Norma.uz

Диққат, светофор!

 

Мен бошловчи ҳайдовчиман. Кўпинча светофорнинг милтилловчи яшил чироғига тўқнаш келиб қоламан. Бу ишорада ҳаракатланиш мумкинми? Қандай ҳолларда светофорнинг сариқ ишорасида ўтиш мумкин? «Йўналтиргич» ишораси чорраҳада ҳаракатланиш чоғида имтиёз берадими?

А.Стасина.

Тошкент ш.

 

– Йўл ҳаракати қоидаларининг (ВМнинг 24.12.2015 йилдаги ­370-сон қарори билан тасдиқланган) 31-бандига мувофиқ, яшил ишора ҳаракатланишга рухсат беради; милтилловчи яшил ишора ҳам ҳаракатланишга рухсат беради ва унинг таъсир вақти тугаётганлиги ҳамда кўп ўтмай тақиқловчи ишора ёниши ҳақида ахборот беради.

Сариқ ишора ҳаракатни тақиқлайди, Қоидаларнинг 42-бандида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, ва ишоралар алмашуви ҳақида огоҳлантиради.

Сариқ ишора ёнганда, ЙҲҚнинг 41-бандида назарда тутилган жойларда (чорраҳада, темир йўл кесишмаси олдида, бошқа жойларда – светофор ёки тартибга солувчининг олдида, ҳаракатланишига рухсат берилган транспорт воситалари ва пиёдаларга халақит бермаган ҳолда), кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади.

Бундан ташқари, светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

 

ЎзР ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Прочитано: 1687 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика