Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 20 / Солиқ солиш

Кончилар тиббий назоратда

 

ЯСТ тўловчи ташкилот (ХХТУТ коди – 91514) тиббий хизматлар кўрсатади, тегишли лицензияга эга. Юридик шахс билан шартномага кўра унинг ходимларини тиббий хизмат билан таъминлайди ва уни мувофиқлаштиради. Тиббий хизмат нефть-газ конининг ёпиқ ҳудудида кўрсатилади, бунинг учун ҳар ойда қатъий белгиланган сумма ўтказилади. Муайян хизмат турига нархнома (прейскурант) мавжуд эмас.

Шартномада ижрочининг қуйидаги мажбуриятлари назарда тутилган: куну тун амбулатория қабулини ташкил этиш; шошилинч биринчи шифокор ёрдамини кўрсатиш; зарурат бўлганда эвакуация қилиш ва тиббиёт муассасаларига жойлаштириш; ҳар куни вахта ва рейс олдидан тиббий кўрикдан ўтказиш; дори-дармонлар ҳамда сарфланадиган материаллар билан узлуксиз таъминлаш ва уларни янгилаш; санитария-гигиеник профилактика тадбирлари; эпидемиологик ҳолат мониторинги; овқатланиш блоки ишини режали назоратдан ўтказиш.

Тиббиёт муассасаси Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармони билан берилган ЯСТ бўйича имтиёзни юридик шахс томонидан пул ўтказиш асосида ҳақи тўланган хизматларга қўллаши мумкинми?

И.Лямзенко,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Президентнинг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Фармонининг (19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон) 7-банди билан аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 2018 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган. Шуни ҳисобга олиш муҳимки, бу – мақсадли имтиёз, яъни у туфайли бўшайдиган маблағлар тиббиёт муассасасини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга йўналтирилиши лозим.

Тиббиёт муассасангиз томонидан солиқ солиш бўйича имтиёзни юридик шахсга кўрсатилган ва пул ўтказиш йўли билан ҳақи тўланган хизматларга қўллаш тўғрисидаги бизнинг сўровимизга жавобан Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси қуйидагича тушунтириш берди:

«Аҳолига кўрсатилган пуллик хизматларни ҳисобга олиш бўйича йўриқноманинг (АВ томонидан 5.02.1997 йилда 305-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 11.1-бандига мувофиқ, соғлиқни сақлаш хизматларига соғлиқни сақлаш муассасалари ёки уларнинг барча даражадаги бўлинмалари, шунингдек тиббиёт соҳасидаги бирлашма, корхона, ташкилотлар томонидан турли тиббий ёрдам ва санитария хизматлари учун корхоналардан нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали, шунингдек аҳолидан олинган суммалар киради.

ВМнинг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорининг (3.09.1999 йилдаги ­414-сон) 4-банди 3-хатбошисига мувофиқ, Президентнинг 19.09.2007 йилдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги ПФ-3923-сон Фармонига асосан тиббиёт муассасаларига берилган солиқ имтиёзлари натижасида бўшаб қоладиган маблағлар тиббиёт муассасасини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш билан бир қаторда, тиббиёт мақсадидаги эҳтиёт қисмлар, сарфлаш материаллари ва бошқа тиббий буюмларни сотиб олишга йўналтирилиши мумкин.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, тиббиёт муассасангизга юридик шахс ходимларига пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш чоғида кўрсатилган имтиёз татбиқ этилади».

 

Эслатиб ўтамиз, мақсадли имтиёзни ҳисобга олиш, шунингдек уни расмийлаштириш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2513 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика