Бухгалтер – ўзингиз билмайдиган муаммоларингизни сиз тушуниб етмайдиган усуллар билан ҳал этадиган шахс. Лекин сиз унга ёрдам бера оласиз. Сифатли профессионал ахборот манбалари билан ошно қилиб қўйинг-да, бухгалтерингизга ҳузурланиб ишлашига шароит яратинг.
Тез кўрсатиладиган ёрдам
Ўтган йил мобайнида “Солиқ ва божхона хабарлари” ҳамда “Норма маслаҳатчи” ҳафталиклари обуначилари бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, божхона ва бошқа масалалар, кадрлар иши бўйича 372 та эксперт материалларини ўқиш имконига эга бўлишди. “Жавоб берамиз!” хизматининг экспертлари бу даврда бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш ва ҳуқуқий тусдаги 2 606 та ўзбек ва рус тилларидаги долзарб саволларга жавоб беришга улгуришган. Ҳаммаси бўлиб обуначиларимиз кириб бемалол ўқий оладиган саволларга жавоблар базасида айни вақтда 63 нафар “Norma Online” экспертининг 5 669 та маслаҳат тусидаги материаллари жойлаштирилган. Бунга қўшимча равишда ҳар ойда 100 дан ортиқ ҳуқуқий ва бухгалтерия соҳасига оид материалларни ўқувчиларимизга norma.uz сайти етказиб турибди.
1 886 нафар бухгалтер “Norma” профессионал ривожланиш марказининг 71 та семинар-тренингида бепул ёки имтиёзли нархларда иштирок этди. Айниқса солиқ солишдаги ўзгаришлар ва ўзига хосликлар, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларнинг муаммоли жиҳатлари, экспорт-импорт операциялари, меҳнат қонунчилигини қўллаш амалиёти, солиқ текширувлари, шунингдек корпоратив пластик картадан фойдаланиш бўйича масалаларга бағишланган семинарлар энг кўп қизиқиш уйғотмоқда.
Бизнинг газеталаримиз қуйидагиларда сизга кўмак бера олади:
● солиқларни тўғри тўлаш ва солиқ ҳисоботини ўз вақтида топшириш;
● бухгалтерия ҳисобини хатосиз юритиш;
● кадрларга оид ҳужжатларни расмийлаштириш;
● қонунчиликка киритилган янгиликларни пухта ўрганиш ва уларни тўғри талқин этиш;
● қайси солиқни қачон тўлаш лозимлигини унутмаслик;
● божхона масалаларида хатога йўл қўймаслик;
● солиқ ва божхонага оид барча имтиёзлардан фойдаланиш;
● ўзгаларнинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда малакани ошириш.
Йиллик обуна “Norma” профессионал ривожланиш марказида ўқишда чегирмалар беради. 2015 йилда бундан фойдаланиб қолган 378 нафар киши бевосита гуруҳларда ва 171 нафар киши масофадан туриб ўқишди ва CIPA дастури, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш, кадрлар бўйича иш юритиш, бошловчилар учун бухгалтерия ҳисоби соҳаларида ўз малакаларини оширишди. Касбга оид муаммолар бўйича вебинарларда 300 нафарга яқин, шу жумладан республикамизнинг чекка минтақаларидан иштирокчилар қатнашди.
Биз ўз сўзларимизни, ўқув матнлари, тушунтириш ва мақолаларимизни пухта текшириб борамиз
“СБХ”нинг мазкур сонида оммавий оферта чоп этилган. Унда сиз имтиёзли обуначилар учун бонуслар тўғрисидаги ахборот, шунингдек 2017 йил учун обуна нархлари билан ҳам танишишингиз мумкин.
Сиз ва бухгалтериянгиз ишига омад тилаймиз!
“Norma” газеталари бирлашган таҳририяти.