақсадсиз. Экспорт қилинадиган транспорт воситалари учун бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш учун тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар, хом ашё, узеллар, технология ҳужжатлари ва асбоб-ускуналар |
1.06.2017 йилдаги ПҚ-3028-сон қарор
|
2020 йилнинг 1 январигача
|
Тўқимачилик саноати корхоналари
|
Мол-мулк солиғи
|
Имтиёз – мақсадсиз. Қуйидагиларни ЭАВга реализация қилганда: ► умумий реализация ҳажмида камида 80% – тайёр тўқимачилик маҳсулотини; ► умумий реализация ҳажмида камида 40% – тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларини (калава ип, газлама, трикотаж полотно) |
21.11.2007 йилдаги ПҚ-733-сон қарор
|
Имтиёзлар Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобга олинади.
Мақсадсиз имтиёзларда бюджетга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар ҳисобланмайди ҳамда маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) ва бошқа мол-мулк қийматига киритилмайди. Улар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди ва молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир кўрсатмайди.
Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари бўшаган маблағлар ҳақидаги ахборотни назорат қилиш мақсадида бюджетга тўланадиган солиқ, божхона ва мажбурий тўловнинг ҳар бир тури бўйича 013-«Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари счётининг дебетида акс эттирилади. Имтиёзли давр тугагач, мазкур суммалар 013-счёт кредитига ҳисобдан чиқарилади.
Мақсадли имтиёзларда бюджетга тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловлар белгиланган тартибда ҳисобланади, солиқ ҳисоботида акс эттирилади, бироқ бюджетга ўтказилмайди. Бўшаган маблағлар мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтирилади.
Ҳисобланган божхона тўловлари (ушбу солиқни тўловчилар учун ҚҚС, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобга олинадиган акциз солиғидан ташқари) ва бюджетга мажбурий тўловлар сотиб олинадиган активларнинг харид қийматига киритилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Активларнинг харид қийматига киритиладиган солиқлар ва тўловлар ҳисобланди
|
0800-«Капитал қўйилмалар»; 0700-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар»; 1000-«Материаллар»; 2900-«Товарлар» |
6400-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – солиқ ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)»
|
ҚҚС тўловчилар солиқ суммасини мақсадли имтиёзли божхона тўловлари таркибида бюджетга тўланадиган ҚҚСни белгилашда ҳисобга киритадилар.
Акциз солиғини тўловчилар унинг суммасини мақсадли имтиёзли божхона тўловлари таркибида бюджетга тўланадиган акциз солиғини белгилашда ҳисобга киритадилар:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Ҳисобланган, ҳисобга олинадиган тўловлар ва солиқлар акс эттирилди
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича) – божхона имтиёзлари»; 6400-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» |
6900-«Турли кредиторларга бўлган қарзлар»; 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича) – божхона имтиёзлари» |
Ҳисобланган солиқлар ва тўловлар мақсадли фойдаланиш шарти билан акс эттирилди (8840-счётга ҳисобдан чиқариш)
|
6900-«Турли кредиторларга бўлган қарзлар»
|
8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»
|
Маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) ва бошқа активларни реализация қилишда ҳисобланган солиқлар (шу жумладан фойда ҳисобига) ва тўловлар қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Маҳсулотлар реализация қилинганда ҳисобланган солиқлар ва тўловлар (масалан, ҚҚС) акс эттирилди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича) – солиқ ва божхона имтиёзлари»
|
Асосий воситалар ва бошқа активлар чиқиб кетаётганда ҳисобланган солиқлар ва тўловлар акс эттирилди
|
9200-«Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича) – солиқ ва божхона имтиёзлари»
|
Ҳисобланган, бюджетга тўланадиган, давр харажатларига киритиладиган солиқлар ва тўловлар (масалан, мол-мулк солиғи, ДМЖга мажбурий ажратмалар) акс эттирилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича) – солиқ ва божхона имтиёзлари»; 6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар – солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» |
Фойда ҳисобига ҳисобланган солиқлар ва тўловлар (фойда солиғи, ЯСТ) акс эттирилди
|
9800-«Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича) – солиқ ва божхона имтиёзлари»
|
Ҳисобланган солиқлар ва тўловлар мақсадли фойдаланиш шарти билан акс эттирилди (8840-счётга ҳисобдан чиқариш)
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича) – солиқ ва божхона имтиёзлари»; 6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар – солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» |
8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»
|
Шундай савол ҳам юзага келади: мақсадли имтиёзли маблағлардан фойдаланиш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Корхона бўшаган маблағлар ҳисобига асосий воситалар объектлари, номоддий активлар, товар-моддий бойликлар сотиб олса ёки кредитлар ва қарзларни қопласа, узоқ муддатли активларни реконструкция ва модернизация қилса, ҳисобда бундай операциялар қуйидаги проводка билан акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Асосий воситалар, номоддий активлар, ТМЗ ва бошқаларни сотиб олишда мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари маблағлари ҳисобдан чиқарилди
|
8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»
|
8530-«Текинга олинган мол-мулк» – солиқ ва божхона имтиёзлари ҳисобига
|
Имтиёзли маблағлардан жорий харажатлар, масалан, иш ҳақи, ижара, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар учун фойдаланилаётган бўлса, улар қуйидагича акс эттирилиши лозим:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Мақсадли имтиёзли маблағлар мақсадли тадбирлар рўйхатига киритилган жорий харажатларни қоплашга йўналтирилганда ҳисобдан чиқарилди
|
8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»; 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш» ва б. |
Маблағлардан мақсадли фойдаланилганлигини тасдиқлаш учун ҳар йили йиллик молиявий ҳисобот билан бирга ДСИга белгиланган шаклдаги Солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоб-китоб (1463-сон Низомга 1-илова) тақдим этилади.
Маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилмаганлиги ва имтиёзли маблағлар ҳисобига харид қилинган активларнинг имтиёзли давр тугашига қадар бошқаларга берилиши (сотилиши) далиллари аниқланганда ушбу маблағлар жарима жазосини қўллаб, пеня ҳисобга олинган ҳолда бюджетга ундирилади.
Фойдаланилмаган имтиёзли маблағларнинг суммаси мақсадли имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир йил мобайнида ишлатилиши мумкин. Кўрсатилган муддат ўтгач қолган мақсадли маблағлар бюджетга ўтказилади (Солиқ кодексининг 30-моддаси 4-қисми).
ЖАВОБГАРЛИК
Валюта экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 8 бараваридан 12 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 171-моддаси).
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 12 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Наталья МЕМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.