Norma.uz

Сўнгги иш ҳақи

 

Ходим вафот этди. Унга иш ҳақи тўлашга улгурмадик.

Ходимнинг набираси унинг иш ҳақини олиши учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириши керак?

А.Астанина, бош бухгалтер.

 

– Марҳумнинг яқинроқ қариндошлари бўлмаса ёхуд энг яқин қариндошларининг уни олиш учун ишончномасини тақдим этиб, набираси пулни олиши мумкин. 

Ходим вафот этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси, марҳумнинг меҳнат дафтарчаси ҳамда вафот этган кунга  келиб тўланиши лозим бўлган ҳақ (ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи ва фойдаланилмаган барча меҳнат таътиллари учун компенсацияни ўз ичига олади) унинг оила аъзоларига ёки унинг қарамоғида бўлган шахсларга берилади (МКнинг 162-моддаси).

Оила аъзолари деганда эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) тушунилади (ОКнинг 5-моддаси). Шу сабабли марҳумнинг набираси олинмай қолган иш ҳақини олиши мумкин деб ҳисоблаймиз. Бошқа яқинроқ қариндошлари бўлмаганда набираси марҳумнинг қариндоши эканлигини ҳужжатлар (ўзи ва отаси (онаси)нинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, паспорти) билан исботлаши зарур бўлади. Вафот этган ходимга тўланиши лозим бўлган ҳақни бериш тўғрисидаги аризага ушбу ҳужжатлар нусхаларини илова қилиш керак.

Ҳақдан ташқари, иш берувчи марҳумнинг оила аъзоларига ёки дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган бошқа шахсларга дафн этиш маросими учун нафақа тўлаши шарт (МКнинг 288-моддаси; Низомнинг 6-банди, ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон қарорига 1-илова). Нафақани олиш учун ФҲДЁ органи томонидан берилган ходимнинг ўлими тўғрисидаги гувоҳнома ва маълумотномани тақдим этиш керак.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 1226 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика