Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 25 / Амалий бухгалтерия

Табиий камайишлар ҳисобга олинганда

 

ЯСТ тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси ер ёнғоқдан маҳсулот ишлаб чиқаради. Хом ер ёнғоқни тайёрлов ташкилотлари билан тузилган олди-сотди шартномалари бўйича оламиз. Хом ашё солинган қопларни омборхоналарда сақлаймиз. Ер ёнғоқдан намнинг буғланиб чиқиши табиий йўқолишга олиб келади. Қуриб камайиш сақланаётган хом ашё нетто вазнининг 3–8%ини ташкил қилади.

Хом ашёнинг корхонада аниқланган табиий йўқолиши қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? Бунда унинг қандай меъёрлари қўлланади? Ушбу жараёнларни бухгалтерия ҳисобида қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин?

С.Морозов,

МЧЖ бош бухгалтери.

Меъёрларни изланг

- Одатда ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир турига харажатлар калькуляциясини тузади. Унда барча харажатлар: хом ашё ва материаллар, энергия ресурслари, меҳнат харажатлари ва ҳоказолар акс эттирилади. Калькуляцияда ишлаб чиқариш йўқотишлари, ташишдаги йўқотишлар, материалларнинг табиий йўқолиши (қуриб камайиш, буғланиш ва ҳоказолар)ни назарда тутиш мумкин. Товар-моддий захиралар йўқотилишларининг йўл қўйиладиган миқдорини аниқлаш учун қўлланиладиган табиий йўқолиш меъёрлари сақлаш ва ташишнинг технологик шартлари, иқлим ва мавсумий омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Амалдаги қонун ҳужжатлари табиий йўқолишдан  ТМЗ йўқотилишларининг йўл қўйиладиган миқдорини аниқлаш учун тасдиқланган чегараланган меъёрларни назарда тутмайди. Амалиётда ТМЗ йўқотилишларини ҳисоблаш услубияти ва меъёрлари тармоқ вазирликлари ҳамда идоралари томонидан ишлаб чиқилади. Уларга асос қилиб илмий-тадқиқот институтларининг ишланмалари ва муайян тармоқ йўналиши бўйича лаборатория таҳлилларининг маълумотлари қабул қилинади. Масалан, ун тортиш корхоналари табиий камайишдан ТМЗ йўқотилишларининг йўл қўйиладиган миқдорини ҳисоблашда “Ўздонмаҳсулот” АК томонидан тасдиқланган услубий кўрсатмалардан фойдаланадилар.

Амалиётда сиз муайян тармоқ томонидан ишлаб чиқилган, табиий камайишдан ТМЗ йўқотилишларини ҳисобдан чиқариш меъёрномаларидан фойдаланишга ҳақлисиз. Агар бундай меъёрномалар мавжуд бўлмаса, техник-иқтисодий асосланмалар маълумотлари (агар улар тузилган бўлса) ёки лаборатория таҳлиллари маълумотларидан фойдаланиб ўз меъёрномаларингизни ишлаб чиқишингиз мумкин.

 

Топмадингизми? Инвентаризацияни ўтказинг

Шунингдек камомаддан қайтмайдиган йўқотилиш (табиий йўқолиш) миқдорини ТМЗни инвентаризациялаш йўли билан* аниқлаш мумкин:

товарни сақлашда – уни сақлаш вақтида хом ашёнинг жорий массасини сақлашга қабул қилинган масса билан таққослаш йўли орқали;

товарни ташишда – унинг жўнатувчи ёки тайёрловчи илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатган массасини ҳақиқатда омборга қабул қилинган масса билан таққослаш йўли орқали.

Корхонанинг ўзи хом ашё захиралари қолдиқлари ва ҳаракатини қайд этадиган ички ҳужжатлар айланиши тизимини ишлаб чиқиши мумкин.

Ўлчовлар (тарозида тортишлар)ни амалга ошириш учун корхона раҳбари, бухгалтерия ходимлари ва моддий жавобгар шахслардан иборат бўладиган инвентаризация комиссиясини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Якунлар бўйича ТМЗни инвентаризациялаш далолатномаси ва инвентаризация натижаларини солиштирма қайдномаси тузилади, уларни комиссия аъзолари имзолайдилар ва корхона раҳбари тасдиқлайди.

Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) 2.3.15.2-бандига мувофиқ моддий бойликларнинг ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлмаган йўқотиш ва камомадлари бошқа операцион харажатларга киритилади.

 

Натижаларга ҳисобдан чиқарилади

Бухгалтерия ҳисобида инвентаризация чоғида аниқланган ТМЗ камомади амалдаги (баланс) қиймат бўйича ҳисобдан чиқарилади ва қуйидагича акс эттирилади:

5910-“Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” ҳисобварағи дебети бўйича;

товар-моддий захираларнинг ҳисобини юритиш ҳисобварақлари (1000–2900) кредити бўйича.

Улар камомадидан зарарлар молиявий натижаларга киритилади ва қуйидагича акс эттирилади:

9430-“Бошқа операцион харажатлар” ҳисобварағи дебети бўйича;

9510-“Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” ҳисобварағи кредити бўйича.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

“Norma Online” эксперти.   

Прочитано: 2434 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика