Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 47 / Солиқ солиш

Автотеххизматлар: ҚҚСни аниқлаймиз

 

Янги ташкил этилган корхона (ХХТУТ коди – 14932) 2015 йил декабридан фаолият юрита бошлади. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш ҳақида ўз вақтида огоҳлантирмаганимиз сабабли умумбелгиланган солиқларни тўлаймиз. Устав фондини тўлдириш ҳисобига муассис автомобилларни таъмирлаш учун эҳтиёт қисмларни балансга киритди. 2015 йил декабри учун аҳолига хизматларни реализация қилишдан тушум (автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш) 2 572 минг сўмни, эҳтиёт қисмлар сарфи – 1 000 минг сўмни, иш ҳақи – 415 минг сўмни, бошқа харажатлар – 175 минг сўмни ташкил этди. Аҳолига хизматлар кўрсатилганда ҳисобварақ-фактуралар ёзиб берилмайди.

Аҳолига автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматларини кўрсатишда нима ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланади?

Гўзал.

 

Солиқ солинадиган базани белгилаш

Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати асосида, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

Сизнинг ҳолатда автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари қиймати унга ҚҚС суммасини киритмаган ҳолда солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Кўрсатилаётган хизматлар қийматини аниқлаш учун дастлаб уларнинг таннархи белгиланади. Бунинг учун маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатлар калькуляцияси ёки харажатлар сметаси тузилади, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

♦ бевосита ва билвосита моддий харажатлар;

♦ бевосита ва билвосита меҳнат сарфиёти;

♦ ишлаб чиқариш тусига эга бошқа харажатлар, шу жумладан қўшимча харажатлар.

Ишлаб чиқариш таннархи Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ белгиланади.

Корхона олинган таннархга давр харажатларини қоплайдиган, фойдадан тўланиши лозим бўлган солиқлар ва фойданинг ўзини ўз ичига олган устамани белгилайди. Айни у хизматлар қиймати ва ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база бўлади.

Олинган хизматлар қийматига 20%лик ҚҚС ҳисобланиб, хизматнинг ушбу қийматида мижозлар ва буюртмачиларга сотилади.

 

МИСОЛ. Меҳнат сарфи, энергия ресурслари, ускуналар эскириши ва бошқаларни ҳисобга олганда хизматлар таннархи 200 минг сўмни ташкил этади;

сарфланган эҳтиёт қисмлар қиймати – 1 000 минг сўм;

корхона давр харажатларини қоплаш, фойдадан солиқ тўлаш ва фойда олиш учун белгилайдиган устама (даромад маржаси) – 900 минг сўм.

Бу ҳолда:

хизматлар қиймати 2 100 минг сўмга (200 + 1 000 + 900) тенг бўлади;

ҚҚС суммаси – 420 минг сўм (2 100 х 20%);

сотиш қиймати – 2 520 минг сўм (2 100 + 420).

 

Аҳолига нақд пул воситасида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи назорат-касса машиналарини (НКМ) мажбурий тартибда қўллаган ҳолда тўланиши керак. НКМ, терминал чеклари, квитанциялар ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлардир, ҚҚС тўловчилар учун ушбу ҳужжатларда ҚҚС суммаси албатта ажратиб кўрсатилиши керак (Солиқ кодексининг 222-моддаси 3, 4-қисмлари). Хизматлар кўрсатилгандан кейин НКМ ёки терминал чеки ҚҚС суммасини албатта ажратиб кўрсатган ҳолда кўрсатилган хизматларнинг умумий қийматига урилади.

 

Тўланиши лозим бўлган сумма ҳисоб-китоби

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлашда товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланган суммани ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, агар бунда Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-қисмида назарда тутилган шартлар бажарилса.

Мол-мулк устав фондига (устав капиталига) қўйилма сифатида олинганда олувчи етказиб берувчи томонидан тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 218-моддаси 2-қисми). Бунда мол-мулкни устав фондига киритган муассис ҚҚС тўловчи юридик шахс бўлиши ва тақдим этаётган ҳужжатларида ҚҚС алоҳида ажратиб кўрсатилиши керак.

Агар ҳиссани мол-мулк кўринишида киритган муассис жисмоний шахс ёки ҚҚС тўламайдиган юридик шахс бўлса, эҳтиёт қисмлар уларнинг ҳақиқатдаги қийматида кирим қилинади. Бу ҳолда ҳисобга киритиладиган ҚҚС бўлмайди.

 

МИСОЛ. Сарфланган материалларни ҳисобга олган ҳолда реализация қилинган хизматларнинг умумий суммаси 3 720 минг сўмни, шу жумладан ҚҚС суммаси – 620 минг сўмни ташкил этади;

Ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланган ҚҚС суммаси – 200 минг сўм.

Бу ҳолда бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС 420 минг сўмни (620 – 200) ташкил этади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1830 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2016-12-25 00:49:17, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика