Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 25 / Солиқ солиш

Иш ҳақи – пул таъминоти эмас

 

Ҳарбий хизматга мажбур ходим сафарбарлик чақируви  резервидаги  хизматга ­­ 1 ойга ўқув йиғинларига чақирилди. Хизматни ўташ вақтида унинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланди. Хизмат вақтида ходимнинг даромадлари суммасига ЖШДСни ҳисоблашда Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 6-бандида назарда тутилган имтиёз қўлланди.

Сафарбарлик чақируви резервида қайд этилган ходимнинг ҳарбий йиғинлардан ўтиши муносабати билан унга ҳисоблаб ёзилган даромадга ЖШДС бўйича имтиёзнинг қўлланиши тўғрими?

Р.Идрисов,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Йўқ, мазкур ҳолда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаб бўлмайди.

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат – ҳарбий хизмат туридир. Фуқароларнинг пул бадали тўлашлари ва ойлик ҳарбий йиғинлардан ўтишлари унда хизматни ўташ шартлари ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди, ВМнинг 22.02.2003 йилдаги 99-сон қарорига 1-илова).

Меҳнат кодексининг 165-моддасида назарда тутилганидек, ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида, улар сирасига ҳарбий бурчни бажариш ҳам киради, иш берувчи уни иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда ишдан озод қилиши шарт. Ана шу вазифаларни бажариш вақтида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 6-бандида белгиланишича, ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар хизматни ўташ (хизмат вазифаларини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар суммалари бўйича солиқ солишдан озод қилинади.

Ходим ҳарбий йиғинларда бўлган пайтда корхона томонидан унга ҳисоблаб ёзилган даромадларга (ўртача ойлик иш ҳақига) солиқ солиш тартиби ҳақидаги сўровга жавобан Тошкент шаҳар ДСБ қуйидагича тушунтириш берди: агар ходим ўқув йиғинларига чақирилган бўлса, у хизматни ўташ муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар суммалари бўйича солиқ солишдан тўлиқ озод қилинади. Бироқ ходимнинг иш ҳақига (ўртача иш ҳақига) ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2506 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика