Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 47 / Солиқ солиш

Ёқилғи қуйилган машина ижарага берилса

 

ЯСТ тўловчи корхона юк автотранспортини ижарага беради. Автотранспортни ижарага бериш шартномаси шартларига кўра ижарага берувчи бутун ижарага бериш давомида ижарачини ёқилғи (солярка) билан таъминлайди, бунда солярка қиймати юк машинасини ижарага бериш қийматига кирмайди. Ҳар ой охирида ижарага берувчи юк автотранспорти ижараси учун ҳисобварақ-фактуралар ва солярка қийматини қоплашга счёт (устамасиз) тақдим этади.

1. Солярка харажатларининг қопланиши юк автомобилини ижарага берувчининг даромади ҳисобланадими? Бунда солиқ мажбуриятлари юзага келадими? Берилган ёқилғи харажатлари қоплами кўринишида олинган даромадларга ЯСТнинг қандай ставкасида солиқ солинади?

2. Автотранспорт воситасини ижарага беришдан даромадларга ЯСТнинг қандай ставкасида солиқ солинади?

И.Ли,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1

Ёқилғини ижарачига бериб, кейин унинг қийматини қоплашга ҳисобварақ-фактура тақдим этиш ижарага берувчи учун реализация ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Агар ижарага берувчи ёқилғини ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сотиб олган бўлса, уларнинг ҳисоби 1030-«Ёқилғи» материалларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларда юритилади. Уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа ушбу материалларни реализация қилиш баҳоси билан баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 50-банди). Ижарага берувчи ижарачига ёқилғини устамасиз (баланс қиймати бўйича) реализация қилиши сабабли унда солиқ солинадиган даромад юзага келмайди.

Агар ёқилғи фақат ижарачига бериш учун сотиб олинса, унга товар сифатида қаралади ҳамда бундай операцияларни амалга оширилиши учун махсус лицензия талаб қилинувчи савдо фаолияти деб тан олиш хавфи бўлади. Бу ҳолда ижарачига ёқилғи берилиши реализация, берилган ёқилғи қиймати эса товар обороти деб ҳисобланади.

Дизель ёқилғиси (солярка) Махсус белгиланадиган тартиб бўйича сотиладиган моддий-техника ресурсларининг стратегик турлари рўйхатига (ВМнинг 5.02.2004 йилдаги 57-сон қарорига ­2-илова) киритилган. Ушбу Рўйхатга киритилган, истеъмолчилар белгиланадиган нархларда сотиб олган маҳсулотдан фақат ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилади ва у қайта сотилмайди.

Бундай ҳоллар аниқланган тақдирда қайта сотишдан олинган даромад олиб қўйилади, ресурсларни қайта сотиш ҳолларига йўл қўйган корхоналар раҳбарлари эса жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиладилар (ВМнинг ­57-сон қарори 4-банди).

Сизнинг ҳолатда ижарачига ёқилғи устамасиз – яъни даромад олмай сотилмоқда. Бироқ бунда дизель ёқилғисини қайта сотиш далилининг ўзи корхона раҳбарини жавобгарликка тортган ҳолда қонун ҳужжатларининг бузилиши деб ҳисобланиши мумкин.

Ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик мақсадида ёқилғини ижарачининг ўзи нефть базаси билан бевосита тузилган шартномаларга асосан сотиб олиши масаласини кўриб чиқишингизни тавсия этамиз.

 

2

Мол-мулкни оператив ижарага беришдан даромадларга солиқ солиш ижарага берувчи амалга оширадиган фаолият турига боғлиқ бўлади. Агар ижарага бериш унинг асосий фаолият тури ҳисобланса, шартномада белгиланган ижара тўлови суммаси унинг учун хизматларни реализация қилишдан тушум бўлади. Хизматлар кўрсатувчи корхоналар учун 2016 йилги ЯСТ ставкаси 5% миқдорида белгиланган (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорга 10-1-илова).

Акс ҳолда мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар ижарага берувчи учун бошқа даромадлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 132-моддаси, 355-моддасининг 2-қисми 2-банди) ва уларга асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиқ солиниши керак (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2030 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика