Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 47 / Амалий бухгалтерия

Ҳисобварақ-фактура ҳажми белгиланмаган

 

Бухгалтер ҳисобварақ-фактура ёзиб берди, бунда биринчи варақ товарлар рўйхати билан тўлди, томонларнинг реквизитлари ва имзолари эса иккинчи вараққа ўтди. Директор буни қонунбузарлик деб ҳисоблаб, ҳужжатни имзоламади.

Товарни беришга икки варақли ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш қонунбузарлик деб ҳисобланадими?

А.Иброҳимова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Товарни беришга икки варақли ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш муай­ян шартларга риоя этганда қонунбузарлик деб ҳисобланмайди.

Ҳисобварақ-фактура қатъий ҳисоб ҳужжати саналади. Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-иловада келтирилган.

Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва акс эттириш бўйича ягона тартиб, шунингдек ҳужжатлар айланишини амалга ошириш тартиби белгиланган.

Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳужжатларни 2 варақда расмийлаштириш қоидалари қайд этилмаган. Бироқ ушбу меъёрий ҳужжатлар талабларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳисобга олиб, уларни мустақил равишда белгилаш мумкин.

Ички назоратни кучайтириш ва корхона мансабдор шахслари (етказиб берувчи ва харидор) суиистеъмолчилигининг олдини олиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

ҳисобварақ-фактура матни кейинги саҳифага ўтса, уни варақнинг орқа томонига ёзишни;

2 саҳифали ҳужжатнинг яхлитлигини таъминлаш учун иккинчи саҳифада айрим реквизитларни такрор қайд этишни. Масалан, корхона номи, ҳисобварақ-фактура рақами ва санасини;

саҳифалар рақамланишини албатта назарда тутишни.

Ҳужжат бир вараққа сиғиши учун унинг шрифтини кичрайтириш ҳам мумкин.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1902 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика