Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 25 / Жавоб берамиз

Декларациялашнинг дебет–кредити

 

Биз ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотни FCA шартларида экспорт қиламиз, бироқ декларантлар хизматлари ва БЮДни расмийлаштириш ҳақини ўзимиз тўлаймиз.

Маҳсулотни экспорт қилишда БЮДни расмийлаштириш ва декларантлар хизматлари ҳақини тўлашга доир қўшимча харажатлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

 

С.Фасхутдинова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Ўзингиз ишлаб чиқарган маҳсулотнинг экспортга реализация қилинишини бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттириш учун сиз Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) ва Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқномага (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова) амал қилишингиз зарур.

Агар экспорт шартномасида (контрактида) сотувчининг божхона тозаловидан ўтган товарни харидор кўрсатган ташувчига айтилган жойгача етказиб бериш (FCА – Франко-ташувчи) мажбурияти назарда тутилган бўлса, одатда сотувчи (маҳсулотни) юклаш, юкни декларациялаш ва божхона тўловларини тўлаш харажатларини зиммасига олади.

Маҳсулотни сотиш, яъни уни истеъмолчигача етказиб бериш, транспорт воситаларига юклаб ортиш ва бошқалар билан боғлиқ харажатлар 9410-«Сотиш харажатлари» ҳисобварағида акс эттирилади. Экспорт қилишда чет ташкилотларнинг товарларни (маҳсулотни) тайинланган жойгача етказиб бериш, юкни декларациялаш хизматлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

9410-«Сотиш харажатлари» ҳисобварағи дебети бўйича;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ёки 6990-«Бошқа мажбуриятлар» ҳисобварағи кредити бўйича.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланадиган ва хўжалик юритувчи субъектнинг харажатларига киритиладиган бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар, йиғимлар, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағида акс эттирилади. Товарлар (маҳсулот) экспорт қилинаётганда улар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағи дебети бўйича;

6410-«Бюджетга тўловлвр бўйича қарз» ҳисобварағи кредити бўйича.

Ҳисобот даври охирида 9410-«Сотиш харажатлари» ва 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварақлари 9910-«Якуний молиявий натижа» ҳисобварағи билан корреспонденцияда ёпилади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1709 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика