Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 20 / Солиқ солиш

Чегирмага ЯСТ солинадими?

 

Ишлаб чиқариш компанияси харидорга ўзи ишлаб чиқарган товарни сотади. Уни сотишда молиявий чегирма берилади ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади, унда чегирмасиз сумма – 100 000 сўм, чегирма суммаси – 10 000 сўм; тўлаш учун жами – 90 000 сўм акс эттирилади.

Товарни сотишда ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган чегирма суммасига ЯСТ солинадими?

Ш.Дадахўжаева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Чегирмага ЯСТ СОЛИнадими?

 

– 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»да (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) пул ва савдо чегирмалари фарқланади. Биринчиси муайян шартлар бажарилгандагина (шартномага кўра 100% олдиндан тўлов, 2 тадан ортиқ товар туркуми харид қилиниши ва ҳ.к.) харидорга тақдим этилади. Савдо чегирмалари, аксинча, шартнома тузиш ёки товар харид қилиш пайтидаёқ харидорга тақдим этилади ва муайян шартларга боғлиқ бўлмайди.

Харидор ҳисобида савдо чегирмалари захиралар қийматини камайтиради, яъни сотиб олинган товарлар чегирмалар айирилган қийматда кирим қилинади. Пул чегирмаси билан харид қилинган товарлар эса чегирмалар ҳисобга олинмаган қийматда кирим қилинади. Харидор қайд этилган шартларни бажарганда тақдим этиладиган чегирмалар суммалари улар юзага келган ҳисобот даврида унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади.

Чегирма тури харидорда кирим қилинаётган товар қийматига таъсир кўрсатиши боис шартномаларда пул ва савдо преференциялари бериш шартларини батафсил қайд этиш, шунингдек мижоз камайтирилган суммадан фойдаланганини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиш зарур.

Сотувчининг бухгалтерия ҳисобида берилган чегирмаларни акс эттириш Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова) билан тартибга солинади. Унга мувофиқ, тақдим этилган ҳар қандай чегирма тушумни камайтиради ва юзага келган даврда ҳисобга олинади. Улар 9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобварағида акс эттирилади. У асосий фаолиятдан олинган даромадлар ҳисобварақлари гуруҳига контрпассив ҳисобварақ ҳисобланади, унинг дебет оборотлари маҳсулот сотилишидан олинган даромадларни камайтиради.

 

Сиз тақдим этган чегирма қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма (сўм)

 

Сотилган маҳсулотнинг ҳақиқатдаги таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Ҳақиқатдаги таннарх суммасига

 

Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

100 000

 

Чегирма акс эттирилди

 

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

10 000

 

9050-ҳисобварақ ёпилди

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»

 

10 000

 

 

ЯСТ тўловчисида чегирма билан сотилган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш объекти бўлиб ялпи тушум ҳисобланади, бунда товарларни (ишларни, хизматларни) ҚҚСни, акциз солиғини ва транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда (ушбу солиқларни тўлайдиган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум тушунилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ эса, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум – реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олинган (олиниши лозим бўлган) маблағлар суммаси. Ушбу қоидалардан ва харидорга берилган чегирма учун сотувчи пул маблағлари олмаслигидан келиб чиқилса, нархни камайтирадиган суммалар ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмайди ва бухгалтерия ҳисобида реализациядан олинадиган даромадларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларни камайтиради. Яъни сизнинг ҳолатда ЯСТни 90 000 сўмдан тўлаш зарур.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2223 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика