Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган.
Баъзи ходимлар учун меҳнат шартномасида ойига 4 иш куни назарда тутилган. Бу ҳолда ЯИТ энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади?
З.Аҳмедов.
– МКнинг 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади. Худди шундай шароитда банд бўлган корхона ходимлари учун назарда тутилган ички меҳнат тартиби қоидаларига қараганда камроқ давом этадиган иш вақти тўлиқсиз иш вақти деб ҳисобланади. Тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини тузиш вақтида ҳам, унинг амал қилиши даврида ҳам тўлиқсиз иш куни белгилаб қўйилиши мумкин (МКнинг 119-моддаси). Қонун ҳужжатларида тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин бўлган шахслар доираси чекланмаган. У исталган ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин.
Тўлиқсиз иш куни ҳам, тўлиқсиз иш ҳафтаси ҳам шундай иш вақти бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда кунига кундалик иш муддати, иккинчи ҳолда эса иш куни нормасига кўра давом этганда ҳафтадаги иш кунлари сони камаяди. Тўлиқсиз иш ҳафтасини тўлиқсиз иш куни билан бирлаштириш ҳам мумкин.
Агар корхонангизда ички меҳнат тартиби қоидалари билан 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса, корхонанинг барча ходимлари учун ЯИТ ҳисоб-китоби ҳам шундан келиб чиқиб амалга оширилади. Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида (Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) фақат битта устун – 5 кунлик иш ҳафтаси тўлдирилади.
МИСОЛ. 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган корхона ходимлари сони 15 кишини ташкил этади. 20 иш куни бўлган январь ойи учун иш вақти ҳисоби жадвалига кўра:
10 ходим тўлиқ ой ишлаган;
1 ходим ой мобайнида йиллик меҳнат таътилида, 1 ходим эса бутун ойда иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган;
3 ходим ойда 4 кун ишлаган.
Барча ходимлар январда ҳақиқатда ишлаган кунлар сонини аниқлашда йиллик меҳнат таътили кунлари ҳисобга олинади. Иш ҳақи сақланмайдиган таътилга тўғри келадиган кунлар ҳисобга қабул қилинмайди.
Шу тариқа, январда ҳақиқатда 232 кун (20 х 10 + 20 + 3 х 4) ишланган, январь учун энг кам ЯИТ эса 982 009,6 сўмни (232 / 20 х 130 240 х 0,65) ташкил этади.
Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби
|
|||||
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Сумма
|
|||
жами
|
шу жумладан:
|
||||
...
|
...
|
5 кунлик иш ҳафтаси
|
|||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони
|
010
|
|
|
|
14
|
Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари
|
020
|
|
|
|
232
|
Ҳисобот даврида иш кунлари сони
|
030
|
|
|
|
20
|
ЯИТ нормативи
|
040
|
Х
|
Х
|
Х
|
84 656
|
ЯИТнинг энг кам миқдори (020-сатр / 030-сатр х
|
050
|
|
|
|
982 009,6
|
Наталья ГРИШУТИНА,
«Norma Online» эксперти.