Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 31 / Божхона

Ҳуқуқлар тикланди...

 

ёки Хоразмда йўл қўйилган хатони бартараф этган тадбиркорларга 67 млн сўмлик товарлар қайтариб берилди

 

Хоразм вилояти божхона бошқармасида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида вилоятда фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун навбатдаги давра суҳбати ташкил қилинди.

 

Учрашувда Президентимизнинг 5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон Фармони ҳамда 29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон Қонундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида сўз борди. Таъкидланганидек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан эндиликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаб, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминласа ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирса жавобгарликдан тўлиқ озод этилади.

– Жорий йилнинг биринчи ярми давомида мазкур Қонун амалиётга жорий этилиши муносабати билан вилоят божхона бошқармаси ходимлари аниқлаган жами қиймати 67 млн сўмдан ортиқ бўлган товарларнинг йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлганлиги ёки йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги билан боғлиқ 10 та божхона қоидабузарлиги ҳолатлари бўйича судлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 11-бандига кўра маъмурий ишлар тугатилган ва товарлар эгаларига қайтариб берилган, – дейди бошқарманинг Божхона текширувлари ва суриштирув бўлими бошлиғи Умидбек Рўзметов. – Ўз навбатида, тадбиркорлар мазкур ҳолатларда ортиқча келган юкларга тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда ўз вақтида тақдим қилишди ва бунинг натижасида давлат бюджетига 19,8 млн сўмлик божхона тўловлари ундирилиши таъминланди.

Тадбирда «Божхонада интерактив хизматлар – коррупциянинг олдини олишда муҳим қадам» мавзусида ҳам сўз бориб, Давлат божхона қўмитаси томонидан бугунги кунда кўрсатилаётган электрон хизматларнинг афзаллиги, унинг коррупция билан курашишдаги аҳамияти тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Айтиб ўтилганидек, тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштирувига доир бир қатор енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида ДБҚ веб-сайтида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 22 турдаги интерактив хизматлар амалиётга жорий этилган. Ушбу хизматлар тадбиркорлик субъектларига вақтни ва қоғоз харажатларини тежаш, товарларни божхона расмийлаштируви жараёнида инсон омилини кескин камайтириш орқали коррупциянинг олдини олиш, божхона органларига бормасдан ўз иш жойларидан керакли маълумотларни интернет орқали йиғиш ҳамда расмийлаштириш каби бир қанча қулайликларни яратди. Натижада ҳозирда божхона юк декларацияларининг 100%и электрон шаклда расмийлаштирилмоқда.

2016 йил давомида Хоразм вилояти божхона постлари орқали юк билан ҳаракатланган жами автотранспорт воситаларининг 92,8 фоизи ва 2017 йилнинг I ярмида деярли барчаси олдиндан маълумот тақдим этиш интерактив хизматидан фойдаланган.

 

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1283 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика