Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 47 / Амалий бухгалтерия

Ижарадан даромадлар

 

Ташкилотимиз ЯСТ тўловчи кичик корхона ҳисобланади. Биз юридик шахсга хонани ижарага бермоқчимиз. Бунда ижарачининг илтимосига кўра шартномани 3 йилга тузаяпмиз, яъни узоқ муддатли ижарага бераяпмиз. Бу вақтинчалик, сотиб олиш ҳуқуқи берилмайдиган оддий ижара, ижарачи хонадан фойдаланади ва шартнома муддати давомида ижара тўловини тўлайди, фақат 3 йил муддат белгиланган.

Сотиб олиш ҳуқуқисиз узоқ муддатли оператив ижара ҳисобда қандай акс эттирилади? Узоқ муддатли оператив ва қисқа муддатли ижаранинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солинишида фарқ борми?

М.Пўлатов,

МЧЖ директори.

 

Бухгалтерия ҳисоби

Агар бу асосий фаолият тури бўлса, ижара муддатидан қатъи назар оператив ижара бўйича ижара тўловларининг ҳисобланиши 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» ҳисобварақларида акс эттирилади. Агар бу корхонанинг бошқа даромади бўлса, 4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағидан фойдаланилади.

Ижара операцияларининг бухгалтерия ҳисоби 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби» (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Оператив ижара ҳисоби активларни ижарага бериш корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланиш-ҳисобланмаслигига боғлиқ. Асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Асосий воситаларни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланадиган ижарага берувчи корхонада бухгалтерия ёзувлари 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда қайд этилади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Асосий воситалар объектлари оператив ижарага берилди

 

0191-«Оператив ижарага берилган асосий воситалар»

 

0100-«Асосий воситалар»

 

Оператив ижарага берилган асосий воситалар бўйича эскириш ҳисобланди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

Оператив ижара бўйича тўловлар бўнак тариқасида келиб тушиши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6390-«Бошқа олинган бўнаклар»

 

Асосий воситаларни оператив ижарага беришдан даромад акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Муддат келганда ижарачидан олинган бўнаклар ҳисобга киритилди

 

6390-«Бошқа олинган бўнаклар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

Ижара тўловининг келиб тушиши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

 

Асосий воситаларни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган ижарага берувчи корхона 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» ҳисобварағини қўллайди. Тегишинча, бундай даромадлар бошқа операцион фаолиятдан даромадлар деб тан олинади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Асосий воситалар объектлари оператив ижарага берилди

 

0191-«Оператив ижарага берилган асосий воситалар»

 

0100-«Асосий воситалар»

 

Амортизация харажатлари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

Оператив ижара бўйича тўловлар бўнак тариқасида келиб тушиши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6390-«Бошқа олинган бўнаклар»

 

Асосий воситаларни оператив ижарага беришдан даромадлар акс эттирилди

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9350-«Оператив ижарадан даромадлар»

 

Муддат келганда ижарачидан олинган бўнаклар ҳисобга киритилди

 

6390-«Бошқа олинган бўнаклар»

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

Ижара тўловининг келиб тушиши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

 

Солиқ солиш

Асосий воситаларнинг оператив ижарага берилиши қўлланилаётган солиқ солиш тизими ўзгаришига олиб келмайди. Бироқ ижарадан даромад ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилиши керак.

Агар ижарадан даромад корхонанинг бошқа даромади ҳисобланса (Солиқ кодексининг 132-моддаси), унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 353, 355-моддалари). Агар ҳисобот даври якунларига кўра мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури бўлса, 2016 йилда ЯСТ ставкаси (турғун савдо шохобчаларини ижарага бериш бундан мустасно) 5% миқдорида белгиланган (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорга 10-1-илова). Бунда кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга (улар бошқа ёки асосий фаолиятдан даромадларга киришидан қатъи назар) солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади (ПҚ-2455-сон қарорнинг 5-банди).

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, агар оператив ижара шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга тузилган бўлса, у Давергеодезкадастрқўмнинг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонасида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак, бундай рўйхатдан ўтказилгандан сўнг тузилган деб ҳисобланади (Низомнинг 35-банди, ВМнинг 21.09.2016 йилдаги 317-сон қарори таҳриридаги ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон қарорига 1-илова).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2055 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика