Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 20 / Божхона

Контейнерда бор – ҳужжатда йўқ!

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ўтказилган тезкор тадбирларда йирик миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

 

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Б.Наримоновнинг (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ертўласида 1 236 тўп газламалар ҳеч қандай ҳужжатларсиз яширин равишда сақланаётганлиги маълум бўлди. Суриштирувлар қиймати 335 млн сўмдан ортиқ бўлган қарийб 40 минг метр ўлчамдаги мазкур матолар хоразмлик Ж.Бобоевга тегишли эканлигини аниқлади.

«Чуқурсой техник идора» чегара божхона пости ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда хориждан Фарғона вилоятида фаолият юритувчи корхоналар номига келтирилган темир йўл контейнерларидаги юкларни белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишганда, уларда тегишли йўл ҳужжатларида кўрсатилмаган ортиқча 54 турдаги халқ истеъмоли товарлари борлиги аниқланди. Дастлабки маълумотларга асосан ушбу товар-моддий бойликларнинг умумий нархи салкам 1,7 млрд сўмни ташкил қилади.

Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металлга эҳтиёж ҳамиша баланд бўлиб келган. Шу сабабли бу хом ашёнинг парча ва чиқиндилари ҳам ўз қийматини йўқотмайди.

Пойтахт божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда республикамиздан олиб чиқиш учун тўплаб қўйилган рангли металл парчаларининг яширин омборини фош қилишди. Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи М.Иззатовага тегишли гараж белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, рангли металларни сақлаш ва қабул қилиб олиш учун белгиланган тартибда давлат корхоналари рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий оғирлиги 2,2 тоннадан зиёд ҳар хил турдаги – мис, алюминий, қўрғошин ва латунь металлари ва уларнинг чиқиндилари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

2016 йилнинг дастлабки чорагида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 5,1 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 17,8 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ушлаб қолинди.

Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Давлат божхона қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-33, 120-76-76 «Ишонч телефонлари»га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1851 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика