Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 44 / Солиқ солиш

Жисмоний шахсларнинг ўз харажатларини юридик шахс тўлаганда

 

ЯСТ тўловчи корхона ходимининг январьавгуст ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари 2 880 000 сўмни (ҳар бир ойда – 360 000 сўмни) ташкил этди. 2016 йил сентябрида корхона ходимнинг ва корхона ходими бўлмаган жисмоний шахснинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматига 3 581 600 сўм миқдорида ҳақ тўлади. Бу ҳолда солиқ органига қандай солиқ ҳисоботини топшириш зарур? Ушбу даромадлар декларацияланадими? Улардан ШЖБПҲга бадаллар, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари тўланадими?

Юридик шахс ходимнинг ва корхона ходими бўлмаган жисмоний шахснинг СЧРдаги хизматига ҳақ тўлаганда солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби тартиби қандай бўлади?

О.Аҳатов.

 

 

– Юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 1-банди).

Юридик шахснинг ходими ва у билан меҳнат муносабатларида бўлмаган шахс моддий наф тарзида олган даромадларига солиқ солиш тартибидаги фарқ катта.

 

Ходим учун

Юридик шахс келгусида қайтариш шарти билан (масалан, унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш) ёки текинга ўз ходими манфаатларини кўзлаб ҳақ тўлаши мумкин.

Ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида, улар сирасига сафарбарлик чақируви резерви (СЧР)даги ҳарбий хизмат ҳам киради, иш берувчи уни иш жойини (лавозимини) ва ўртача иш ҳақини сақлаган ҳолда ишдан озод қилиши шарт (МКнинг 165-моддаси).

СЧРга бадал тўлашнинг 2 хил вариантини қўллаш мумкин – ходимга бериладиган қарз ҳисобига ёки корхона ҳисобига.

 

I

Қарз ҳисобига. Бу ҳолда СЧРда хизмат қилганлик учун бадал суммаси аввалига юридик шахс томонидан ўз ходими учун тўланиб, кейинчалик унинг ҳар ойдаги иш ҳақидан ушлаб қолинади. Бу ҳолда юридик шахс ўз ходими билан қарз шартномасини тузиши керак.

Қарз суммаси ходимнинг иш ҳақидан қисман ушлаб қолиш йўли билан қопланиши мумкин. Ундан ҳам солиқлар ва мажбурий тўловлар (ЖШДС, ШЖБПҲга бадаллар, ЯИТ ва суғурта бадаллари) ҳисоблаб чиқарилади. Ходим солиқлар ва мажбурий бадаллар ушлаб қолингандан кейин қарзни қоплайди.

 

Кейинчалик иш ҳақидан ушлаб қолган ҳолда бадал тўланишини бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттириш мумкин:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўм)

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ходимнинг СЧРдаги хизмати учун бадал тўланди

 

3 581 600

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Корхонанинг бадал тўлаш харажатлари ходимнинг қарзи ҳисобига киритилди

 

3 581 600

 

4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Қарзни қоплаш ҳисобига ходимнинг иш ҳақидан ушланмалар қилинди (қарз тўлиқ қоплангунча ҳар ойда проводка қилинади)

 

ушланма суммаси

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»

 

 

II

Корхона ҳисобига. СЧРда хизмат қилганлик учун бадални корхонанинг ўзи текинга тўлаши мумкин. Ходим учун бундай тўлов моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми ­1-банди).

Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадларига тўлов манбаида ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 2-банди). Юридик шахс тўлаган бадалнинг умумий суммасини ходимнинг жами даромадига қўшиш ва унга белгиланган тартибда ЖШДС солиш зарур.

Моддий наф тарзидаги тўловлар жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига кирмайди. Тегишинча, СЧРда хизмат қилганлик учун тўлов суммасига ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайди.

 

Ходим учун бадал текинга тўланишини бухгалтерия ҳисобида шундай акс эттириш мумкин:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўм)

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ходимнинг СЧРдаги хизмати учун бадал тўланди

 

3 581 600

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Корхонанинг бадал тўлаш харажатлари ходимнинг даромадига киритилди

 

3 581 600

 

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Бадал тўлаш харажатлари корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилди

 

3 581 600

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

 

 

Ходим бўлмаган шахс учун

Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи юридик шахс, жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Бунда жисмоний шахс ушбу даромад бўйича декларация асосида ЖШДСни тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 184-моддаси 3-қисми).

Бу ҳолда юридик шахс солиқ даври тугагандан кейин 30 кун давомида солиқ органига белгиланган шаклдаги асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани ­(2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тақдим этиши шарт.

СЧРда хизмат қилгани учун бадал тўланган жисмоний шахс мустақил равишда декларация топширади ва солиқларни тўлайди (Солиқ кодексининг 189-моддаси).

Жисмоний шахсларнинг (айниқса корхона штатида бўлмаганларнинг) фойдасини кўзлаб текинга тўланган тўловларни ҳужжатлар билан асослаш лозим. Масалан, ташкилот раҳбарининг ёзма буйруғи билан.

Бундан ташқари, МЧЖ шаклидаги корхоналарнинг устав ҳужжатларида айрим тўловлар фақат муассислар билан келишган ҳолда амалга оширилиши назарда тутилади. Бу ҳолда муассисларнинг протокол қарорини расмийлаштириш зарур.

Агар корхона юқори ташкилотга эга бўлса, бундай тўловларни фақат унинг фармойиши билан тўлаш мумкин.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 1948 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика