Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 44 / Жавоб берамиз

Ташкилот грант олди

 

Корхона импорт контракти бўйича совутиш ускуналари ва қуёш модулларини олиб кирди. Ушбу контракт бўйича тўлов ваколатли банк орқали хорижий кредит маблағлари ҳисобига, шу жумладан Глобал экология жамғармаси ажратган грант маблағлари ҳисобига тўланди.

1. Глобал экология жамғармаси ажратган грант суммаси Солиқ кодексининг 22-моддасида келтирилган «грант» тушунчасига тўғри келадими?

2. Корхонамиз грант маблағларидан фойдаланиш қисмида ягона солиқ тўлови бўйича имтиёздан фойдалана оладими? Агар фойдалана олса, имтиёзга бўлган ушбу ҳуқуқ қандай ҳужжатлар билан тартибга солинади?

3. Корхонамиз грант маблағларидан фойдаланиш қисмида импорт қилинаётган товарга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми?

Н.Акопян,

ХК бош бухгалтери.

 

1

Солиқ кодексининг 22-моддасида келтирилган «грант» тушунчаси ЎзР Ҳукумати белгилайдиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан шу жумладан юридик шахсларга беғараз асосда бериладиган мол-мулкни ўз ичига олади.

Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2014 йилдаги ­190-сон қарори билан 2014 йил учун олдиндан келишилган ҳамда донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишлаб чиқилаётган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати тасдиқланган, улар сирасига Глобал экология жамғармаси маблағлари ҳисобига молияланадиган лойиҳалар ҳам кирган.

Агар 190-сон қарор билан тасдиқланган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ушбу Жамғарма томонидан корхонангизга маблағлар берилган бўлса, ушбу маблағларни грант кўринишида ҳисобга олишга ҳақли бўласиз.

 

2

Сиз грант кўринишида беғараз асосда олган маблағлар ЯСТ солиш объекти сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси 4-қисми ­8-банди). Амалдаги қонун ҳужжатларида грант маблағларидан фойдаланиш қисмида ЯСТ тўловчилари учун қандайдир бошқа имтиёзлар назарда тутилмаган.

 

3

Юридик шахслар олинган грантлар ҳисобига сотиб оладиган товарларни (ишларни ва хизматларни) реализация қилиш обороти ҚҚСдан озод этилади (Солиқ кодексининг 208-моддаси 23-банди).

Шунингдек грант маблағлари ҳисобига юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган товарларни импорт қилиш ҚҚСдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 211-моддаси 5-банди). Бунда ушбу имтиёз божхона органлари томонидан импорт товарларни олиб кириш ва божхонада расмийлаштириш чоғида тақдим этилади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2022 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика