Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 44 / Амалий бухгалтерия

Махсус ускуналарнинг бухгалтерия ҳисоби: ўзига хос жиҳатлари

 

Корхона буюртма бўйича ва ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун чўян қолиплар тайёрлайди. Бунинг учун у буюртмачи билан 2 та шартнома тузади. Битта шартномага кўра қолип тайёрланади, иккинчиси бўйича – худди шу қолипдан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқарилади. Буюртмачи қолип учун алоҳида ҳақ тўлайди. Уни тайёрлашга шартномада бошқа буюртмачиларнинг маҳсулотини ишлаб чиқаришда қолипдан фойдаланиш мумкин эмаслиги назарда тутилган. Унда кейинчалик қолип ишдан чиққанда чўян чиқинди сифатида корхонада қолиши ҳам белгиланган. Қолип тайёрлаш хизматларини кўрсатишга ҳисобварақ-фактура ёзиб берилади. Буюртмачи уни қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра корхонамизда масъул сақлашга қолдиради. Сақлаш хизматларига ҳақ тўланмайди. Муайян миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш учун қолипдан фойдаланилади.

Ўз маҳсулотимизни ишлаб чиқариш учун ҳам қолип тайёрлаймиз. Бундан ташқари, буюртмачилар келгусида маҳсулот ишлаб чиқариш учун ўз қолипларини бизга масъул сақлашга берадилар.

Маҳсулот ишлаб чиқариш учун тайёрланадиган ёки буюртмачи берадиган чўян қолипларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?

С.Қаландаров,

АЖ бухгалтери.

 

– Ишлаб чиқаришда чўян қолипларнинг бухгалтерия ҳисоби 21-сон БҲМСга (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ юритилади.

Асосий маҳсулот ишлаб чиқаришда қолиплар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш

Корхонангизда чўян қолиплар тайёрланган ҳолда уларни ишлаб чиқариш харажатлари 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Агар тайёр қолиплардан кейинчалик асосий маҳсулот ишлаб чиқариш учун мослама сифатида фойдаланилса, улар 1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Агар қолипларнинг қиймати бир бирлик (комплект) учун 10 ЭКИҲдан ошса, уларни фойдаланишга бериш чоғида 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» ҳисобварағига киритиш, қолиплардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш муддати давомида уларнинг қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда (ёки бир меъёрда) ушбу ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш мақсадга мувофиқдир.

Агар қолипларнинг таннархи бир бирлик (комплект) учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдоридан кам бўлса, фойдаланишга бериш чоғида уларнинг қиймати тўлалигича ишлаб чиқариш чиқимларига ҳисобдан чиқарилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 59, ­60-бандлари).

Ишлаб чиқаришда қолиплардан фойдаланиш муддати давомида улар 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» балансдан ташқари ҳисобварағида ҳисобга олинади.

 

Буюртмачига сотиш мақсадида қолиплар тайёрлаш

Тайёрланган қолиплар алоҳида шартнома бўйича буюртмачига сотилганда улар корхонангиз учун 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган тайёр маҳсулот ҳисобланади. Тайёр қолипларнинг буюртмачига берилиши, уларнинг номи, миқдори, баҳоси ва қийматини кўрсатган ҳолда, ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади.

 

Ўз чўян чиқиндиларининг ҳисоби

Ишдан чиққан, кейинчалик чиқинди сифатида сотиладиган чўян қолиплар Солиқ кодексининг таърифига кўра қайтариладиган чиқиндилар ҳисобланади. Бунда ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган, бошланғич ресурсларнинг истеъмол хоссаларини (кимёвий ёки физик хоссаларини) қисман йўқотган ва шу сабабли бевосита мақсадига кўра фойдаланилмайдиган моддий ресурслар тушунилади.

Қайтариладиган чиқиндилар (сизнинг ҳолатда ишдан чиққан чўян қолиплар) қиймати моддий харажатлар суммасини, бинобарин, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини камайтиради. Қайтариладиган чиқиндилар 1090-«Бошқа материаллар» ҳисобварағида 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи билан корреспонденцияда ҳисобга олинади ҳамда эҳтимол тутилган фойдаланиш ёки реализация қилиш нархида баҳоланади (Солиқ кодексининг 142-моддаси). Ишдан чиққан қолиплар бир вақтнинг ўзида 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» балансдан ташқари ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.

Агар чўян чиқиндилар янги қолиплар тайёрлаш учун қайта эритишга жўнатилса, уларнинг қиймати 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади ва янги қолиплар таннархида ҳисобга олинади.

Реализация қилинган тақдирда чўян чиқиндилар қиймати ­9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағида акс эттирилади. Чиқиндилар сотилганда ҳам ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

 

Агар қолиплар буюртмачидан олинган бўлса

Омборда сақлаш учун қолиплар олинганда улар 002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар» балансдан ташқари ҳисобварағида ҳисобга олинади. Бунда сақлаш пулда баҳоланиши керак бўлган хизмат эканлигини назарда тутиш лозим. У шартнома билан расмийлаштирилади ва ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланади. Корхонангиз учун бу – хизматни реализация қилишдан тушган тушум. Агар текинга хизмат кўрсатаётган бўлсангиз, буюртмачи учун бу солиқ солинадиган бошқа даромад бўлади.

Агар буюртмачи қолипларни асосий маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун бераётган бўлса, уларнинг ҳисоби 003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» балансдан ташқари ҳисобварағида юритилади.

Ишдан чиққан, шартнома шартларига кўра келгусида фойдаланиш ёки сотиш учун чўян чиқиндилар сифатида сизда қолаётган қолиплар ­1090-«Бошқа материаллар» ҳисобварағида 9390-«Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда келгусида фойдаланиш ёки реализация қилиш қийматида кирим қилинади (АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг ­19-банди). Яъни сизда солиқ солинадиган бошқа даромад юзага келади.

 

Чўян қолипларнинг ҳисобига доир бухгалтерия проводкалари:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Асосий маҳсулот ишлаб чиқаришда қолиплар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш

 

Қолип тайёрлаш харажатлари акс эттирилди

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»;

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»;

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва б.

Қолиплардан келгусида асосий маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилганда тайёр қолиплар омборга берилди

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

Қолипларнинг қиймати 10 ЭКИҲдан ошса, уларнинг қиймати тайёр маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилди

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

Қолипларнинг қиймати 10 ЭКИҲдан кам бўлса, уларнинг қиймати тайёр маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

Қолиплардан фойдаланиш муддати давомида уларнинг балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олиниши акс эттирилди

 

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

 

Буюртмачига сотиш мақсадида қолиплар тайёрлаш

 

Тайёр қолиплар келгусида сотилганда тайёр маҳсулот омборига берилди

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

Қолиплар реализация қилинганда уларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Ўз кучлари билан ишлаб чиқарилган қолипларнинг чўян чиқиндилар сифатида ҳисоби

 

Қолиплар асосий маҳсулот ишлаб чиқаришдан қайтариладиган чўян чиқиндилар сифатида кирим қилинди (асосий маҳсулот таннархининг қайтариладиган чиқиндилар қийматига камайтирилиши)

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

Қолиплардан маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиб бўлингандан кейин балансдан ташқари ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилди

 

 

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

Чўян чиқиндилардан янги қолиплар тайёрлаш учун фойдаланилганда уларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

Чўян чиқиндилар реализация қилинганда уларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

Реализация қилинган чиқиндилар учун харидорнинг қарзи акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Харидор чиқиндилар ҳақини тўлади

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

Буюртмачи сақлаш, асосий маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун берган қолиплар ҳисоби

 

Омборда сақлаш учун буюртмачидан қолипларнинг келиб тушиши акс эттирилди

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»

 

 

Қолиплар материаллар омборидан берилди

 

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»

 

Асосий маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун қолиплар берилди

 

003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»

 

 

Қолиплар асосий маҳсулот ишлаб чиқаришдан қайтариладиган чўян чиқиндилар сифатида кирим қилинди

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Қолиплардан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлингандан кейин улар балансдан ташқари ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилди

 

 

003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»

 

 

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1817 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика