Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 47 / Амалий бухгалтерия

Ташиш харажатлари

 

Компания қурилиш ойнасига ишлов бериш ва уни тоблаш билан шуғулланади. Уни ташиш учун «Газель» автомобилидан фойдаланилади. Компания заводдан хом ашё (шиша) сотиб олиб, уни етказиб берувчидан мустақил равишда олиб чиқади. Унга ишлов берилганидан (кесилиб, печда тобланганидан) кейин тайёр маҳсулотни харидор ва буюртмачиларга сиқилган табиий газда ишлайдиган «Газель» автомобилида етказиб берамиз.

Унда шиша олиб келинган-олиб чиқилганда ташиш (автомобилни сиқилган табиий газ билан тўлдириш) билан боғлиқ харажатлар қандай харажатларга киради – ишлаб чиқариш харажатларигами ёки бошқа маъмурий харажатларгами?

А.Огуз,

ХК бош бухгалтери.

 

– Шишани олиб кириш ва олиб чиқиш – икки хил хўжалик операцияси. Шу сабабли улар бухгалтерия ҳисобида турлича акс эттирилади.

Биринчиси – корхона шишани (хом ашёни) сотиб олиб, уни етказиб берувчидан ўз омбори ёки цехига олиб келиши. Уни етказиб бериш харажатлари сотиб олинган хом ашё таннархига киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди). Хом ашё 1010-«Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Иккинчиси – ишлов берилган шишани (тайёр маҳсулотни) харидор ва буюртмачиларга олиб чиқиш (етказиб бериш) харажатлари давр харажатларига, айнан сотиш харажатларига киритилиши (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.1.1-банди). Харажатлар 9410-«Сотиш харажатлари» ҳисобварағида ҳисобга олинади.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1819 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика