Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 31 / Солиқ солиш

Резидентнинг хориждаги даромади

 

Корхонамиз Қозоғистонда фирма очди. Янги фирманинг бошқа муассислари йўқ, яъни устав капиталидаги улуш – 100%.

Корхонамиз муассиси бўлган Қозоғистон Республикасидаги фирма фаолиятининг солиқ оқибатлари қандай бўлади?

А.Одилов, директор.

 

Сизнинг ҚК учун сиз муассиси бўлган фирма – Қозоғистон резидентининг устав капиталида иштирок этишдан олинган дивидендларга солиқ солинади.

Юридик шахслар – резидентлар томонидан Ўзбекистондан ташқарида олинган даромад тўлиқ миқдорда солиқ тўловчининг жами даромадига қўшилади.

Мамлакатимиздан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси Қозоғистон резиденти бўлган фирмадан дивидендлар олинганда халқаро шартномага мувофиқ, Ўзбекистонда фойда солиғини тўлаш пайтида ҳисобга олинади.

Ўзбекистондан ташқарида тўланган фойда солиғининг суммасини ҳисобга олиш учун чет давлат ваколатли органининг тўлов хабарномаси, маълумотномаси ёки ушбу мамлакатда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асос бўлади (Солиқ кодексининг 166-моддаси).

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисидаги Битимга (Алмати, 12.06.1996 йил, 21.04.1997 йилдан кучга кирган) мувофиқ:

● Қозоғистон резиденти бўлган компания Ўзбекистон резиденти бўлган компанияга тўлайдиган дивидендларга Ўзбекистонда солиқ солиниши мумкин;

● дивидендларга Қозоғистонда унинг қонунларига биноан солиқ солиниши ҳам мумкин. Бироқ ундириладиган солиқ дивидендлар суммасининг 10%идан ошмаслиги керак.

Шу тариқа, дивидендлар кўринишидаги даромадларга Ўзбекистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам, кейинчалик Ўзбекистонда солиқ солишда ушбу суммани ҳисобга олган ҳолда, солиқ солиниши мумкин.

Мамлакатимиздан ташқарида дивидендлар кўринишида олинган даромадлар ва тўланган солиқ суммаси бўйича ҳисобот бериш учун Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар кўринишидаги даромадлардан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоб-маълумотномасини (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига ­1-илова) тўлдириш зарур.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1288 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика