Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 20 / Амалий бухгалтерия

Офисни чет эллик шахс биз учун ижарага олади

 

Компания халқаро бизнес-марказда офисни ижарага олади. Муассис ўзининг шахсий валюта ҳисобрақамидан ижара ҳақини тўлайди. Норезидент муассиснинг офис ижара ҳақини тўлашини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

Т.Салоҳиддинова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1. Агар сизнинг муассисингиз билан бизнес-марказ ўртасида хонани ижарага олиш шартномаси тузилган бўлса, муассис ижарага берувчининг розилиги билан компанияга офисни текин фойдаланишга бериши ёки ижарага олинган мол-мулкни иккиламчи ижарага топшириши мумкин (ФКнинг 546-моддаси). Бу ҳолда ижарага олувчи (яъни муассис) шартнома бўйича ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади. Мол-мулкни бошқа шахсларга топшириш ҳақидаги шартнома эса ижара шартномасининг амал қилиш муддатидан ортиқ муддатга тузилиши мумкин эмас.

Агар муассис ўз харажатлари қопланмаслигига рози бўлса, у билан корхона ўртасида текин фойдаланиш шартномаси (қарз шартномаси) тузилган бўлиши керак. Офисдан текин фойдаланар экан, корхона бошқа даромадлар олади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди). Улар ЯСТ ва фойда солиғини ҳисоблаш учун солиқ солинадиган базага киритилади. Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ, олувчи шахснинг бундай бошқа даромадлари ҳажми бозор қиймати бўйича белгиланади.

Сизнинг ҳолатда офисдан фойдаланиш ҳуқуқининг бозор қиймати муассис тўлаган ижара тўловларига тенг бўлади. Уни бизнес-марказ қўйган счётлар билан тасдиқлаш мумкин.

Текин фойдаланиш шартномаси бўйича олинган мол-мулк ҳисоби 011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк» балансдан ташқари ҳисобварағи дебети бўйича юритилади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Офис текин фойдаланишга берилди

 

011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк»

 

 

 

Мол-мулкдан фойдаланишдан олинган бошқа даромадлар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди, балки фақат ЯСТ ва фойда солиғи ҳисоб-китобига киритилади.

2. Ижарачининг ижара харажатлари қопланиши зарур бўлган ҳолда муассис (жисмоний шахс) билан ташкилотингиз ўртасида иккиламчи ижара шартномаси тузилиши мумкин. Унга ҳам ижара шартномаси учун бўлганидек қоидалар қўлланилади (ФКнинг 535–557-моддалари; «Ижара тўғрисида»ги Қонун). Шартнома ёзма шаклда тузилиши шарт (ФКнинг 539-моддаси). Шунингдек у бизнес-марказ билан ижара шартномасига ҳавола этилган бандни ўз ичига олиши керак, унга кўра жисмоний шахсда мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келади. Бу ҳолда корхонада солиқ солинадиган даромад юзага келмайди.

Бироқ муассисда солиқ оқибатлари юзага келади. Ижара ҳақи суммасидан тўлов манбаида 20%лик ставкада норезидент жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланади (Солиқ кодексининг ­182-моддаси). Бундан ташқари, корхона хизматлар импортига ҚҚС тўлайди, чунки уларни реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси ҳудуди тан олинади (Солиқ кодексининг 202, 207-моддалари).

 

Иккиламчи ижара шартномаси бўйича бухгалтерия проводкалари:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Тезкор ижара бўйича қарз акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ёки
9420-«Маъмурий харажатлар»

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Жисмоний шахснинг мулкий даромадларидан ЖШДС ушланиши акс эттирилди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Ижара тўловларининг тўланиши акс эттирилди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2112 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика