Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 20 / Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш

Бухгалтерия & IT

 

Бухгалтерия ҳисоби исталган фирманинг фаолиятини таъминлашнинг зарур бўғинидир. Зеро у ҳар қандай бизнесдаги энг муҳим бўғин – молияга жавоб беради. Ўз вақтида тайёрланган ва компания раҳбариятига топширилган ахборот қабул қилинаётган қарорларнинг тўғрилигини кафолатлайди.

 

Ахборот технологиялари асрида бухгалтерия ҳисоби автоматлаштирилди. Бу, шубҳасиз, ҳисоб-китобларнинг аниқ бўлишини таъминлади, ҳисобнинг самарадорлигини оширди. Бироқ автоматлаштириш бухгалтернинг ишига муайян ўзига хосликни олиб кирди, чунки дастурга хизмат кўрсатиш дастурчиларнинг кўмагини талаб этади. Бугунги кунда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир қонун ҳужжатларига мунтазам равишда ўзгартиш ва қўшимчалар ­киритиляпти. Уларга мувофиқ тарзда дастурни ҳам тезкорлик билан янгилаш даркор бўлади. Амалиётда ушбу вазифани ҳал қилишнинг 3 варианти бор.

 

1. Ўзимнинг қўлимдан келади!

Баъзи раҳбарлар дастур тузувчига тузатишларни доимий киритиб бориши учун ҳақ тўлашдан қочиб, дастурий таъминотдаги фойдаланувчи бухгалтерга ўз фаолиятида қонун ҳужжатларидаги янги ўзгартишларни ҳисобга олиб боришни топширадилар. Натижада ҳамма нарса қўлда ҳисоб юритишга аста-секин ўтиб боради – бухгалтер алоҳида қоғозда қандайдир ҳисоб-китоблар қилишга, ниманидир Excel да қайд этишга, кейин эса дастурга тайёр рақамларни киритишга мажбур бўлади. Бу ҳол нимага олиб келади? Ҳисобот тайёрлашда кўплаб ҳужжатларни кўриб чиқишга, бирламчи ҳужжатлардан зарур маълумотларни тўплашга тўғри келади. Бу нафақат кўп вақтни олади ва ҳисоб-китобларни анчагина қийинлаштиради, балки хато ва ноаниқликларга йўл қўйиш хавфини бир неча маротаба оширади ҳам.

Ушбу вариантда битта, бироқ жуда аҳамиятли ижобий жиҳат бор. У дастур тузувчининг иш ҳақи ва (ёки) хизмат кўрсатиш ҳамда дастурни янгилашга кетадиган пулни тежайди.

Бир қатор салбий жиҳатлар эса ижобий жиҳатни йўққа чиқаради:

● бухгалтерия ҳисобини юритишнинг аниқ таркибланган тизими мавжуд эмас, барча маълумотлар турли манбалар бўйлаб сочиб юборилган;

● ҳисобот тайёрлашга вақт сарфи кўпаяди;

● бухгалтерия хатолари эҳтимоли ошади, зеро харажатлар ва солиқларни қўлда ҳисоблаш инсон омили таъсирини истисно этмайди. Бунинг устига раҳбарият учун ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги ҳам камаяди, бу эса тўғридан-тўғри фирманинг фаолиятида ўз аксини топади;

● бухгалтерия ҳисобининг тезкорлиги фақат инсон омили билан белгиланади ва бухгалтернинг тажрибасига боғлиқ бўлади. Унинг меҳнати самарадорлиги бир неча маротаба камаяди.

 

2. Дастур тузувчини оламиз

Албатта, дастур тузувчини ёллаш мумкин. Ушбу вариант мунтазам тўловларнинг зарурлигини вужудга келтиради. Ҳар қандай фирма раҳбари ҳам вақти-вақти билан бухгалтерия ҳисоби дастурига ўзгартишлар киритиши керак бўлган мутахассиснинг иш ҳақига кўп маблағ ажратишга рози бўлавермайди. Шу боис ҳам тажрибали мутахассислар бундай ишга кирмайдилар. Бинобарин, тажриба тўплаш учун ишлашга рози бўладиган талабалар ёки бошловчи дастурчиларни излаш лозим.

Ушбу ҳолнинг ижобий жиҳатлари қуйидагилардир:

● нисбатан кам харажатлар эвазига бухгалтерия дастурини ишлаётган ҳолатда тутиб туриш;

● сиз дастурда тўлақонли ишлашда давом этасиз.

Салбий жиҳатлар жумласига қуйидагилар киради:

● кадрларнинг қўнимсизлиги катта бўлиши, чунки АТ (IT) мутахассислари тажрибага эга бўлишлари билан одатда кўпроқ ҳақ тўланадиган ишларга ўтиб кетадилар;

● дастур тузувчиларнинг тез-тез ўзгариб туриши туфайли дастурда код  ёзувига ўзгартириш киритадилар, бу эса янги ишга келган мутахассис ишида ҳар доим жиддий қийинчиликлар туғдиради. Натижада қўлда ишлашга кўп вақт кетади ва АТ мутахассисининг гонорарини ошириш зарурати юзага келади.

 

3. Техник кузатиш тўғрисида келишиб оламиз

Мазкур вариант сизга автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоби дастурини тақдим этадиган фирма билан шартнома тузишни тақозо этади. Унга кўра фирма, агар талаб қилинса, ўзи дастурга барча зарур ўзгартишларни киритади. Ушбу вариант бир қатор салмоқли ижобий жиҳатларга эга:

техник кузатишни дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларининг ўзлари ёки уларнинг франшиза асосида ишлаётган дилерлари амалга оширадилар. Улар нафақат дастурнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлайдилар, балки уни такомиллаштириш устида ҳам ишлайдилар;

уларнинг ўзлари барча ўзгартишларга муносабат билдирадилар ва уларни мунтазам равишда киритадилар;

барқарорлик кафолатланади, сиз доимо дастур тузувчини излаб юрмайсиз.

Мазкур вариантнинг бирдан-бир салмоқли салбий жиҳати бўлиб ишлаб чиқувчиларга кўп ҳақ тўланиши ҳисобланади. Бу сумма кўпинча дастурнинг аввал-бошдаги қийматидан ҳам ошиб кетади. Шу сабабли кўпгина фирмалар дастурни сотиб олгач, техник кузатишдан воз кечадилар, уларнинг фикрича, компания бойиш мақсадида уларни алдаётгандек туюлади. Бироқ шуни тушуниб олиш лозимки, дастурга ўзгартишлар киритишнинг зарурлиги ишлаб чиқувчиларнинг инжиқлигидан эмас, балки қонун ҳужжатларини доимий такомиллаштириб боришни тақозо этаётган ўтиш даврининг талабидир.

Санаб ўтилган вариантларнинг ҳар бири ўзининг ижобий ва салбий жиҳатларига эга. Дастурни сотиб олгандан кейин сиз албатта уни қўллаб туриш усулини танлаш муаммосига дуч келасиз. Ҳамма ижобий ва салбий жиҳатларни тарозига солиб, сиз бухгалтерия ҳисобингизни автоматлаштиришнинг яна бир имкониятини унутманг.

 

«1UZ» сизга ёрдамга келади

Бир неча йил аввал мамлакатимизнинг дастурий таъминот бозорида «BePro Norma» компаниясининг маҳсулотлари пайдо бўлди. Шу даврлар ичида у бухгалтерия ҳисобини автоматлаштиришда етарлича тажриба ҳосил қилиб, ўз мижозларига жуда фойдали шартларни таклиф қиляпти.

Биринчидан, сиз сотиб олган дастурга бутун бир йил мобайнида бепул техник кузатув амалга оширилади.

Иккинчидан, компания мутахассислари қонун ҳужжатларидаги барча ўзгартишларга тезкор равишда муносабат билдирадилар ва мунтазам, чоракда бир марта (зарурат бўлганда кўпроқ ҳам) ўз маҳсулотларини янгилайдилар.

Учинчидан, дастурдан фойдаланиш йили тугаши билан сиз унинг техник кузатувини бор-йўғи 2 ЭКИҲ ҳисобига яна 12 ойга узайтиришингиз мумкин. Табиийки, бундай суммага бирорта дастур тузувчи ҳатто бир ой ҳам ишламайди.

«1UZ» дастурий маҳсулотини харид қилиш нафақат техник кузатишга ҳақ тўлашнинг манфаатли шартлари, балки барқарорлик кафолати ҳамдир. Барча зарур ўзгартишларни профессионаллар жамоаси киритади. Ишлаб чиқувчилар norma.uz ахборот-ҳуқуқий портали билан яқин алоқада ишлайдилар. Бу уларга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлар тўғрисида on-line режимида ахборот олиш имконини беради ҳамда дастурий таъминотни аниқ ва жадал янгилашни кафолатлайди.

«1UZ» маҳсулотларидан фойдаланиш Ўзбекистонда кичик ва хусусий бизнес субъектлари бухгалтерия ҳисобини янгилашнинг самарали ва манфаатли вариантларидан бири бўлиб, миллий қонунчилик талабларига тўлиқ жавоб беради, унинг охирги ўзгартишларини акс эттиради.

 

Анна КОМАХА.

 

Реклама ўрнида чоп этилмоқда.

Прочитано: 2506 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика