Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 31 / Божхона

Бошхоначи масъулияти

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан давра суҳбати бўлиб ўтди

 

Ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, дунёқараши бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган муҳим масалалардан биридир. «Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар... Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан».

 

Республикамиз Президенти жорий йил 15 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган анжуманда шу фикрларни билдириб ўтган эди. Пойтахт шаҳар божхона бошқармасида ўтказилган учрашувда давлатимиз раҳбарининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони (5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон) ижросини таьминлаш, божхона тизимида ёш ходимларнинг хизматни ўташлари учун яратилган шарт-шароитлар, божхона органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Эътиборлиси шундаки, бошқарма шахсий таркиби, хизматга қабул қилинган ёш ходимлар қатори давра суҳбатида уларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди.

Учрашувда божхона хизмати ходимларини доимий равишда моддий ва маънавий рағбатлантириш, соҳа инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш, ходимлар учун меҳнат ва яшаш шарт-шароитларини янада яхшилаш борасида қилинаётган ишлар таъкидлаб ўтилди. Хусусан, давлатимиз иқтисодий хавфсизлиги ва суверенитетини таъминлашда ўзининг ҳиссасини қўшиб келаётган ёш ходимларга имтиёзли кредит асосида «Камолот уйлари» топширилган. Иқлим шароити оғир, Устюрт даштлигида жойлашган олис масофадаги «Қорақалпоғистон» ва «Даут-ота» божхона постлари яқинида барча қулайликларга эга хизмат уй-жойлар мажмуаси, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида хизмат қилаётган ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида бир қатор хизмат уйлари фойдаланишга топширилган.

Ўз навбатида бу сингари ғамхўрликлар божхоначилар зиммасига жиддий масъулият юклайди. Шу туфайли давра суҳбатида божхона хизмати ёш ходимларининг одоб-ахлоқи, маънавий-руҳий тарбияси хусусида ҳам сўз борди. Тизимда содир этилаётган ножўя хатти-ҳаракатлар, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 1298 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика