Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 31 / Божхона

Ҳаёсизлик «ташувчилари»

 

Бухоро вилояти божхона бошқармаси биносида Бухоро шаҳар маъмурий судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят божхоначилари томонидан аниқланган 24 та божхона ҳуқуқбузарликлари кўриб чиқилди ва жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

 

Амалдаги тартибларга мувофиқ халқимиз, қолаверса, бутун инсоният хавфсизлигига таҳдид солувчи, ҳудудий яхлитликни, давлат суверенитети ва сиёсий мустақилликни бузишга қаратилган босма нашриёт маҳсулотлари, қўлёзмалар, клише, расмлар, фотосурат, фотоплёнка, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотлари, овоз ёзилган материаллар, шунингдек уруш, терроризм, зўравонлик, миллий ва диний адоват қўзғатувчи ҳамда порнографик мазмундаги материалларни мамлакатимизга олиб кириш тақиқланган.

Афсуски, божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар олиб ўтаётган ноутбук, қўл телефони ва бошқа ахборот ташувчи воситаларда эса юқоридаги ёт ғояларни тарғиб қилувчи материаллар мавжудлиги аниқланмоқда.

Бухоро халқаро аэропортида «Москва–Бухоро» йўналишидаги рейс билан учиб келган Ж.Ражабов уяли телефони хотирасида беҳаё мазмундаги 227 та фото ҳамда 596 та видеоматериалларни олиб кираётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Аксарият ҳолларда бу ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар амалдаги тартибларни билмасликларини, ҳаттоки қўл телефонлари ва ноутбукларда аниқланган тақиқланган материалларнинг қандай қилиб пайдо бўлиб қолганини билмасликларини пеш қилишади. Бу эса уларни жавобгарликдан озод қилмайди.

2017 йилнинг ўтган даври мобайнида Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 240 ҳолатда 8 минг тадан ортиқ порнографик мазмундаги фото, видео ва аудиоматериалларнинг олиб кирилиши олди олинди.

 

Гули БОБОҚУЛОВА,

Бухоро вилояти
божхона бошқармаси Ахборот хизмати
катта инспектори.

Прочитано: 1442 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика