Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 19 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Назорат устидан назорат

 

Корхонада меҳнат шартларини ўзгартириш тартибини назарда тутувчи жамоа шартномаси ҳам, бошқа локал ҳужжат ҳам йўқ, касаба уюшмаси қўмитаси ва меҳнат низолари бўйича комиссия ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи мавжуд эмас.

1. Иш берувчи меҳнат шартлари ўзгартирилиши ҳақида огоҳлантириш бўйича мажбуриятини бажармаганда ходим ўз ҳуқуқларини ҳимоялашни сўраб қаерга мурожаат қилишга ҳақли?

2. Прокурор назоратининг Меҳнат инспекцияси назорат функцияларидан фарқи нимада?

Н.Наимов.

 

1

Меҳнат кодексининг меҳнат шартлари ўзгартирилиши ҳақида ходимни огоҳлантириш тўғрисидаги талабига риоя этмаслик меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш сифатида баҳоланади ва мансабдор шахсга ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш кўринишидаги МЖТКнинг 49-моддасида назарда тутилган жавобгарликка олиб келади.

Сиз мазкур масала бўйича Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига (Меҳнат вазирлигининг таркибий бўлинмаси), прокуратурага ёхуд иш берувчи жойлашган жойдаги судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

2

Иккинчи савол ярим асрдан зиёд вақтдан буён давом этиб келаётган назарий баҳсларга дахлдор. «Прокурор назорати» ва «назорат органларининг назорати» тушунчалари уларнинг маъносини одатий тушунишда мос келади, умумий жиҳатлари ҳам кўп. Шу сабабли олимларнинг муайян гуруҳи уларни қатъий чеклаш керак эмас, балки тегишинча давлат бошқаруви функцияси ва ёрдамчи функцияси сифатида эътироф этиш лозим дея ҳисоблайди1.

Дарвоқе, давлат тилида иккала ҳолатда битта – назорат сўзидан фойдаланилади, рус тилида эса «надзор» ва «контроль» сўзлари қўлланилади.

Бироқ прокурор назорати ва назорат органларининг назорати фарқланади деган ёндашув устун саналади. Бунда назорат органига хос назорат остидаги органнинг оператив фаолиятига аралашиш ва айбдорларни мустақил равишда ҳуқуқий жавобгарликка тортиш ҳуқуқи асосий фарқловчи аломат ҳисобланади2.

Буни амалиётда кўриб чиқилаётган вазиятга нисбатан қўллаганда шу ва бошқа органни текшириш усуллари деярли бир хил эканлигини англатади. Айбдор шахсларни жазолаш масаласида эса (агар МЖТКнинг 49-моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик далили аниқланса) Инспекция уларга нисбатан мустақил жазо қўллаши мумкин, прокуратура эса бунинг учун иш материалларини худди шу Инспекцияга бериши лозим.

 

Маҳкам Воҳидов,

юридик фанлар номзоди,

«Norma Online» эксперти.

 


1Студеникина М.С. «Государственный контроль в сфере управления: проблемы надведомственного контроля». Юрид. лит., 1974, 160-бет.

2Гарашчук В.М. «Контроль и надзор в государственном управлении». Фолио, 2002, 176-бет.

Прочитано: 1570 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика