Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 26 / Юридик маслаҳатлар

Брокерсиз декларациялаш

 

Ташкилот божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатларига эга бўлган ходимларни ишга қабул қилмоқчи.

Ушбу мутахассислар божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномасиз ташкилотнинг юкларини декларациялашлари мумкинми?

А.Рузмаматов, молиявий маслаҳатчи.

 

Ҳа, ташкилот шартнома асосида учинчи шахсларга божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатиш ниятида бўлмаса, ўз юкларини рухсатномасиз декларациялаши мумкин.

Божхона брокери фаолиятининг моҳияти божхона операцияларини декларантнинг ёки ваколатли шахснинг топшириғига кўра ва унинг номидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширишдан иборат.

Божхона брокерининг декларант ёки ваколатли шахс билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида йўлга қўйилади.

Божхона брокери ўз фаолиятини божхона органининг рухсатномаси асосида амалга оширади.

Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсат этувчи талаблар ва шартлар ўз штатида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга эга бўлган ҳамда учинчи шахсларга божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатмайдиган ЎзР юридик шахсларига нисбатан қўлланилмайди.

Бундай хизматларни кўрсатмайдиган юридик шахс ДБҚга штатида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар мавжудлиги тўғрисида хабарнома беради. Унга штатга божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ва унинг аввалги иш жойида меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг (ёки буйруқдан кўчирманинг) кўчирма нусхаси илова қилинади (БКнинг 277-моддаси).

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 981 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика