Norma.uz

Электрон судлов: 388 минг мурожаат ҳал этилди

 

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 августдаги «Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида суд тизимидаги ишлар янада такомиллашди.

 

Қарор билан тасдиқланган 2017–2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурида судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилиши устидан самарали назорат тизимини яратиш мақсадида уларнинг ишини автоматлаштириш ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни тизимлаштириш вазифаси қўйилди.

Шу мақсадда судларга келиб тушаётган процессуал мурожаатларни кўриб чиқишни соддалаштириш, бу борада сансалорлик, бюрократизмга йўл қўймаслик мақсадида фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига E-SUD – миллий электрон судлов ахборот тизими жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси доирасида яратилган бу тизим мурожаат қилувчиларга қулайлик яратиш билан бирга, суд ходимлари томонидан ўз мансабини суиистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам беришда муҳим омил бўлаётир.

E-SUDга жорий йилнинг ўтган даврида 388 мингга яқин мурожаат келиб тушди. Шундан 227 минг 593 таси суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза, 160 мингдан зиёди эса даъво тартибида ҳал қилинадиган аризалардир.

Электрон шаклда келиб тушган даъво аризалари ва аризалар қуйидаги тоифалардан иборат: никоҳдан ажратиш – 25,6 фоиз, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлаш – 8,07 фоиз, шахснинг ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжатда исми мос келмаса, ҳужжатнинг унга тегишлилиги, тегишли эмаслиги фактини белгилаш – 7,1 фоиз, қарзни ундириш – 5,8 фоиз ва оилавий муносабатлар билан боғлиқ бошқа низолар – 5,1 фоиз. Судларга E-SUD тизими орқали келиб тушган аризалар ва даъво аризаларининг ўртача 20 фоизи аёл фойдаланувчилар томонидан берилган.

Шунингдек, судларга электрон тарзда мурожаат қилаётган адвокатлар сони ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, бугунги кунда E-SUD тизимидан 379 нафар адвокат рўйхатдан ўтган бўлиб, улар томонидан шу йил бошидан буён фуқаролик ишлари бўйича судларга жами 8 мингга яқин электрон ариза топширилган.

Электрон судлов тизими судга мурожаат этишда қатор қулайликлар яратиш билан бирга, судлар фаолиятида очиқ-ошкоралик ва шаффофликни таъминлашга ҳамда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлиги ошишига хизмат қилмоқда.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

 

Прочитано: 1115 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика