Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 50 / Мутахассис жавоб беради

Электрон ҳисобварақ-фактура бирламчи ҳужжат сифатида

 

Ўқувчиларнинг саволларига Молия вазирлигининг бўлим бошлиғи Валерий ЛИ жавоб беради.

 

Ташкилотимиз фойдаланувчилар ўртасида электрон кўринишдаги ҳисобварақ-фактураларни айирбошлаш учун дастурий маҳсулот ишлаб чиқди. Бунда дастурий маҳсулотда ДСҚнинг Янги технологиялар ИТМ дастури орқали ҳисобварақ-фактураларни имзолашда ЭРИдан фойдаланиш ва ЭРИни верификациялаш имконияти амалга оширилган.

Солиқ органларининг талабига кўра электрон кўринишдаги, ЭРИ билан тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларни ёхуд электрон ҳужжатлар маълумотларининг қоғоз ташувчидаги нусхаларини тақдим этишнинг ўзи етарли бўладими?

Л.Х.

 

– 31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар асосида 2016 йил 1 январдан бошлаб ҳисобварақ-фактуралар электрон ҳужжат кўринишида ҳам тузилиши мумкин.

Электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот электрон ҳужжатдир («Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси). Бунда электрон ҳужжатларда қуйидагилар албатта бўлиши шарт:

√ электрон рақамли имзо;

√ электрон ҳужжатни жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки электрон ҳужжатни жўнатувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

√ электрон ҳужжатни жўнатувчининг почта ва электрон манзили;

√ ҳужжат яратилган сана.

Бирламчи ҳужжатларни қўллаш имконияти, уларни расмийлаштириш, имзолаш ва сақлашга қўйиладиган талабларга риоя этган ҳолда электрон шаклда рўйхатдан ўтказиш Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган) назарда тутилган.

Шу тариқа, дастурий маҳсулот ёрдамида тузиладиган электрон ҳужжат кўринишидаги ҳисобварақ-фактуралар белгиланган талабларга мувофиқ келганда (шу жумладан уларни солиқ органларига тақдим этиш учун) бирламчи ҳисоб ҳужжатлари сифатида қўлланиши мумкин.

Прочитано: 1537 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика