Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 47 / Солиқ солиш

Жисмоний шахсдан мол-мулк солиғи

 

1. 2015 ва 2016 йилларда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? Мумкин бўлса, солиқни ҳисоблаш формуласини келтирсангиз.

2. 2016 йил августида сотиб олинган ердаги турар жой учун мол-мулк солиғи қандай ҳисоблаб чиқарилади? Кадастр маълумотларига кўра, уй майдони: умумий – 64,41 кв.м, турар жой – 44,69 кв.м. Тиклаш қиймати – 8 348 414 сўм. Инвентарь қиймати – 6 517 245 сўм.

3. 2006 йил октябрида сотиб олинган квартира учун мол-мулк солиғи суммаси қандай аниқланади? Кадастр маълумотларига кўра, хоналар майдони – 56,7 кв.м, пешайвон – 10,98 кв.м. Қиймати – 377 249 сўм. Ўтган 2015 йилда 60 000 сўм солиқни тўғри тўлаганманми?

В.Любимов.

 

1

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ солиш объектларининг инвентаризация қиймати солиқ солинадиган базадир (Солиқ кодексининг 274-моддаси).

Бинолар ва иншоотларнинг 31 декабрдаги ҳолати бўйича кадастр маълумотлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ҳар йили туманлар, шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси бўйича нашр этилади (Низомнинг 24-банди, ВМнинг 2.06.1997 йилдаги 278-сон қарорига 1-илова).

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан мол-мулкнинг 1 январга бўлган ҳолатига кўра инвентаризация қийматидан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 277-моддаси).

2015 йилдан бошлаб солиқ ундириш мақсадида жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш органлари томонидан аниқланган инвентаризация қиймати мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 20 328,0 минг сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда эса 8 833,0 минг сўм миқдоридаги шартли қиймати қабул қилинади. Ушбу миқдорлар 2016 йилда ҳам сақланган.

2016 йилдан бошлаб жорий этилган жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш тартибига мувофиқ мол-мулкнинг инвентаризация қиймати кадастр ҳужжатларидан келиб чиқиб, бироқ камида 3 000 минг сўм миқдорида белгиланади.

Битта жисмоний шахс бир нечта солиқ солиш объекти бўйича тўловчи бўлган тақдирда, ушбу мулкдорнинг яшаш жойидан қатъи назар, солиқ солинадиган база ҳар бир объект бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

 

2

2016 йилги жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига 19-иловада белгиланган. Уй майдони 200 кв.метрдан кам эканлиги (64,41 кв.м) боис 2016 йилда солиқ ставкаси 1,5%ни ташкил этади.

Агар кўчмас мулк кадастрида тиклаш қиймати, яъни қайта баҳолаш ҳисобга олинган қиймат кўрсатилган бўлса, мол-мулк солиғини ҳисоблашда айни ундан фойдаланилади. Бунда мол-мулк қиймати солиқ солиш мақсадида 3 000 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак. 2016 йилда уй учун солиқ суммаси 125 226,21 сўмни (8 348 414 х 1,5%) ташкил этади.

Уйга бўлган мулк ҳуқуқи йил мобайнида (августда) бир мулкдордан бошқасига ўтганлиги боис мол-мулк солиғини иккала мулкдор тўлайди. Аввалги мулкдор 1 январдан эътиборан август ойининг (у мулк ҳуқуқини йўқотган ойнинг) бошланишига қадар 73 048,62 сўм (125 226,21 / 12 х 7) тўлайди. Янги мулкдор эса август ойидан (унда мулк ҳуқуқи вужудга келган ойдан) эътиборан 52 177,59 сўм (125 226,21 / 12 х 5) тўлайди.

 

3

Майдони 200 кв.метрдан кам бўлган квартира бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари: 2015 йилда – 1,3% (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон қарорга 19-илова), 2016 йилда – 1,5% этиб белгиланган.

Бу ҳолда 2006 йилги кадастрда қайд этилган қийматдан 2016 йилда солиқ солиш мақсадида фойдаланиб бўлмаслиги қийинчилик туғдиради. Сабаби жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида турар жой фондининг инвентаризация қиймати мунтазам равишда индексацияланади (қайта баҳоланади). Квартиранинг тиклаш қийматисиз 2016 йилги солиқни ҳисоблаб чиқариш ёки унинг 2015 йилги суммасини текширишнинг имкони йўқ.

Квартиранинг инвентаризация қиймати ҳақида ахборот олиш мақсадида давлат кадастри органига ариза билан мурожаат қилишни тавсия этамиз.

 

P.S.

Бир хил майдонли кўчмас мулкка эга бўлган турли солиқ тўловчилар – жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи суммалари мос келмаслиги мумкин. Мисол учун, квартира соҳиби – пенсионернинг 60 кв.м майдонига солиқ солинмайди. Ёки квартира нотурар жой тоифасига ўтказилаётганда юридик шахслар учун назарда тутилган солиқ ставкалари қўлланади. Ёхуд кадастр ҳужжатларида инвентаризация қиймати қайд этилмаган бўлиб, солиқ ундириш учун мол-мулк жойлашган ерига қараб унинг шартли қиймати қабул қилинади.

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2499 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика