Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 31 / Инвестициялар

Инвестор учун имтиёзлар

 

Тадбиркорлик соҳасига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электротехника саноати соҳасида ишлаб чиқариш корхонасини барпо этмоқчимиз. Амалий ҳамкоримизхорижий инвесторда барпо этилаётган корхонани ташкил этиш ва унинг келгусидаги фаолияти юзасидан бир қатор саволлар юзага келмоқда.

1. Ишлаб чиқариш Тошкент вилоятида жойлашганини инобатга олган ҳолда хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахслар учун қандай имтиёзлар (солиқ, божхона ва бошқа) мавжуд? Хорижий инвестор УФга ҳисса олиб кираётганда имтиёзлар бериладими?

2. Имтиёзларга эга бўлиш учун корхонани қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда барпо этиш лозим? Хорижий инвесторнинг устав фондидаги улуши қанча бўлиши керак?

3. Устав фондини фақат ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар ва бутловчи деталлар кўринишида шакллантиришга йўл қўйиладими?

4. Валюта тушумини сотиш тартиби қандай? Юридик шахсларнинг ушбу тоифаси ундан озод қилинганми?

Юрист.

 

1

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар (бундан кейин – ХИИК) – устав фондидаги акцияларнинг (улушларнинг, пайларнинг) камида 30%ини хорижий инвестициялар ташкил этувчи юридик шахслар. Улар жойлашган жойидан қатъи назар, бир қатор имтиёзлар ва афзалликларга эга.

Хусусан, янгидан ташкил этилаётган ХИИК:

● хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 млн АҚШ долларидан кам бўлмаса, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, фойда солиғи, ҚҚС, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ЯИТ, ЯСТ, шунингдек Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар тўлашнинг улар давлат рўихатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақлидирлар (10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон Фармоннинг 2-банди);

● корхона ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланса, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб уни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини (ресурс ва божхона тўловлари бундан мустасно) 5 йил мобайнида қўллашга ҳақлидирлар (5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон Фармоннинг ­3-банди).

2020 йилнинг 1 январигача хорижий инвесторларнинг акциядорлик жамиятларида уларга тегишли бўлган акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромадидан солиқ тўлашдан озод қилинади (21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон қарорнинг ­5-банди).

Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида 33% бўлган ХИИК томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан устав фондига ҳисса кўринишида республикага олиб кириладиган мол-мулк божхона божидан озод этилади (БКнинг 297-моддаси 2-қисми 9-банди). У Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 16.05.2011 йилдаги 136-сон қарори билан тасдиқланган) талабларига жавоб бериши керак. Бошқа мақсадларда фойдаланилган (қайта сотиш, бартер бўйича айирбошлаш ва ҳоказо) мол-мулкка имтиёз суммаси пеня ҳисобланган ҳолда ундирилади (136-сон Низомнинг 26-банди).

Қуйидагилар божхона тўловларини (ҚҚС, божхона божи) тўлашдан озод қилинади:

● тасдиқланган Рўйхатга (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра республика ҳудудига олиб кирилаётган янги технологик жиҳозлар;

● бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш контракти шартларида технологик асбоб-ускуналарни олиб кириш назарда тутилган бўлса (Солиқ кодексининг 211-моддаси 7-банди; БКнинг 297-моддаси 2-қисми 13-банди).

Бунда етказиб бериш шартномасида мол-мулк ХИИК устав фондига ҳисса сифатида олиб кирилиши кўрсатилган бўлиши мумкин. Кейинчалик асбоб-ускуналар етказиб берилганлиги ва устав фондига бадаллар бўйича муқобил қарздорлик ҳисобга киритилиши ҳақида битимни имзолаган ҳолда ХИИКга етказиб бериш контрактини тузиш ҳам мумкин.

2022 йилнинг 1 январигача қуйидагиларни тўлашдан озод қилинади:

● республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга кўра 2017–2021 йилларда электротехника саноатини янада ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб кириладиган асбоб-ускуналар, материаллар ва бутловчи буюмлар божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) (13.02.2017 йилдаги ПҚ-2772-сон қарорнинг 13-банди);

● янги ташкил этилган барча электротехника саноати корхоналари жойлашган жойидан қатъи назар – фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ЯСТ, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни (11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармоннинг 1-банди; ПҚ-2772-сон қарорнинг 14-банди).

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда мазкур имтиёз берилади:

● 300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача – 3 йил муддатга;

● 3 млн дан ортиқ АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача – 5 йил муддатга;

● 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга.

Қуйидаги шартларга риоя этганда имтиёз қўлланади:

► тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолатисиз амалга оширилади;

► корхона устав капиталида хорижий иштирокчилар улуши – камида 33%, акциядорлик жамиятлари учун эса – камида 15%;

► хорижий инвестициялар ЭАВ ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуналар кўринишида киритилади;

► кўрсатилган имтиёзларни қўллаш муддати давомида уларни тақдим этиш натижасида олинган даромаднинг камида 50%и корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтирилади.

Ишлаб чиқариш жойлашган жойдан қатъи назар юқорида санаб ўтилган барча имтиёзлар ва афзалликлар тақдим этилади. Яъни уларни Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш учун ҳам қўллаш мумкин.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бюджетга тўланишига доир имтиёзлардан ташқари, хорижий инвесторларга «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ кафолатлар берилади.

 

2

Хорижий инвесторлар Ўзбекистон ҳудудида исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ХИИК барпо этишлари мумкин. Кўпинча улар масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклида тузилади. Бунда имтиёзлар ХИИК ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ эмас. Ягона истисно – дивидендлардан олинадиган солиқ, акциядорлик жамиятларидаги хорижий инвесторлар 1.01.2020 йилгача ундан озод қилинган.

 

3

Ҳа, инвестор устав фондини фақат асбоб-ускуналар ва бутловчи деталлар билан шакллантиришга ҳақли.

Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг УФга қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси). Ҳисса сифатида киритиладиган мол-мулк турлари таъсис шартномасида қайд этилган бўлиши керак.

Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар орқали амалга оширилади. Жамиятни таъсис этиш чоғида унинг акцияларига ҳақ тўлаш тартиби жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасида (ўзгартиш тўғрисидаги қарорда) ёки жамият уставида, қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш эса, уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддаси).

Амалга ошириладиган фаолият турларига қараб устав фондини шакллантиришга қўшимча талаблар қўйилиши мумкин. Чунончи, корхона улгуржи савдо билан шуғулланмоқчи бўлса, лицензия олиш учун ЭКИҲнинг камида 3 500 баравари миқдорида, улардан ЭКИҲнинг камида 1 200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фонди мавжуд бўлиши зарур (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 9-банди).

 

4

Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинади (Тартибнинг 3-банди, ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарорига 1-илова):

● халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган, УФда хорижий сармоя улуши 50%дан ортиқ бўлган ХИИК – рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга. Товарларни ўзининг ишлаб чиқариши улуши тушум умумий миқдорининг 60%идан ортиқни ташкил этиши керак;

● микрофирмалар ва кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми. Экспорт товарларни тасдиқланган рўйхат (Тартибга 1-илова) бўйича амалга оширадиган корхоналардан ташқари.

2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб:

● кичик корхоналар – ходимларининг ўртача йиллик сони 400 кишидан (шу жумладан касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртлари битирувчилари ёлланганда ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони ортиши меъёридан) ошмайдиган электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига киради;

● электротехника саноати корхоналарининг мажбурий сотиладиган хорижий валютадаги тушуми қуйидаги валюта харажатлари суммасига камайтирилади:

► валютадаги кредитлар бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлаш бўйича;

► электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган, сотиб олинган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар бўйича (ПҚ-2772-сон қарорнинг 15-банди).

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 4531 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика