Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 14 / Солиқ солиш

Бошқа даромадларга имтиёз қўлланмайди

 

Бизнинг корхонамиз Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган. Биз 2 турдаги фаолиятни амалга оширамиз ва алоҳида-алоҳида ҳисоб юритамиз. Фаолиятнинг асосий тури – ишлаб чиқариш (Маҳаллийлаштириш дастури бўйича) – 99%. Бундан ташқари, бизда бошқа даромад (ижара, бошқа активларнинг чиқиб кетиши, ижобий курс фарқи) мавжуд.

Биз маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум суммасига ягона солиқ тўловига оид имтиёзларни қўллаймиз. Мазкур имтиёзни корхонанинг бошқа даромадларига қўллаш мумкинми?

А.Нажмиддинов,

бош бухгалтер.

 

– Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари бошқа даромадларга нисбатан қўлланилмайди.

Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ ЯСТ солинадиган объект бўлиб ялпи тушум ҳисобланади. Унинг таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум ҚҚС, акциз солиғи ва транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни ҳамда бошқа даромадларни чегирган ҳолда, киритилади.

Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 14.07.2015 йилдаги 2697-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 9-бандида назарда тутилишича, маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум суммасига ЯСТ бўйича имтиёзлар қўлланилади. Уни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум ҳисобини алоҳида юритишлари лозим. Мазкур имтиёз тақдим этилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг реализация қилинган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига татбиқ этилмайди (2697-сон Низомнинг 6-банди).

Шу тариқа, қонун ҳужжатларида маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум учун мўлжалланган солиқ имтиёзлари бошқа даромадларга нисбатан қўлланилиши назарда тутилмаган.

Солиқлар ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомда (АВ томонидан 2.04.2005 йилдаги 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган. Солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бўшаётган маблағлар суммалари, агар улардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисобварақларида акс эттирилмайди. Шу муносабат билан Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттирилмайди ва, тегишинча, молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир қилмайди. Ушбу маблағлар бухгалтерия ҳисобида «Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларида бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўлов бўйича акс эттирилади. Доимий солиқ ва божхона имтиёзлари чоғида бўшаётган маблағлар, агар уларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган бўлса, бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўлов бўйича молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида очиб берилади.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2278 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика