Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 5 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ўзимдан боғ қолдирмоқчиман...

 

Мен истиқомат қилаётган маҳалла ёнида ер бор – ярми ботқоқлик, ярмида эса маҳаллий аҳоли шунчаки ўз чорвасини боқади. Бир вақтлар бу ерлар кўм-кўк боғ бўлган. Бир танишимдан эшитиб қолдим: кўкаламзорлаштириш учун узоқ муддатга ер участкасини олса бўларкан. Мевали боғ яратиш ниятим бор.

Ушбу таклиф билан кимга мурожаат қилсам бўлади ва бундай мурожаатим қанчалик асосли?

А.Мусаев.

 

– Бундай таклиф билан маҳаллий давлат ҳокимияти органига мурожаат қилишингиз мумкин.

Агар сиз айтаётган ер участкаси минтақадаги аҳоли пунктида жойлашган бўлса, тегишли ариза билан туман ҳокимига, Тошкент шаҳрида жойлашган бўлса – пойтахт ҳокимига мурожаат қиласиз (Ер кодексининг 5–6-моддалари). Чунки ер муносабатлари билан боғлиқ масаланинг кўриб чиқилиши маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига киради (Ер кодекси ­23-моддасининг 1-қисми); бу хусусдаги уларнинг қарорлари халқ депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланади («Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонун 10-моддасининг 1-қисми).

Шуни назарда тутиш керакки, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ер участкалари шу шаҳар (вилоят) ҳокимияти томонидан фақатгина тегишли Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан берилади (ВМнинг 22.08.2008 йилдаги 189-сон, 31.12.2008 йилдаги 292-сон, 20.01.2009 йилдаги 16-сон ва 18.02.2009 йилдаги 45-сон қарорлари).

Мурожаатингизнинг қанчалик асослилигини айнан юқоридаги давлат органлари аниқлайди.

 

Камoл Музаффаров,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1960 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика