Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 31 / Солиқ солиш

Талабага солиқ чегирмаси

 

1. Йигирма олти ёшдан ошган шахснинг таълим кредитини сўндириш учун йўналтирилган даромадларига ЖШДС солинадими?

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олувчи талабанинг контракт суммасини тўлашга йўналтирилган иш ҳақига даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?

Наргиза Тўраева.

Жиззах вилояти.

 

1

Йўқ, солинмайди, бунда мазкур шахснинг даромади ўзининг ўқиши учун олинган кредитни сўндириш учун йўналтирилган бўлиши шарт.

Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

Юқоридаги банднинг мазмунидан шундай хулоса қилиш мумкинки, агар талаба таълим учун ўзининг шахсий даромадидан пул тўлаётган бўлса, унинг неча ёшга тўлганлиги аҳамиятга эга бўлмайди. Ёш бўйича чеклов фақат таълим суммаси ота-оналар томонидан ўз фарзандлари учун тўланганда қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – Низом) 4-бандига асосан жисмоний шахсларга солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

– ўз маблағлари;

жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;

– юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

 

2

Даромад солиғи бўйича имтиёз Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олишга йўналтириладиган суммаларга нисбатан қўлланилади (Низомнинг 1-банди).

Олий ўқув юрти деганда олий таълимнинг таълим дастурларини (бакалавриат ва магистратура) амалга оширадиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган, ўз Устави ва Олий таълим тўғрисидаги низом асосида фаолият юритувчи юридик шахс тушунилади (Низомнинг 3-банди).

Давлат бошқаруви академиясининг устави ЎзР Президентининг Фармони билан тасдиқланади. Шунинг учун Олий таълим тўғрисидаги низом Давлат бошқаруви академияси фаолиятига айрим истисно ҳолатларни инобатга олган ҳолда татбиқ этилади.

Давлат тест маркази томонидан берилган маълумотга кўра ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси олий ўқув юртлари қаторига киради.

Давлат бошқаруви академиясининг маълумотида баён қилинишича, унинг амалдаги уставига мувофиқ, Академия давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги давлат таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Шундай экан, унда таҳсил олувчи талабанинг контракт суммасини тўлашга йўналтирилган иш ҳақига даромад солиғи бўйича имтиёзни, яъни юқоридаги Низом талабларини қўллаш мумкин деб ҳисоблаймиз.

 

Жамолиддин ВАҚҚОСОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1488 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика