Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 25 / Амалий бухгалтерия

Ёрдамчи пудратни таннархга киритинг

 

ЯСТ тўловчи компания йирик корпорация биносига хизмат кўрсатиш шартномасини тузишни режалаштиряпти. Хизматларнинг бир қисмини ўзимиз бажариб, ишларнинг бир қисмини биз жалб этадиган ташкилотлар бажаришини мўлжаллаяпмиз (масалан, биз кондиционерловчи тизимларга хизмат кўрсатамиз, жалб этиладиган ташкилот эса кўкаламзорлаштириш билан шуғулланади). Буюртмачига бажарилган ишларнинг бутун ҳажми учун ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномасини тақдим этамиз, яъни ўз хизматларимиз ва жалб этиладиган ташкилот хизматлари қийматини қўшамиз.

Ишларнинг бир қисмини бажаришга бошқаларни жалб этувчи ташкилот ЯСТни ҳисоблаб чиқариши учун солиқ солинадиган база қай тартибда аниқланади?

Жалб этиладиган ташкилот бажарган ишлар ҳажми, қурилишда бўлганидек, солиқ солиш чоғида чегириладими?

М.Рибакова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Сиз баён этган муносабатлар пудрат шартномаси асосида қурилади. Унга кўра бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (Фуқаролик кодексининг 631-моддаси). Агар қонун ҳужжатларида ёки пудрат шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади (ФКнинг 634-моддаси). Шу сабабли «бош пудратчи–ёрдамчи пудратчи» муносабатларини нафақат қурилиш соҳасида, балки исталган пудрат шартномасига нисбатан қўллаш мумкин.

Бироқ фақат қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ёрдамчи пудратчилар бажарган ишлар қийматини солиқ солинадиган тушумдан чегиришга ҳақли (Солиқ кодексининг 355-моддаси маъносидан келиб чиқилса).

Сизнинг ташкилотингиз учун буюртмачи тасдиқлаган ва 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағи кредитида акс эттириладиган бажарилган ишлар реализациясидан тушган умумий тушум солиқ солиш объекти ҳисобланади. Ёрдамчи пудратчилар бажарган ишлар ишларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади ва 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи дебетида акс эттирилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.4-банди).

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1806 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика