Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 14 / Иқтисодиёт

Иқтисодий тараққиётимизнинг муҳим омили

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиатур ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида журналистлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Жаҳон банки гуруҳининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида энергия самарадорлиги юқори технологияларни жорий этиш ва энергия тежаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

 

 

 

Бугун тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатларда барча турдаги ресурслар, жумладан, электр энергияси, хом ашё ва материаллардан самарали фойдаланиш масаласи долзарб бўлиб турибди. Қазилма бойликларнинг улкан захирасига эга мамлакатимизда энергия тежаш ва ҳисобга олиш тизимларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, илғор технологияларни қўллаш ва саноатни бошқариш, энергия ресурсларини ташиш ва фойдаланишнинг самарали молиявий-иқтисодий воситаларини ишлаб чиқиш орқали ушбу мақсадларга эришилмоқда.

Президентимиз Ислом ­Каримовнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилга инвестиция дастури тўғрисида»ги Қарори (21.11.2012 йилдаги) ва Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (25.07.2011 йилдаги) бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Жаҳон банки Халқаро тараққиёт уюшмасининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Ўзбекистон тижорат банклари кредит маблағлари самарасида мамлакатимиз саноат корхоналарининг аксарияти маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида электр энергияси ва табиий газ сарфини сезиларли қисқартириш имкониятига эга бўлди. Медиатур мамлакатимиз саноатида энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш борасидаги ишлар натижалари билан оммавий ахборот воситалари вакилларини таништириш ва буни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир доирасида журналистлар «Тошкент ёғ-мой комбинати», «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналари, «Максам-Чирчиқ», «Аммофос-Максам» АЖлар ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати каби пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги қатор саноат корхоналарида бўлди.

Медиатур якунида журналистларга «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида мамлакатимиздаги 32 саноат корхонасида жами 81 лойиҳа амалга оширилаётгани маълум қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу лойиҳалар йилига 539 миллион киловатт-соатдан ортиқ электр энергияси ва 252 миллион куб метрдан зиёд табиий газни иқтисод қилади. Шу тариқа мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва 2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастурида белгиланган мақсадларга эришишга салмоқли ҳисса қўшилади.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика