Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 44 / Божхона

Экспорт товарни қандай олиб чиқиш мумкин

 

Хусусий (жисмоний) шахс – ЎзР норезидентига тўқимачилик маҳсулотини (бўз), агар ушбу товар туркуми нақд валютага улгуржи сотиб олинган бўлса, Ўзбекистон ташқарисига автотранспортда (ёки контейнерда) олиб чиқишга (экспорт) рухсат бериладими?

Агар хорижий фуқаро валютадаги нақд пулга товар туркумини сотиб олган ва уни логистика компанияси орқали автотранспортда экспорт қилмоқчи бўлса, божхонага қандай ҳужжатларни тақдим этиш зарур? Хорижий фуқаро нақд валютадаги ўз маблағларига сотиб олган бўз, ип газлама материалларни Ўзбекистондан олиб чиқишига бож белгиланганми?

Ф.Бахриддинов, талаба.

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютага товарларни реализация қилиш тақиқланган.

Юқори ликвидли товарларни, шу жумладан МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилиш ВМнинг 28.08.1995 йилдаги 343-сон қарорига 1-иловага мувофиқ (унга ип газлама (арт. 4744) киритилган) эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.

Жисмоний шахс ўз эҳтиёжлари учун машинада ва қўлда тўқилган 10 м трикотаж полотнони (ТИФ ТН коди – 6002) олиб чиқиб кетиши мумкин (АВ томонидан 18.05.1999 йилда 731-сон билан рўйхатдан ўтказилган Энг юқори меъёрлар).

 

Норезидент жисмоний шахсга шуни тавсия этамиз:

1. Ўз мамлакатингизда валюта ҳисобрақамини очинг.

2. Сотувчи билан валютада ҳақ тўланадиган ташқи савдо шартномасини тузинг.

3. Контрактда кўрсатилган суммани ўтказинг.

4. Товарни олинг (бунда божхона расмийлаштирувида зарур бўладиган инвойс ёки товар чекини албатта ёзиб бериш керак).

5. Ташиш шартномасини тузинг.

6. Товарни божхонадан ўтказинг, ЭКИҲнинг 50%идан кам бўлмаган миқдордаги божхона қийматининг 0,1%и ставкасида божхона расмийлаштируви учун йиғим тўланг (ЎзР Президентининг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармони билан экспорт божхона божлари бекор қилинган), шундан сўнг уни олиб чиқиб кетишингиз мумкин.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1808 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика