Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 50 / Солиқ солиш

Ўриндошга моддий ёрдам

 

Ходим ўриндошлик асосида ишлайди. Ноябрда ҳамма ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам берилди. Ўриндошга тўланган моддий ёрдамга энг кўп ставкада ЖШДС солинган, чунки бу ҳақда аризаси бор. Унга ЯИТ ва суғурта бадаллари (8%) солинмаган.

Бу ҳолда солиқлар тўғри ушлаб қолинаяптими?

Т.С.

 

Моддий ёрдамдан солиқларни тўғри ушлаб қолгансиз.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги моддий ёрдам бошқа даромадларга киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди, сабаби улар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олаётган жисмоний шахс бухгалтерияга ўз даромадидан ЖШДСнинг энг юқори ставкаси бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, даромадлар тўлаётган корхона солиқни Солиқ кодексининг ­179-моддаси 1-бандида назарда тутилган имтиёзларни қўлламаган ҳолда энг юқори ставка бўйича ушлаб қолади.

Жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан ЖШДСнинг якуний суммаси жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида тақдим этилган декларация бўйича солиқ органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади. Корхона – солиқ агенти жисмоний шахснинг талабига биноан унга даромадларининг суммалари ва турлари ҳақида, шунингдек ЖШДСнинг ушлаб қолинган суммаси тўғрисида белгиланган шаклда маълумотнома бериши шарт (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9–11-қисмлари).

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1495 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика